Россия Қирғизистондаги ГЭС мажмуасини халқаро текширувдан ўтказиш учун пул тўлашдан бош тортмоқда

616
0

Россия Қирғизистондаги ГЭС мажмуасини халқаро текширувдан ўтказиш учун пул тўлашдан бош тортмоқда

 “РусГидро” корхонаси Қирғизистондаги Юқори-Норин ГЭС мажмуасининг халқаро аудити учун пул тўламайди. Бу ҳақда депутат Алмамбет Шикмаматов қирғиз парламентининг конституция қонунчилиги, давлат тузилмаси, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон бир неча бор Россия компаниясини қурилиш ишлари учун маблағларни қайтариш мақсадида халқаро аудит ўтказишга чақирган. Гап 37 миллион АҚШ доллари ҳақида бормоқда.

 “Халқаро текширувни танлаб олиш Қирғизистон учун муаммо, сабаби аудит ўтказиш бизга керак. Россия бунинг учун пул тўламоқчи эмас. Бироқ комиссия қанча маблағлар талаб этилишини муҳокама қилмаган”, – деди Алмамбет Шикмаматов.

 Халқаро компания аудитининг баҳоси 1,5 – 2 миллион доллар атрофида.

 Депутат Айнуру Алтибоеванинг таъкидлашича, бу республика учун жуда ҳам катта пулдир. Бундан ташқари, Россия томони аудит натижаларини тан олиши лозим.

Туркистон:

Феврал ойининг охирида Россия президенти Владимир Путиннинг Марказий Осиё давлатларига бирин кетин ташриф буюриши кутиляпти. 28 феврал куни Путиннинг Қирғизистонга учиб келиши белгиланган. Россия президентининг Қирғизистонга расмий ташрифидан кутилаётган мақсади ҳақида сиёсатчи ва матбуот вакиллари томонидан ҳар хил таҳлил ва хабарлар янграмоқда.

 Юқорида айтиб ўтилган Юқори-Норин ГЭС мажмуаси қурилиши хақидаги шартнома 2012 йил 2 сентябрда, Россия ва Қирғизистон уртасида давлатлараро битим сифатида имзоланган эди. Лойиха ижросини “РусГидро”  ўз зиммасига олган. 2015 йилнинг 24 декабр ойида эса, Қирғизистон ҳукумати ушбу шартномани бир томонлама бекор қилиб, президент шарноманинг бекор қилинганини эълон қилди. Сўнг, миллиардлаган сарф харажат талаб қилган бу лоиҳа учун 3 йил мобайнида Россия томони атиги 37 миллион доллар сарф қилгани аниқ бўлди. Энди “РусГидро” компанияси сарфланган харажатларни нақд пул ҳисобида қайтарилишини талаб қиляпти. Қиргизистон ҳукумати эса, улар олиб келган ускуналарнинг нархини ва сарф харажат миқдорини халқаро аудит компаниялари томонидан баҳоланишини талаб қилмоқда. Путиннинг ташрифи олдидан, Қирғизистон билан Россия ўртасидаги бу кескин вазиятга алоқадор фактлар яна кўтарила бошлади. Путин делегацияси келганида бу мавзуни кўтариб, Атамбаевга босим қилишда фойдаланиши мумкин, деган маънода хабарлар ҳам тарқалди.

Яъни, Путиннинг ташрифи Қирғизистонда Россияпараст сиёсий элита ўртасида юзага келаётган бўлинишнинг олдини олишга қаратилиши мумкин. Путин Қирғиз элитасининг заифлашиб бораётганини ва уни Ғарбпараст кучлар ўз домига тортиб кетаётганини кўриб турибди. Элитани сақлаб қолиш учун Қирғиз сиёсий мухолиф кучларининг манфаатларини ҳам эътиборга олмаса бўлмайди. Чунки сиёсий элита вакилларининг асосий қисми мухолифат вакиллари ёки унинг тарафдоридан иборатдир. Бу бетаинликка ўхшаш сиёсий ҳолатни пайдо бўлишида Атамбаев хатоларининг жуда катта улуши бор. Шунинг учун Атамбаев Путиннинг келишидан хавотирда деган фикр илгари сурилмоқда.

26 январ куни “24 kg” ахборот агентлиги тарқатган хабарда, Путиннинг ташрифи сабабли, ҳатто президент сайловини муддатидан илгари белгилаш масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкинлиги айтилди. Чунки, Қирғизистонда сиёсий вазият кескинлашиб боряпти. Йилнинг охирига белгиланган президент сайловигача вазият издан чиқиб кетиши мумкин. Лекин вазиятни изга солиш учун президентни сайловдан илгари тахтдан кетишга рози қилиш фақат Путиннинг қўлидан келиши мумкин. Шунинг учун юқоридаги босим бериш мумкин бўлган ГЭС шартномаси устидаги  муаммолар ҳозирдан ваҳимали қилиб кўрсатилмоқда. Чунки Қирғизистон ҳозир иқтисодий кризис ҳолатида. У ҳатто аудиторларга тўланиши керак бўлган 1.5 миллион долларни ҳам тўлай олмайди. Бюджет камомади жуда катта. Халқаро валюта ташкилотлари ва ташқи донор давлатлар қарз беришдан бўйин товлашяпти. Вазиятдан қутилишнинг деярли бир йўли қолди. У ҳам бўлса, Президентнинг ўз ихтиёри билан муддатдан илгари тахтдан кетишга рози бўлишидир. Бу чора Қирғиз сиёсий элитасини сақлаб қолишнинг деярли ягона йўли бўлиб турибди. Акс ҳолда баҳордан яна сиёсий беқарорлик бошланиши мумкин. Ҳатто бу кутилаётган беқарорлик Қирғизистонни рангли революция томон тортиб кетиши ҳам мумкин. Вазиятнинг бундай давом этиши, нафақат Қирғизистонни, балки Россия, ҳатто Қозоғистон ва Ўзбекистонни ҳам хавотирлантирмай қўймайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here