Ўзаро жанг Америка сиёсий ечими номли ифлос дарахтнинг бир бутоғидир

553
0

Ўзаро жанг Америка сиёсий ечими номли ифлос дарахтнинг бир бутоғидир

Бугун Шомдаги гуруҳлар ўртасида бўлаётган – Остона конференцияси ўтказилиши билан бир вақтга тўғри келган – ўзаро жанглар нимага далолат қилиши ақли бор ҳар бир кишига асло сир эмас. Бундай жангнинг юз бериши масъулияти уни ман қилишга қодир бўла туриб ман қилмаган ва Шом аҳли орасида бунга рози бўлаётган ҳар бир кимса зиммасига тушади. Чунки гуруҳлар ўртасида ўзаро жанг кўп марта, такрор-такрор юз берди ва ҳар сафар арзимас сабабларга кўра ва Аллоҳ ҳеч бир ҳужжат нозил қилмаган баҳоналар билан кўплаб қонлар тўкилди. Холис кишилар ўзаро жангни тўхтатишга қайта-қайта чақиришларига қарамай шундай бўлди. Бу чақириқларга қулоқ солинмади.

2016 йил 29 декабрда эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув гуруҳлар ўртасидаги ўзаро жангга йўл ҳозирлаган биринчи қадам бўлди. Чунки ўзаро жанг Америка сиёсий ечими талабларидан биридир. Бундай жанг Америка сиёсий ечимини рад этаётганларни «террорчи ташкилот»лар рўйхатига киритишга йўл ҳозирлайди.

Дорул Ислом маркази бўлмиш Шомдаги эй мусулмонлар, қўзғолоннинг бундай оқибатга айланиб кетганига душманларнинг тил бириктирувларидан огоҳ бўладиган онгнинг йўқлиги ва ҳеч қандай ўзаро жангнинг юз беришига йўл қўймайдиган ва қўзғолонни тўкиш ҳаром бўлган қонни тўкишдан муҳофаза қиладиган онгли сиёсий раҳбариятнинг йўқлиги сабаб бўлганлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Чунки гуруҳлар қўлидаги мавжуд қурол-аслаҳа ўзаро жанг учун эмас, балки Шом аҳлини мудофаа қилиш ва уларнинг ор-номусларини ҳимоя қилиш учундир. Қўзғолондаги мавжуд бу қувват унга ҳаракат йўналишини чизиб берадиган ва тўғри нишонни аниқ белгилаб берадиган битта сиёсий раҳбариятга муҳтождир. Шундай раҳбариятга эга бўлса ўшанда ўз қуролини ана шу нишон сари йўналтиради.

Эй, Шом заминидаги обрўли кишилар, эй раъй ва сўз соҳиблари, елкангизга тушаётган масъулият ўта улкандир. Чунки сизлар қўзғолонга етадиган ҳар қандай бузилишга йўл қўймасликка қодирсиз. Қуроллилар ўртасида юз берадиган ҳар қандай ўзаро жангни тўхтатиш имконига эгасиз. Шундай экан ўзаро жангни рад этувчи баёнотларни чиқаринг ва ўғлонларингизни Аллоҳга осий бўлишга буюраётган қўмондонларига итоат этишдан ман қилинг. Зеро Холиққа осий бўлинадиган нарсада махлуққа итоат қилинмайди. Шуни яхши билингларки бу қўзғолон иши фақат буюк Ислом лойиҳасини кўтариб чиқадиган ва қўзғолонга ана шу лойиҳа билан бошчилик қиладиган битта мухлис сиёсий раҳбарият билангина ўнгланиб тўғри изга тушади. Қўзғолонни ўйин қилаётган чангаллар ўғирламасдан туриб ва қонфурушлар уни сотиб юбормасдан туриб шунга шошилинг. Аллоҳ ирода қилганидек Унинг холис бандалари бўлинг. Шунда Унинг розилигини истайдиган, фақат У амр қилган нарсанигина қиладиган, наҳий қилган нарсадан қайтадиган ва Аллоҳ йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган бўласиз.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

 781

Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими

 

Skype: TahrirSyria

Электрон почта: media@tahrir-syria.infoahmadabdalwahab2@gmail.com

Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here