Хейли: Россия Қримни Украинага қайтариб бермаса санкциялар давом этаверади

424
0

Хейли: Россия Қримни Украинага қайтариб бермаса санкциялар давом этаверади

АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий янги вакили Никки Хейли Украина шарқидаги тажовузкор ҳаракатлари сабабли Россияни қаттиқ танқид қилди. БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина масаласи муҳокама қилинган мажлисда сўзга чиққан Хейлига кўра, йил бошидан буён Украина шарқида авж олган зўравонликлар Россиянинг айби билан юзага келмоқда.

“Бу ерда мен иштирок этаётган биринчи йиғилишдаёқ Россияни агрессив ҳаракатлари туфайли танқид қилишга мажбурлигимнинг ўзи бир мусибатдир. Россия билан алоқаларимизни ривожлантиришни истаймиз, лекин Украина шарқидаги даҳшатли вазият русларнинг ҳаракатларини очиқ ва қаттиқ танқид қилинишини талаб қилади”, деди АҚШнинг БМТдаги доимий янги вакили.

Украина шарқидаги можаролар туфайли минглаб фуқаролар ночор аҳволга тушиб қолганлигини ва турар жойлар вайронага айланиб, кундан кунга кучайиб бораётган инқироз туфайли минглаб инсонларнинг ҳаётлари хавф остига қолаётганлигини билдирган Хейли Россияни Украинанинг шарқидаги зўравонликларни бас қилишга чақирди.

Хейли Қримнинг Украинага тегишли эканлигига урғу берар экан, унинг Украинага қайтариб берилиши шартлигини, аксинча Россияга нисбатан қўлланган санкциялар олиб ташланмаслигини таъкидлади.

“Агар Қрим Украинага қайтариб берилмаса Россияга қарши қўлланган санкциялар давом этаверади”, дея таъкидлади Хейли.

Бундан аввал Россия билан яхши муносабатлар ўрнатиш итагида эканлигини билдирган АҚШ президенти Доналд Трамп эса Россияга қарши қўлланган санкцияларни олиб ташлаши мумкинлиги ҳақида айтган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here