Лавров Суриянинг Араб давлатлари лигасига қўшилиш ғоясини қўллаб-қувватлади

566
0

Лавров Суриянинг Араб давлатлари лигасига қўшилиш ғоясини қўллаб-қувватлади

 Суриянинг Араб давлатлари лигасига (АДЛ) қайтиши сиёсий тартиб ўрнатишга доир умумий саъй-ҳаракатларга туртки бериши мумкин. Бу ҳақида РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия-араб ҳамкорлик форуми тўртинчи сессияси якунлари бўйича маълум қилди.

 “БМТнинг қонуний аъзоси бўлган Сурия ҳукуматининг АДЛ музокараларида қатнаша олмаслиги бизнинг умумий саъй-ҳаракатларимизга кўмак бермайди. Сурия ҳукумати мазкур ташкилот сафида бўлганида эди, АДЛ бу ерда жуда муҳим роль ўйнаши мумкин бўларди”,- деди Лавров.

 Унинг сўзларига кўра, араб мамлакатлари Россия президенти Владимир Путиннинг универсал аксилтеррор фронтни шакллантиришга доир ташаббусини қўллаб-қувватлашган.

 Ташқи ишлар вазири Женевадаги Сурияга доир музокаралар февраль охирида бўлиб ўтишини таъкидлади.

 “Остонада бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашув ҳақидаги эълоннинг ўзиёқ бизнинг БМТдаги дўстларимизни музокаралар билан шуғулланишларини ёдга солиб қўйди, улар учрашув санасини белгилашди. Фақат уни 8 февралдан ой охирига кўчиришди. Музокаралар яна бир бор бошқа кунга кўчирилмаслигига умид қилиб қоламиз”,- дея қўшимча қилди Лавров.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here