Анқарада яна бир “Сулҳ” алдови

496
0

Анқарада яна бир “Сулҳ” алдови

Сурия бўйлаб оташкесим эълон қилишга эририш кўзда тутилган Остона музокараларидан олдин Туркиянинг пойтахти Анқарада Сурия мухолифати вакиллари билан Россия ўртасида музокаралар бошланди. Бу ҳақида “Риа Новости” ахборот агентлиги юқори даражали дипломатга таяниб хабар тарқатди. Агентликка кўра, музокаралар Туркия воситачилигида бутун Сурия бўйлаб оташкесим эълон қилиш мақсадида олиб борилмоқда.

“Риа Новости” ахборот агентлигининг ҳарбий манбага таяниб тарқатган бошқа бир хабарда эса, Сурия режими билан мухолиф гуруҳлар ўртасида амалга ошириладиган Остона музокараларида иштирок этадиган тарафлар фақат ҳарбий қувватга эга гуруҳлар бўлиши маълум қилинди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоганнинг матбут котиби Иброҳим Қалин ҳам Россия ва Туркия ўртасида бутун Сурия бўйлаб оташкесим эълон қилиш учун музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.

“Суриянинг ҳамма жойларида оташкесимга эришиш учун ҳаракат олиб боряпмиз. Путин билан Эрдоған ўртасида тез-тез алоқа ўрнатилмоқда. Остона музокарасига оид учрашувлар ҳам давом этмоқда. Яқинда кимлар иштирок этиши аниқ бўлади. Бизнинг мақсадимиз Сурияда сиёсий ўтиш даврини тезроқ юзага келтиришдир. Энг муҳими Остонада иштирок этадиган мухолифат вакилларининг ишончли кишилар бўлишидир. Остонадаги жараён бундан аввал Женевада бошланиб давом этган жараённинг давоми ҳисобланади”, деди Қалин.

Маълумки, бу музокаралар Ҳалаб назоратининг Асад қўлига ўтиши учун тузилган режани бутун Сурия буйлаб амалга ошириш ва Сурия миқёсида Асад режимининг назоратини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Суриядаги қуролли мухолифат вакиллари аввал ҳам Туркия воситачилигида оташкесим музокаралари ўтказган эди. Бу аҳвол Туркияга мойил гуруҳларнинг Ҳалабдан чекиниши ортидан Ҳалаб фронтининг заифлашишига ва қулашига сабаб бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here