Яғмур: Сиз бу таомларни ўликларга едирасизми?

472
0

Яғмур: Сиз бу таомларни ўликларга едирасизми?

Туркия Диний ишлар вазирлиги тарафидан эълон қилинган “Ҳалабда Инсонийлик ўлмасин” номли кампания турли ташвиқотлар билан давом этмоқда. Мазкур кампания доирасида Ҳалаб аҳолиси учун турк халқидан тўпланган маблағ, кийилмаган кийимлар ва озиқ овқатларнинг Ҳалабга юборилаётганлиги телевидения каналлари орқали тинимсиз намойиш этилмоқда. Шунингдек Туркия ҳукумати шу кунларда оғир вазиятни бошдан кечираётган Сурия аҳолисига биродарлик ёрдами сифатида ўз ҳудудида лагер қуриб беришини ҳам эълон қилди.

Бироқ Турк ҳукуматининг қирғинга учраётган Ҳалаб аҳолиси учун қилаётган бундай ишлари кўпчилик мусулмонларни қониқтирмаяпти. Истамбул, Анқара, Бурса, Коня ва Ҳатай минтақаларида Ҳизб ут-Таҳрир бошчилигидаги аҳоли намойишларга чиқиб, турк армиясини Ҳалабни қутқариш учун ҳаракатга келтиришни талаб қилишмоқда.

Ўзини Нуруллоҳ деб таништирган Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан бири ҳукуматнинг бу тадбирларига қаноатланмаганлардан биридир. У ҳукуматнинг бу ишларини “мусулмонларни Ҳалабнинг асосий масаласидан чалғитиш”, деб баҳолайди.

 “Биродарларимизга ҳар қандан ёрдам кўрсатсак арзийди. Аммо ёрдамга интилаётган инсонлар онгини иккинчи дарачжали ёрдамлар билан асосий масаладан буриб юбориш яхши иш эмас. Масалан, Исроил ёниб кул бўлаётганда Туркиядан ёрдам сўради. Ўшанда Тукрия ўт ўчирувчи самалётлар ўрнига кийим-кечак ва озиқ-овқат юбормади-ку. Ҳозир ҳам Ҳалаб биздан армия сўрамоқда. Биз эса эртаю-кеч ўлимга дучор бўлаётган Ҳалаб аҳолисини қутқариш учун аскарларни оёққа турғизиш ўрнига озиқ-овқат ва кийим-кечак юборяпмиз. Ўлсангиз ҳам, мана шу кийимни кийиб ўлинг, тажовузга учрасангиз ҳам мана шу таомни еб тажовузга учранг, деганимизми бу?!”, дейди Нуруллоҳ

Таниқли сиёсатшунос Ҳанафий Яғмур ҳам мазлумларга қилинган ҳар қандай ёрдам яхши иш эканлигага урғу берар экан, бироқ Ҳалаб аҳолисини қутқарадиган ҳақиқий ёрдам фақат ва фақат Турк қўшинини сафарбар қилиш билангина амалга ошиши мумкинлигини таъкидлади. Яғмурга кўра, Туркия ҳукумати бунга қодир. Ҳатто ҳарбий қувватининг бир қисми билан ҳам, бир кунда Ҳалаб масаласини ҳал қилса бўлади.

“Ҳалабда мусулмонлар қирғин қилинаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу зулмни бартараф қила оладиган куч Туркиянинг армиясида ҳам, халқида ҳам ортиқчаси билан мавжуд. Тўғри, мусулмонлар маблағ, озиқ-овқат, кийим кечак билан ёрдам кўрсатишлари мумкин. Аммо шу онда Суриядаги мусулмонлар Туркиядан пул, кийим-кечак ва озиқ-овқатдан аввал еру-осмондан ёғилаётган ҳужумларнинг бартараф этилишини ва қирғинларнинг олди олинишини кутишмоқда. Яъни бугунги кунда Диёнат ишлар вазирлиги Ҳалабга ёрдам кампания бошлади. Бу жуда яхши. Аммо Ҳалабда ёшу-қари эркагу-аёл демай, барча инсонлар устидан Россия ва режим бомба ёғдирар экан, уларнинг таом ейиш емаслигининг нима аҳамияти бор?! Сиз бу таомларни ўликларга едирасизми? Кийимларни ўликларга кийдирасизми? Албатта Аллоҳ учун қилинадиган ҳар бир ёрдамларнинг ажри бор бўлса-да, аммо бу уларнинг дардига даво бўладиган ечим эмас”, дейди Ҳанафий Яғмур.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here