Қирғизистон Ислом динига қарши курашда навбатдаги қадамини ташлади

560
0

Қирғизистон Ислом динига қарши курашда навбатдаги қадамини ташлади

 Ҳукумат матбуот хизматининг хабар беришича, Қирғизистонда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилади.

 Хабарга кўра, бош вазир ўринбосари Жениш Разоқов дастурни ишлаб чиқиш масаласи бўйича ишчи йиғилиш ўтказган. Разоқовнинг қайд этишича, диний экстремизм ва терроризм таҳдиди оламий кўриниш касб этиб бораётгани сабабли давлат дастури муҳим аҳамиятга эга.

 Қайд қилинишича, асосий эътиборни жамиятда, айниқса, ёшлар орасида диний экстремизм олдини олишга қаратиш лозим.

 Жениш Разоқовнинг фикрича, экстремизм ва террорчилик фаолиятларни аниқлаш учун давлат идоралари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида ҳамкорлик даражасини ошириш ва хавфсизликни мустахкамлаш чораларини кучайтириш зарур.

 Йиғилиш сўнгида Жениш Разоқов диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқувчи идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этиш вазифасини юклади.

 Туркистон:

Қирғизистон ҳукумати ҳам қўшнилари изидан бориб Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашини босқичма босқич кучайтириб бормоқда.

  Дастлаб, 2014- йили Атамбаев ташаббуси, Мудофаа кенгаши қарори билан диний соҳа бўйича давлат сиёсатини 2020- йилга қадар мўлжалланган янги Концепциясини ишлаб чиқишга киришилган эди. Натижада дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бўлинмалари диний тузилмалари фаолиятларини анализ қилиш, қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишди.

  Улар олиб борган анализлар ортидан Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Таблиғ жамоасини тақиқлаш масаласи кўтарилди. Қирғизистон мусулмонлари бу масалага жиддий қаршилик билдиришлари натижасида ҳукумат бу ишни тўхтатишга мажбур бўлди. Аммо курашдан тўхтамади.

  2016 ёз ойида президент Алмазбек Атамбаев  “Экстремистик фаолиятга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Натижада қамоқхоналарда ноҳақ ушлаб турилган мусулмонларни бошқа маҳбуслардан ажратиш, мусулмонлар учун махсус ёпиқ турдаги қамоқхона қуриш ҳаракати бошланди. Гарчи  ўзлари қабул қилган қонунга мувофиқ маҳбуснинг жазо турини ўзгартириш фақат суд ҳукми билан амалга оширилиши мумкин бўлсада, қонунга хилоф равишда мусулмонларни ёпиқ турдаги қамоқхоналарга ўтказиш бошланди. Айни вақтда диний эътиқоди учун қамалган 30га яқин мусулмон ёпиқ турдаги қамоқхонага кўчириб ўтказилди.  

 Бугунга келиб эса Ислом ва мусулмонларга қарши олиб борилаётган курашда ҳукумат навбатдаги қадамини ташлади. Расмий ҳукумат терроризм ва экстремизмга қарши кураш ниқоби остида Ислом дини, унинг қадриятлари ва кўринишларига қарши кураш олиб бораётгани кундек равшан. Эндиликда ҳукумат бу курашга маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари (қишлоқ ва маҳалла қўмиталари)ни ҳам жалб қилишга интилмоқда. Бу услуб эса Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери татбиқ этиб келиняпти. Энди Қирғизистон ҳукумати ҳам ўзбек режими каби қишлоқ ва маҳаллаларда посбонлар гуруҳини ташкил этиш орқали халқнинг ичидан чақимчи ва сотқинларни пайдо қилиш йўлида қадам ташлади. Жениш Разоқов буйриғи билан ташкил этиладиган ишчи гуруҳ айни шу ишни рўёбга чиқариш бўйича иш олиб боради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here