ИИВнинг навбатдаги найранги

439
0

ИИВнинг навбатдаги найранги

«Сводка» (АКИpress) – ахборот агентлиги 24 ноябрь кунги сонида “Октябрь ойининг охирларида Ўш аэропортидан Туркияга учиб бориб, у ердан ИШИД ташкилотига қўшилиб кетишни мақсад қилган”, деган гумон билан қўлга олинган бир аёл ҳақида хабар тарқатди. Уларнинг таъкидлашларича бу  аёл Ҳизб ут-Таҳрир аёллар бўлимининг масъуласи эмиш.

Туркистон: 

Қизиғи шундаки, ИИВнинг матбуот хизмати тарқатаётган хабарга кўра, 1984 йилда туғулган Ўш фуқороси бўлган бу аёл, ИШИД томонга учиб бораётиб, ўзи билан бирга ИШИД ташкилотига тарғиб қилувчи бир қанча матириаллар ва символик тамғалар олиб кетаётган эмиш. Бу орган ходимлари эсдан оғиб қолишган ёки халқни ақлсиз, нима десак ишонаверадиган телбалар, деб ўйлашаяпти. Чунки, у ёқдан биз томонга агитация материалларини олиб келаётган экан, деб алдашганларида ҳам бир оз мантиққа тўғри келган бўлар эди. Лекин у ёқнинг ўзида тўлиб тошиб ётган, ҳатто улар биз томонга олиб кира олмай қийналишаётган символлар ва даъват қилувчи материалларни  биз томондан у ёққа учиб кетаётган бечора аёлга тиқиштириб қўйишлари ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Бу – масаланинг бир томони ва сценарийнинг нотўғриу юштирилганлиги ҳамда бўҳтон асосга қурилганлигининг биринчи исботидир.

Иккинчи тарафдан қарайдиган бўлсак, бу бечора аёлнинг Ҳиз ут-Таҳрир жамоасига ҳеч қандай алоқаси йўқ! Алоқаси бўлганида ҳам, ҳеч нарса ўзгармаган бўлар эди. Чунки бу каби орган ходимлари ифлос ҳаракатларини амалга ошираётганларида одам танланмайди. У аёл ким бўлишидан қатъий назар бизнинг синглимиз, опамиз ёки онамиздир! Уаёл муслимадир!

Муаммо шундаки, ҳукумат Ҳизб ут-Таҳрирга сиёсий кураш бошлади. Аслида сиёсий кураш етакчи гуруҳга қарши ҳизблар томонидан олиб борилиши керак эди. Лекин Қирғизистон ҳукумати ҳар томондан жуда заифлашиб бораётгани боис юқоридаги ўта тубан, бўҳтонлар асосига қурилган услублар ёрдамида Ҳизбни халқдан ажратиб юбориш учун шунақанги ғирром сиёсий курашларини кучайтириб боришдан ўзга чора топа олмаяпти.

قَاتَلَهُمْ اللَّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ

“Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!” (9:30)

781Ҳизб ут-Таҳрир исломий, сиёсий ва ҳизбий уюшма бўлганлиги сабабли у ўзини ёки жамоасини ҳимояси учун иш олиб бормайди. Ҳизб умматни ва ўзини шу уммат сафида деб билган ҳар бир шахсни ҳимояси учун уларнинг ҳар бир манфаатини ҳимоя қилиб боради. Бу йўлда ҳизб аъзоларининг мулклари банкларда музлатиляпти, ўзлари бир неча ўн йиллаб қамоқ жазоси билан оилаларидан ажратиляпти ва ҳатто зиндонларда шаҳид бўлиб, уйларига жасадлари қайтиб келяпти. Ҳатто ( ҳукумат ва куч орган ходимларидан иборат)уммат вакиллари ҳизб йигитларига нисбатан зулм қилганларида ҳам, ҳизб ҳеч қачон ўз позициясини ўзгартирган эмас ва ўзгартирмайди ҳам. Улар куфр манфаатларини ҳимоя қилиб ва куфр тузуми билан ҳукм қилиб, мусулмонларга очиқ зулм қилишаётганида ҳам, биз уларга такфир тамғасини босганимиз йўқ. Чунки инсоннинг устидан чиқарилган ҳукм башарий эмас, илоҳий бўлиши керак, деб иймон келтирганмиз. Ҳизб умматнинг бир бўлаги бўлган фикрий вужуддир! Унинг аъзолари уммат вакилларидан иборат! У ҳеч қачон шаръий ҳукмга ва шундан келиб чиқиб, уммат манфаатларига зид иш қилмайди!

Юқоридаги ҳукумат орган ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари айнан ҳизб аъзоларини уммат ва халқдан ажратиб юбориш учун қилинган беўхшов ҳаракатларининг навбатдагиси бўлди. Ҳаммага аён, ҳизб аёзолари ўзларини Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо эканликларини яширишмайди. Ҳар қандай бало-офат келишининг эътибори йўқ. Улар суд залларида бошларини юқори кўтариб, ҳизб аъзоси эканларини тан олишади. Ҳатто шаръий узр бўлиши мумкин бўлган ҳолатларда ҳам, бу мусулмонлар афзалини танлаб, ҳақиқатни куфрнинг юзига очиқ айтиб қамалиб кетишяпти. Кўпчилик мусулмонлар бизга ачиниб, “нега тан оласизлар, нега ўзларинга ном берасизлар?” деб савол беришади. Биз уларга, “биз қилиб келаётган ҳаракатларимизни юқоридаги муслима синглимиз каби мусулмонларга ёпиштириб, қамаб юборишмаслиги учун” деб жавоб қиламиз!

 Қирғизистон Ҳизб ут-Таҳрир номидан умматга мурожаат қилиб айтамизки, куфр системаси мусулмонлар устиларида фитна олиб боришяпти. Сизлар куфрга қарши Ислом ва мусулмонлар манфаатига ёрдамчи бўлинг! Бунинг учун сизлар куфр ташвиқотларини четга суриб, ҳақ билан ботилни ажратишингиз, керак бўлса тўғри муносабат билдириб боришингизнинг ўзи кифоя қилади. Бундан ташқари ҳар бирингиз ўз иш-фаолиятингизни исломийлаштиришга кўнгил буринг. Яъни жамиятимиз исломийлашиб бориши куфрнинг жамиятимиздан сиқилиб чиқиб кетаётганига далолат қилади. Бунинг учун, масалан медицина соҳасида ишловчи шахс, туғуруқ хоналарда эркакларни ишлашини таъқиқлаш билан ўз соҳасидаги куфрга алоқадор қадриятларни чиқариб юборишга ҳаракат қилиши лозим. Учувчи, шафёр, ўқитувчи, сиёсатчи шунингдек барча соҳа олимлари ва ҳар бир соҳа вакиллари ўз иш фаолиятларида худди шу йўналиш бўйлаб, исломийлашиб бориши керак. Бундан ташқари оила муҳитимиз, жамоатчилик ишларини исломийлаштириб боришимиз, шуларнинг ҳаммаси Ислом ва ер юзидаги мазлум мусулмонларга бўлган ёрдам ҳисобланади. Бу ҳаракатларимиз, бизлардан, яъни оламнинг ҳар бир гўшасида яшаб келаётган мўмин мусулмонлардан, Сурия, Ироқ, Фаластин ва бошқа ер юзининг ҳар бир ерида бораётган куфрнинг зулмлари остида азобланиб келаётган заиф ва заифаларга берган ёрдамимиз бўлади инша Оллоҳ!  Чунки куфр Африкада ҳам куфр! Унга қарши кураш оламий, исломий ва давомий олиб борилмас экан, минтақаларнинг ўзига қўйиб бериш билан муваффаққият қозониб бўлмайди. Куфрга қарши кураш, ер юзининг қайси жойида олиб борилаётганининг аҳамияти йўқ. Муҳими бефарқ бўлмаслик! Куфр услублари билан ва уларнинг манфаатларига мутаносиб иш юритиб бормаслик керак! Бизнинг қувватимиз бирлик ва ҳамжиҳатлигимизда биродарлар! Шунинг учун бир бирларимизга қарши эмас, балки ичимизга кириб олган куфр иллатларига ва шу иллатлар булоғи бўлган куфр мафкураси ва уларнинг бузуқ қадриятларига қарши курашишимиз ўзимиз учун манфаатли! Акс ҳолда юқоридаги каби мазлума аёлларимизга бўлаётган бўҳтон ва зулмларга. Шунингдек Суриядаги қирғинбаротларда қирилиб кетаётган фарзандларимиз, Мьянмада тириклайин ёқиб юборилаётган мазлум ва мазлумалар учун нима деб жавоб берамиз?!

إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ”لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ

“Албатта мана шу (аҳли жаннат етадиган неъматлар) улуғ бахтнинг ўзидир. Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!”. (37:60-61)

Ҳизб ут Таҳрир Қирғизистон матбуот бўлимининг раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here