Америка ташқи ишлар вазирлиги вакиласи Женнифер Псаки асл келиб чиқиши фаластинлик бир америкалик боланинг ўтган ҳафта Шарқий Қуддусдаги норозилик акциялари чоғида Исроил полицияси тарафидан қаттиқ калтаклангани воқеаси бўйича дарҳол текширув ўтказилишини талаб қилди. Псаки 15 ёшли Ториқ Абу Хузайрга нисбатан (у янги қурилган яҳуд аҳоли пунктидагилар ўғирлаб кетиб тириклайин ёндириб юборган ёш йигит Муҳаммад Абу Хузайрнинг амакисининг ўғлидир) юз берган ҳодисага бундай деб шарҳ берди: «Биз унинг полиция томонидан ҳибсда ушлаб турилган чоғда шафқатсиз калтаклангани ҳақидаги ҳисоботлардан ўта ташвишга тушяпмиз, биз ҳар қандай ҳаддан ортиқ куч қўллашни қаттиқ қоралаймиз ва тезлик билан очиқ, ишончли текширув ўтказилишини, бу ҳодисадан жавобгарларни сўроқ қилишни талаб қиламиз».
Америка ташқи ишлар вазирлигининг бу баёнотини эшитган киши «Америка инсон ҳақида жуда қайғурар экан» деб ўйлаши турган гап. Биз агар Америка демократиясининг анави ҳақиқий башарасини билмаганимизда эди бундай деб ўйлаш турган гап эди. Америка ўзининг бу демократиясини Суриядаги Башар Асад каби югурдаклари орқали мусулмонларга куч билан тиқиштиришга зўр бериб уриняпти. Башар Асад ўзининг жиноятлари рўйхатида отаси Ҳофиздан ҳам ўтиб кетди. Асаднинг бу жиноятлари рўйхатидан Римни ёндириб юборган Нерон ҳам уялиб кетади. У жиноят қилишда отасидан ҳам ўтиб кетди. Чунки Ҳофиз ўзига қарши 1982 йилда кўтарилган қўзғолонни бостириш чоғида бир неча минг одамларни ўлдириш ҳамда Ҳамадаги бир неча маҳаллаларни ер юзидан ўчириб юбориш билан кифояланган бўлса, Башар ер-ер ва ҳаво-ер русумидаги ракеталардан тортиб кимёвий қуролларгача, портловчи бочкаларгача бўлган жиноят қуролларидан биронтасини қолдирмай барчасини қўллади, бу қуролларни «Сем амаки» (Америка)нинг кўз олдида қўллади. Америка Суриядаги «ички уруш»дан чиқиш фақат сиёсий ечим билангина бўлади, деб ҳамон қаттиқ турибди (Америка Асад қурбонлари бўлган 150 мингдан кўпроқ одамларнинг тўкилган қонларидан ҳамда миллионлаб одамларнинг сарсон-саргардон бўлганидан ва масжидларнинг вайрон қилинганидан… кўз юммоқда).
Демак Америка ташқи ишлар вазирлигининг вазифаси америкалик фуқаролар ишлари ҳақида қайғуриш ва уларни ортиқча куч ишлатиш қаршисида ҳимоя қилишдир. Аммо яҳуд аҳоли пунктидагиларнинг ёш йигит Муҳаммад Абу Хузайрни тириклайин ёндириб юборишгани билан Американинг иши йўқ. Аслида яҳуд давлати агар уни Америка ҳаддан ортиқ зўр бериб қўллаб-қувватламаганида эди бир кун ҳам давом эта олмас эди… Яҳудийларнинг террорчи хавфсизлик идораси ҳозиргача 700дан кўпроқ фаластинликни қамоққа ташлаганига қарамай улар Америка сиёсий қомусида инсон ҳисобланмайди, шунинг учун уларнинг иши борасида америкалик сиёсатчилар пинагини ҳам бузишмайди. Американинг малайи Асад ўз халқига қарши ҳаддан ортиқ куч қўллаган пайтда эса инсон ҳуқуқлари «Сем амаки» наздида фақат америкаликларгагина тўғри келади! Шунга қарамай америкалик масъуллар «Америка мусулмонлар юртларида нур ва ҳазорат порлаши учун демократияни ёйишга қатъий қарор қилган» деб қайта-қайта баёнот беришдан асло уялишмайди. Америка қанчалик қимматга тушмасин ва ўзининг югурдаклари баданлар қалтираб кетадиган даҳшатли жиноятларни қанчалик кўп қилишмасин ўзининг демократиясини ёйишга шундай аҳд қилган!! Шуни ҳам ёдимиздан чиқармаслигимиз керакки, америкалик фуқаро агар америкалик сиёсатчиларнинг тинчини бузиб ташвишга солаётган мусулмон бўлса у ҳолда уни Америка конституцияси бемалол ямламай ютиб юборади ёки уни ахлатхонага улоқтиради, уни ўлдириш учун «Дрон» самолётини юборади. Масалан Анвар Авлақий билан (у америкалик мусулмон фуқаро эди) худди шундай бўлган. Балки унинг 16 ёшли ўғли ҳам алоҳида ҳужум чоғида ўлдирилди. Бу эса Исломий Умматга қарата йўлланган яна бир «нома»дир, бу нома «Сем амаки»нинг «меҳрибонлиги»ни, унинг демократик ҳазоратини яққол кўрсатиб турибди. Мусулмонлар бу ҳазоратни қабул қилишлари керак, акс ҳолда уларни ҳам қизил танли ҳиндулар ёки қора танли негрлар қисмати кутади. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, Американинг қилмишлари унинг Ислом ва мусулмонларга қарши кек-адоватини фош қилиб турибди.
«Уларга ваъда қилинган вақт субҳдир. Субҳ яқин эмасми?!» [Ҳуд 81]
Усмон Баххош
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими раиси
|