Қозоғистон ва Ўзбекистон БМТнинг Қрим бўйича резолюциясига қарши овоз берди

450
0

Қозоғистон ва Ўзбекистон БМТнинг Қрим бўйича резолюциясига қарши овоз берди, Қирғизистон ва Тожикиистон бетараф қолди

 БМТ Бош Ассамблеяси Қримда инсон ҳуқуқлари атрофида юзага келган вазиятни қораловчи ҳамда Россияни яриморолга халқаро кузатувчиларни киритилишига йўл беришга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Ушбу ҳужжатни ёқлаб 73 та мамлакат овоз берди. 23 та мамлакат, шу жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой ва Эрон резолюцияга қарши овоз бердилар ва 76 та мамлакат бетараф қолди – уларнинг қаторида Қирғизистон ва Тожикистон ҳам бор.

Резолюция, шунингдек Россия суди томонидан 2016 йил 26 апрелида “Қрим татар халқи мажлиси” ташкилотини экстремистик дея тан олиш бўйича қабул қилинган қарорини зудлик билан бекор қилишни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, Қрим 2014 йил мартида бўлиб ўтган референдум якуни бўйча Россия таркибига киритилган. БМТ Бош Ассамблеяси ўшандаёқ Қримдаги референдумни ноқонуний дея тан олувчи резолюцияни қабул қилиб, барча давлатлар ва халқаро ташкилотларни ярим оролни Россияга қарамлигини тан олмасликка чақирган.

 Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Туркистон: 

Ҳизб ут-Таҳрир халқаро қонунлар бўлиши мумкин эканлигини инкор қилади. Фақат халқаро келишилган қоида (халқаро ҳуқуқ нормалари) ва халқаро урфлар бўлиши мумкин дейди, бир қатор табанний қилган китобларида.( сиёсий тушунчалар, сиёсий қарашлар, сиёсий фикрлар, сиёсат ва халқаро сиёсат)

Юқорида, БМТ Россияга қарши резолюция (қарор, ечим) қабул қилди. Лекин бу қарорни БМТга аъзо бўлган 193та дунё давлатлари тўпланиб, бу ечимни ижро қилишига Россияни мажбурлай олишмайди. Бу қарорга риоя қилиши учун Россияга фақатгина АҚШ ўзига тобеъ бир қанча давлатлар билан босим бера олади. Демак, халқаро ташкилотлар, шу жумладан БМТнинг ўзи ҳам унга аъзо бўлган мамлакатлар орасидаги етакчи ва қудратли бўлган давлат қувватига таянишга мажбурдир. Бу эса ўз навбатида уни ўша давлатга тобеъ қилиб, фақат ўша давлатнинг умумий стротегик манфаатларига хизмат қилишга мажбур қилиб қўяди.

Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир китобларида “Халқаро қонунлар кичик ва заиф давлатлар томонидан бузилса, юқоридаги каби резолюциялар қабул қилиш орқали, етакчи давлатлар уларни шу қонунларга мажбур бўйсундиришади. Лекин, етакчи ва бошқа йирик давлатлар томонидан халқаро қонунлар бузилса, уларга ҳукмни ким ижро этади? Деган маънода саволни ўртага қўяди.

Юқоридаги БМТнинг Россияга қарши резолюцияси Россиянинг халқаро сиёсатдаги обрўйи тубанлашиб бораётганидан далолат беради. Энди АҚШ Россияни ушбу резолюция қарорига қанчалик бўйин сундира олиши билан, уни ҳозирги халқаро сиёсатдаги ҳақиқий ўрнини кўрсатиб беради.

БМТ ассамблеясида Россияни қўллаб овоз берган Қозоғистон ва Ўзбекистон масаласига келсак, уларнинг берган овозлари ташкилот ечимига таъсир кўрсатмайди. Лекин уларнинг Россия томонда туришлари Россияда бир қатор манфаатлари бор эканидан ва ундан хавфсирайдиган бир қатор андишалари ҳам бор эканидан далолат беради. Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий алоқалар бор. Бундан ташқари улкан мигрантлар масаласи, газ, нефть ва ҳоказо бошқа масалалар ҳам мавжуд. Яна Каримовдан кейинги кутилаётган сайловда режимни сақлаб қолиш учун Ўзбек элитасига Россиянинг ижобий муомиласи ўта муҳим.

Қозоғистон эса, рус сақофий мустамлакаси остидан чиқа олмаётган мамлакат. У Украинадан кейин бир оз хавотир остида яшаяпти. Бундан ташқари, Назарбоевнинг режими ҳам охирги вақтларда бир оз қалқий бошлади. Бу фитнакашлик стротегиясида русларнинг таъсир қуввати ўта сезиларли. Шунинг учун Қозоғистон ҳам Россиянинг тарафини олишга мажбур бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here