Президент Аида Салянованинг қонун лойиҳасини имзолади

464
0

Президент Аида Салянованинг қонун лойиҳасини имзолади

 Маълумки, Қирғизистоннинг собиқ бош прокурори, айни вақтда Жогорку Кенеш депутати Аида Салянова (Ата Мекен) ва унинг ҳамкасби Эльмира Жумалиева (Қирғизистон) расмий никоҳ (ЗАГС)дан ўтмай туриб диний анъаналарга мувофиқ никоҳ ўқишни тақиқлаш ташаббусини кўтариб чиқишган эди.

 Қонун лойиҳасида “Оила кодекси” ва “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”га ўзгартиришлар киритиш ҳамда расмий никоҳ қайди (ЗАГС)дан ўтмаган ва балоғат ёшига етмаганларни турмуш қуришларига розилик берган ота-оналар, никоҳ ўқиган диний хизматчилар (имом) ва турмуш қуришга рози бўлган ёшларни 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жиноий жавобгарликка тортиш назарда тутилган эди.

 Мазкур қонун лойиҳаси Қирғизистон мусулмонлари томонидан салбий кутиб олиниб, кескин қаршиликларга дуч келган бўлсада Жогорку Кенеш қонун лойиҳасини тасдиқлаб, имзолаш учун президентга тақдим қилинди.

 Президент Алмазбек Атамбаев 18 ноябр куни мазкур қонун лойиҳасини имзолади. Президент аппарати хабарига кўра, қонун вояга етмаганларни диний анъаналарга мувофиқ никоҳлашни олдини олиш мақсадида қабул қилинди.

 Хабарга кўра, “мазкур қонун балоғат ёшига етмаганларнинг ҳаёти, соғлиғи, таълим олиши каби ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Вояга етмаганлар билан турмуш қуришни олдини олиш ўсмирларни жисмоний, ақлий ва жинсий зўровонликлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради”.

 Қонун расман эълон қилингандан сўнг 30 кун ўтгач кучга киради.

Туркистон:

Аслида мазкур қонун лойиҳаси муслима қизларимизга зулм қилиш учун куфр гумашталарининг лойиҳаси асосида ишлаб чиқилган эди. Мазкур қонун лойиҳаси, деярли бутун Қирғизистон мусулмонлари унга қарши чиққан бўлишига қарамай, парламент томонидан тасдиқланди. Чунки бу депутатлар ҳам ғарб дунёқараши таъсири остидаги демократик кучлар босимидан қўрқишади.

 Маълумки, қонун лойиҳаси биринчи сафар депутатлар томонидан қабул қилинмай, ортга қайтарилганида нодавлат ташкилотлар саросимага тушиб қолишган, телеведение ва ОАВлари орқали қилган кўплаб чиқишларида қонун лойиҳаси парламентдан ўтиши шартлигини тўхтовсиз такрорлашган эди.

 Қонун лойиҳаси ташаббусчилари, парламент депутатлари ва президент ҳам ўз қонунларига мувофиқ балоғат ёшига етмаган ҳисобланган қизларни – амалдаги қонунда никоҳ ёши 18 ёш қилиб белгилаб қўйилган – ҳалол никоҳдан ўтиб турмуш қуришларига қарши чиқишган бўлсада, никоҳсиз она бўлаётган ўсмир қизлар, тирик етим гўдакларни кўпаётганига эътибор ҳам беришгани йўқ. Куни кеча ОАВ орқали Санкт-Петербур шаҳрида бола туғиб, боласини ахлат челагига ташлаб юборган қиз ҳақида ёзиб чиқишди.

 Бундан ташқари, саломатликни сақлаш вазирлиги берган расмий маълумотга кўра, 17 ёшгача бўлган қизларнинг ҳар мингтасидан бештаси беникоҳ болани дунёга келтирмоқда. Бу ҳар йили 200та 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган қизларимиз ҳаромдан кўзи ёряпти деганидир.

 “Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда аборт қилдираётган аёлларнинг 0,7 фоизини 17 ёшга тўлмаган қизлар ташкил қилади. Бу таҳминан бир йилда 180та ўсмир қиз аборт қилидраётганини билдиради”,- деган эди соғлиқни сақлаш бўйича етакчи мутахассис Айгул Бообекова.

 Булар расмий статистик маълумотлар холос. Лекин бизларнинг менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда номус қилиб расмий рўйхатдан ўтмай яширинча аборт қилдираётган ёки чет ўлкаларда туғиб ташлаб кетаётганларини қўшадиган бўлсак, бу расмий рақамлар бир неча баробар ортиб кетади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here