“Иймон” фонди “Канфуций” китобини нашрдан чиқарди

590
0

“Иймон” фонди “Канфуций” китобини нашрдан чиқарди

“Иймон” фонди журналист Эрнис Асек томонидан қирғиз тилига таржима қилинган “Канфуций” китобини нашрдан чиқарди.

 “Конфуций дунё миқиёсидаги атоқли мутафаккирлардан биридир. Шунинг учун мен унинг таълимоти ва маслаҳатларидан қирғиз ўқувчилари ўзларининг кўплаб саволларига жавоб топиши мумкин деб ишонаман. Таржимада мутафаккирнинг фикрлари содда ва тушинарли тилда берилган. Китоб ўқишли ва маънавий ривожланиш учун яхши озуқа бўлади”,- деди “Иймон”жамғармаси раиси Нуржигит Қодирбеков.

 Хабарга кўра, мазкур китоб тарих ва маданият йилида махсус нашрдан чиқарилди. Чунки, дейилади хабарда, тарихий арбоб Канфуций мероси инсон ҳулқи ва маданиятини маънавий бойитишга бой манба ҳисобланади.

Туркистон:

Қирғизистон мусулмонлари “Иймон” фондини Ислом дини учун ҳимоячи ва уни ривожлантириш учун фидоийлик қиладиган диний хизматчилар деб қабул қилишди. Уларнинг ташаббуси билан имомларимизга степендиялар берила бошланди. Аслида бу фонд нафақат Ислом эътиқоди ёки қадриятларини балки барча дин ёки дунёқарашлар ҳамда секталар ишонган ақидаларнинг ҳам ҳимоячиси ҳисобланади.

Бу фонднинг иштироки билан араб тили ва диний таълимотлари бор бўлган барча масжидлар имомлари бир қатор атистациядан ўтказилиб, илмонийликка мойилликлари бўлган бошқа имомлар билан алмаштирилди. Бир қанча ижроий ташкилотларда орган ходимлари иштирокида исломий мажлис ва илмий анжуманлар уюштиришди. Мусулмонларнинг бир қисми уларга алданиб, “иймон” фондини “Исломий қадриятларни ҳимоя қилиш учун ва жамиятимизда динимизнинг салоҳиятини кенгайтириш учун тузилган ташкилот”, деб қабул қила бошлашган эди.

Лекин биз биламизки, бу ташкилот куфр томонидан иймонларимизга қўйилган тузоқдан ўзга нарса эмас. Бу каби ташкилотларнинг мақсадлари динлараро яқинлик пайдо қилишдир, яъни, Ислом динини лебираллаштириш (манфаатли томонга қараб маслашувчанлик) ва динимизга бошқа динлар ҳамда тузумлар таълимотларини олиб кириш орқали уни бузиб юборишдир.

Ислом динига эътиқод қилган Қирғиз миллатини будпараст Конфуци таълимотига эҳтиёжи борми?! Димиз мукаммал дин, унда ҳаётимизнинг барча жабҳаларидаги муаммоларга муолажа топилади, деб даъват қилиб турганимизда, бу бетавфиқлар буддист фалсафачининг дунёқарашига алоқаси бўлган чалғитувчи бир китобни таржима қилишибди.

Худди мана шу ташкилотларни “Ислом тўнини кийиб, уни ўзларига ниқоб қилиб олган ва динимизни бузиш мақсадида Ғарб дунёқарашини мунофиқона бизга тиқиштираётган айғоқчилар”, десак бўлади. Булар динни ривожлантиришни эмас, балки мусулмонларни заиф нуқталарини излаб топиб, уларга ўша жойдан зарба беришни кўзлашади. Мусулмонларни эътиқодларидан чалғитиб, жамиятимизда янги-янги секталар пайдо қилишади ва уларни ошкора ёки зимдан молиявий таъминлаб келишади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here