Асад ва Сиси терроризмга (Исломга) қарши ҳамкорликда кураш олиб боради

471
0

Асад ва Сиси терроризмга (Исломга) қарши ҳамкорликда кураш олиб боради

Сурия разведка хизматининг бошлиғи Али Мамлук беш йил ичида биринчи марта расмий ташриф билан Миср пойтахти Қоҳирага келди. Хабарларда айтилишича, Али Мамлук Миср ҳукумати билан терроризм (Исломга) қарши кураш ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олган.

САНА ахборот агентлиги ҳам Али Мемлукнинг бир кунлик сафар билан Қоҳирага бориб, Миср разведка хизматининг бошлиғи Холид Февзи ва бошқа мансабдор шахслар билан учрашув ўтказганлигини маълум қилди.

Музокаралар натижасида Сурия ва Миср давлатлари дуч келаётган терроризм (Ислом) хавфига қарши мувофиқлик ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича келишиб олинганлиги эълон қилинди. Сурия ва Миср ўртасида бундан олдин ҳам турли соҳалар буйича учрашувлар бўлиб ўтганлиги маълум. Аммо бу учрашув расмий жиҳатдан қараганда, аввалгилардан кўра ўта муҳим эканлиги олға сурилмоқда.

Ўтган ой Миср вакили БМТ Хавфсизлик кенгашидаги овоз беришда Россиянинг Сурия борасида тузиб чиққан лойиҳасини дастаклаб чиққан ва унинг бу муносабати Ас-Сиси хунтасининг асосий ҳомийси бўлган Саудия Арабистони бироз ғазаблантирган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here