Жон Бреннан: Асад режимининг қулашини истамаймиз

448
0

Жон Бреннан: Асад режимининг қулашини истамаймиз

АҚШ ҳукумати Сурияда Асад режимининг қулашини орзу қилмаяпти. Бу ҳақида АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ)нинг бош директори Жон Бреннан маълум қилди.

Сурия масаласига доир ўзининг бир қатор фикрларини ўртага ташлаган Жон Бреннаннинг таъкидлашича, Сурия уруши оқибатида Асад ҳукумати қулаши минтақада тартибсиз вазиятга сабаб бўлиши мумкин. Чунки Асад режими қулагандан сўнг унинг ўрнини қандай кучлар эгаллаши ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда. Айнан мана шу масала Вашингтонни энг кўп хавотирга солаётган масаладир.

АҚШнинг хавотирлари жуда ҳам ўринли эканлигини қайд этган МРБ бош директори “Биз кўз тикиб турган энг охирги нарса қуролли гуруҳларнинг Дамашқ тарафга қараб илгарилашидир”, деди.

Бреннан бундан аввал қарийб 6 йилдан буён давом этиб келаётган уруш ҳолатидаги Суриянинг яхлит давлат сифатида сақланиб қолишига шубҳа билан қарашлигини билдирган эди. Колорадо штатида ўтказилган “Аспен” Хавфсизлик Форумида сўзга чиққан МРБ директори бу давр ичида юз минглаган кишининг ҳалок бўлганлигини тилга олиб ўтар экан, “Суриянинг яхлит давлат сифатида қолиши борасида оптимист бўлишим мумкин эмас. Суриянинг такрор ўзига келиш ёки келмаслигини билмайман”, деган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here