Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг фаолиятини давом эттириш ҳақида нутқ сўзлади

447
0

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг фаолиятини давом эттириш ҳақида нутқ сўзлади

Хабар

10 сентябр ИА sof.uz уз интернет саҳифасида элон килди: «8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири-Президентлик вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қўшма мажлисида иштирок этиб, келгусидаги фаолият, мамлакат олдида турган устувор масалалар ҳақида гапирди.

 Шавкат Миромонович ўз нутқида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларни 6 йўналишга ажратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ўта камбағаллар ҳамда ўта бойлар бўлмаслиги бўйича сиёсатни давом эттириш масаласига тўхталди.  Биз жамиятнинг ижтимоий табақаланиш даражасини пасайтириш, мамлакатимизда ўта бойлар ҳам, ўта камбағаллар ҳам бўлмаслиги бўйича Ислом Абдуғаниевич томонидан белгилаб берилган сиёсатни қатъий давом эттирамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев».

 Таҳлил

Мирзиёев аслида Ўзбекистонда айнан мана шу иқтисодий сиёсатнинг асосчиларидан ва асосий ижрочисидан бири бўлган. У бу борада ҳатто бир неча тадбиркор ва фермерларни жиноий жавобгарликка торттирган. Бир канчаси шу иқтисодий сиёсат зулмларидан чет давлатларга қочиб қутилишган. Уларнинг баъзилари банкдан олган қарзларини тўлай олмай ўз жонларига қасд қилишга мажбур бўлишган.  Бу қандай сиёсат?!

Мирзиёев айтаётган сиёсат ҳақиқатда бойларни йўқ қилади. Камбағалларни ўлмагудек ҳаёт кечириб туришларига имкон беради. Бойларни ўта бойиб кетмасликлари учун, ҳокимлар ва куч органлари уларни халқнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволини ўнглаш йўлида пул сарфлашга норасмий мажбурлашади. Ҳар бир расмий ёки норасмий маросимлар учун кетадиган харажатлар ҳам минтақалардаги тадбиркорлар қатлами гарданига юклатилади. Ҳатто давлат номидан бораётган иқтисодий ислоҳий ҳаракатлардан тортиб, қурилиш ишлари ва ҳатто байрамларни нишонлаш, бирор расмий мулозимни кутиб олиш ишларигача уларга юклатилаяпти. Мирзиёев ўз нутқида мана шу сиёсатни давом эттиришини эълон қилди.

СССР даврида ҳам шунга ўхшаган сиёсат юргизилар эди. Лекин улар бир мафкура асосида, очиқ ойдин, давлат сиёсати ва қонун дастурлари асосида бу ишни олиб боришган. Ўзбекистон режими эса, демократия мафкурасини ниқоб қилиб олиб, ўзбошимчалик ва давлат салтанатини суистеъмол қилиш йўли билан олиб бораяпти. Дунё ҳамжамияти ҳам бу эркинликларни чеклаш сиёсатига тек қараб турибди. Чунки бу сиёсат уларни ҳам қаноатлантиради. Куфр системаси ҳам Мирзиёев сингари, “камбағалларни бошқариш енгилроқ, уларни ошқозонлари билан аввора қилиш керак”, деган мантиқдан туриб фикрлашади.

Ҳар қандай ривожланишни хоҳлаётган жамият, куллий бир фикрга эга булиб, мабда асосида уч ривошланишини бошлайди. Исломий мабда жамиятда камбағаллик муаммосини ечадиган жавобларга эга ва бу муаммо кандай ҳал қилинишини пайгамбаримиз с.а.в батафсил курсатиб берганлар. Тадбиркор ва бойлар қатламига келсак, уларга давлат мумкин қадар кенгроқ имкониятлар, шароит ва имтиёзлар яратиб беради. Уларни чет эл инвесторлардан ҳимоя қилади. Аксинча, ички тадбиркорларни чет эл бозорларига чиқишлари учун имкониятлар яратиб беради ва шунга тарғибот ишлари олиб боради.

Мирзиёевнинг баёноти эса, Каримовни тубан фикрига асосланган, халкни камбагалликга етаклайдиган бир сиёсатдир. Бу фикр фақат режимни сақлаб қолиш мақсадидан келиб чиққан писсимистик руҳдаги, сиёсий заиф одамнинг сиёсий заиф фуқороларга бўлган хитоби десак тўғри бўлади. Ўзбек фуқаролари таълим сиёсатида нотўғри сақофатлантирилди ҳамда сиёсий босим остида, шу каби баёнотларни қабул қила оладиган ва шу сиёсат остида яшайверадиган бўлиб қолди. Уларда юксакликка интилиш руҳи заифлашди.

Бас, то Узбекистон мусулмонлари шунга ўхшаган тубан фикрни ушласалар ва Каримов режими билан биргалашиб давлатни бошкарган одамларга кулок солсалар ҳеч качон бу халқ ривож тополмайди. Факат Ислом мабдасига асосланган ҳатти ҳаракатларгина Халқни ривожланиш сари етаклай олади. Ҳизб ут Таҳрир “Исломда Иктисод низоми” китобини нашр килган ва ушбу китобда давлатдаги ҳар хил иктисодий муаммоларга исломдан келиб чиккан ечимлар мавжуд. Келинглар, “Исломда Иктисод низоми” китобини урганиб чикинглар, ва Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ишланглар, халифаликка даъват килинглар.

Ҳамзин Эльдар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here