Ўзбекистон: Президент сайловлари 4 декабрга белгиланди

459
0

Ўзбекистон: Президент сайловлари 4 декабрга белгиланди

 Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссияси матбуот хизматининг хабар қилишича, 9 сентябр куни марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

 Мажлисда Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партияларнинг раҳбарлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

 Ўзбекистон республикаси конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда “Ўзбекистон республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабр, якшанба кунини Ўзбекистон республикаси президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 Шу муносабат билан Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон республикаси президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here