Исроиллик собиқ қўмондон Исроил армиясини танқид қилди

426
0

Исроиллик собиқ қўмондон Исроил армиясини танқид қилди

Исроилнинг Герцлия шаҳрида ташкил қилинган анжуманда нутқ сўзлаган Исроил Марказий қўмондонлигининг истефодаги собиқ раҳбари генерал-маёр Гади Самни Исроил армиясининг Ғарбий соҳилда юргизаётган сиёсатини танқид қилди. Гади Самнига кўра, Исроил армияси Фаластиннинг оддий халқи билан ўралашишни бас қилиб, ҳақиқий таҳдидга қарши тура олиш учун тайёргарлик кўриши лозим. Лекин Самни “Ҳақиқий таҳдид” деганда нимани назарда тутганлигини очиқ айтмади.

“Биз босқинчиликда жаҳон чемпионимиз! Мен ҳам Марказий қўмондонликнинг раҳбари сифатида босқинчиликнинг генерали эдим. Босқинчиликни бир санъат даражасига олиб чиқдик. Энди сизга шундай савол билан мурожаат қилмоқчиман; Биз истаган нарса шуми? (Ғарбий соҳилда жойлашган) армиянинг  2 ярим миллион фуқарони назорат қилиш билан банд бўлиши, унинг ҳақиқий таҳдидга қарши тайёр туришидан тўсиб қўймоқда. Ахлоқий қадриятлари ва ҳарбий қуввати ачинарли ҳолатга тушиб қолган армия давлат сиёсатчилари олдида оғзи боғланган қум халталарга айланди”, деди собиқ раҳбар.

Исроил матбуотида чиққан хабарларга кўра, Гади Самни Исроил ташлайдиган ҳар бир қадам Фаластинликлардан айри ҳолда стратегик мақсадга хизмат қилиши кераклигини илгари сурган.

Исроил бош штаб бошқармаси раҳбарлигига номзод сифатида танилган Самни 2012 йилда нафақага чиқиб, ҳарбий соҳани тарк этган эди. У марказий армия раҳбари сифатида бир муддат Ғарбий соҳилда ўрнашган Исроил армиясига бошчилик қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here