Жон Керри: Сурия можароси жуда чўзилиб кетди

459
0

Жон Керри: Сурия можароси жуда чўзилиб кетди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия можароси жуда узоқ давом этаётганлигидан ташвиш билдирди. Шу боис у Асад режимига таъсири бўлган ҳамда мухолифат кучларига таъсири бўлган давлатларни бир ёқадан бош чиқариб Сурия можаросини тугатишга чақирди.

Айни пайтда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Турк армияси авиация кўмагида Суриядаги “террорчи” гуруҳларга қарши аксилтеррор ҳужумларини бошлаганлигини маълум қилди. «Anadolu” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия қўшини Суриянинг Жараблус шаҳрига “Фурот қалқони” номли ҳарбий юриш бошлаган. Мақсад шаҳарни ИШИД жангариларидан озод этиш эканлиги даъво қилинмоқда.

 “Бу масалани ҳал қилиш вақти келди. Кимдир Туркияга қийин бўлади, деб сафсафта сотмоқда. Мен уларга айтаманки, сиз ўзингизнинг оқибатингиз нима бўлишини ўйланг”, деди Туркия президенти.

Бошқа бир тарафдан Россия ва Саудия Арабистони Сурия, Фаластин ва Яман масаласига ечим топиш учун ҳамкорликни кучайтирган. Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазирлиги тарафидан чиқарилган баёнотда айтиб ўтилди.

Баёнотга кўра, Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Богданов Жидда шаҳрида Саудия Арабистонининг иккинчи Валиаҳди ва мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон ҳамда ташқи ишлар вазири Адил ал-Жубайр билан учрашув ўтказган.

“Сурия, Яман ва Фаластиндаги ҳарбий ва гуманитар вазият ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Мазкур минтақалардаги зўравонликларга чек қўйиш ва можароларга сиёсий ечим топиш учун ҳамкорлик қилиш, хусусан халқаро терроризмга (Исломга) қарши самарали курашиш учун ёндашувни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди”, дейилади баёнотда.

Шунингдек баёнотда айтилишича, Москва ва Риёз Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилиш учун ўз позицияларини бир бирига яқинлаштиришга тинимсиз ҳаракат олиб боради.

Туркистон:

АҚШ бошчилик қилаётган оламий куфр системаси Россия, Эрон, Туркия, Саудия каби мамлакатлар билан яширин битим остида ҳаракат олиб боряпти. Улар Сурия ҳудудидаги тинч аҳолини ва бошқа жангчи қувватларни бомбардимон қилишларида ҳам, АҚШ чизиб берган йўналиш харитаси бўйлаб ҳаракатланишяпти.

Мақсадлари ҳам бир ва ўзаро мувофиқлаштирилган. Яъни, “Шомда бораётган исломий, мабдаъий, инқилобий, мафкуравий оммавий йўналишга барҳам бериш кўзда тутилган”. Куфр системаси инқилобни, қуролли қўзғалонга айлантириб олиш учун жуда қаттик матбуот кураши олиб борди. Энди бу қуролли қўзғалончиларга ўзи барҳам бермоқчи. Лекин уларнинг муаммолари шундаки, қуролли қўзғалонлчиларни баҳона қилиб, тинч аҳоли вакилларини бир қисмини муҳожирларга айлантириб, чет мамлакатларга чиқариб юборган бўлса, яна бир қисмини қириб юбораяпти. Лекин шунга қарамасдан, Сурия халқини инқилобий исломий руҳини синдира олишмади. Женевадаги шартномаларнинг барчаси мувоффаққиятсизликка учради. Яъни улар Суриядаги исломий муҳитни синдириб, мусулмонларини ўз томонларига оғдира олишмади.

Улар Шом халқини мафкуравий, инқилобий руҳини синдира олишмагани боис Сурияни бир неча бўлакларга бўлиб, ҳар бири мазкур бўлинган қимсларни оталиққа олиш орқали босиб олишмоқчи бўлишаяпти. Шунингдек, Улар бу ҳудудларда ўзлари вайрон қилган шаҳар ва қишлоқларни қайтадан тиклаб бериш билан мусулмонларни аввалги ишончларини қозониб олишга ҳаракат қилишмоқчи.

Ҳозирда куфр олами мафкурага қарши ҳарбий куч ишлатиб яна бир марта мағлуб бўлганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Шу кунларда ҳатто Хитой ҳам бу куфр карвонига қўшилиш иштиёқида эканини билдириб, Асадни ҳимоя қилиш ташаббуси билан ўртага чиқди. Бу ҳам юқоридаги фикримизни қувватлайди. Чунки Хитой Сурияда инқилобий ҳаракатлар бошланиш вақтида у ерга жуда катта лоиҳалар бошлаган ва инвестиция ётқизган энг йирик давлатлардан бири эди.

Куфр олами Сурияни ўлжа сингари бўлиштириб олиш ҳақида фикрлашяпти. Лекин уларнинг бу ҳаракатлари ўзлари учун ўта хавфли вазиятлар пайдо қилади. Чунки куфр олами Шом мусулмонларини ўта хорлаб юборишди. Улар энди маккорлик қилиб яна аввалгидек ҳамкор ҳолатига қайта олишмайди. Саудия, Туркия, Эрон сингари исломий юртлар Исломни ниқоб қилиб, куфрнинг бу юртдаги қадамларини яна ҳам мустаҳкамлаб беришга ҳаракат қилишмоқда. Лекин энди уларнинг макрларининг иш бериши жуда қийин. Зулм ҳаддан ташқари кучайиб кетди. Исломни ниқоб қилиб олган исломий ўлкалардаги ҳукуматлар эса, зулмни олдини олиш ўрнига золимлар билан ҳамкорлик қилишяпти. Энди куфр олами Шомга йиғилишса, у ерда Ислом билан куфр ўртасида ҳақиқий кураш бошланади. Улар учун Афғонистондаги аччиқ мағлубиятлари бир “ҳолва” бўлиб қолади инша Аллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here