Россия депутати: Инжирлик Россияга ҳам очилиши мумкин

483
0

Россия депутати: Инжирлик Россияга ҳам очилиши мумкин

Россия ҳаво кучлари Суриядаги ҳарбий амалиётларида Туркиянинг Инжирлик ҳаво базасидан фойдаланишга кўз тикмоқда. Туркия ҳукумати бунга рухсат бериши мумкин. Бу ҳақида Россия федерацион кенгашининг халқаро қўмита аъзоси Игор Морозов маълум қилди.

Игор Морозовнинг таъкидлашича, Россия қирувчи самалётларининг Инжирлик ҳаво базасига жойлаштиришга рухсат берилиши президент Эрдуғоннинг  Москва-Анқара ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича ташлаётган қадамининг мантиқли давоми бўлади.

“Инжирлик ҳаво базасидан асосий базамиз сифатида фойдаланишимиз Эрдуғон билан тузиладиган битимга қараб турибди”, “Россия ҳаво кучларининг аксилтеррор операциялари учун Туркиянинг Инжирлик ҳаво базасидан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин. Бу Туркия президентининг Россия тарафга ташлайдиган қадамларининг давоми сифатида қабул қилинади”, деди Игор Морозов рус хабар агентлиги Риа Новостига берган интервьюсида.

Федерацион Кенгаши Мудофаа ва хавфсизлик қўмитасининг раиси Виктор Озеров ҳам Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Россия Президенти Владимир Путин билан Санкт-Петербурда ўтказган музокараларидан кейин бундай қарор қабул қилиши мумкинлигини билдирди.

Озеров Эрдоганнинг Туркия Сурияда “терроризм”га қарши кураш борасида Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги ҳақида айтган гапларини эслатиб, “Россиянинг Инжирлик ҳаво базасига эҳтиёжи тушмаслиги мумкин, лекин бу қарор терроризмга қарши курашда Туркиянинг Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги қуруқ гап эмас, балки ҳақиқат эканлигини исботлайди”, деди.

Британиянинг Таймес газетаси Россия Инжирлик ҳаво базасидан фойдаланиш учун Туркияга босим ўтказаётганлигини даъво қилди. Газета ўзининг даъвосига далил сифатида Россия Федерацияси Ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси Игор Морозов ва Федерация Кенгаши Мудофаа қўмитаси раиси Виктор Озеровнинг юқоридаги баёнотларини келтирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here