Ҳибсга олинган муҳожирлар рўйхати олдиндан тайёрланганлиги маълум бўлди

521
0

Ҳибсга олинган муҳожирлар рўйхати олдиндан тайёрланганлиги маълум бўлди

Ўрта Осиёдан келиб Туркиядан бошпана топган муҳожирларга нисбатан кенг кўламли ҳибсга олиш ва Туркиядан депортация қилиш амалиёти давом этмоқда. Аксарияти ўзбеклардан иборат юзлаган Ўрта Осиёлик муҳожирларни ҳибсга олиш амалиёти давомида 164 кишилик муҳожирлар рўйхати давлат тўнтариш тасаббусидан 3 кун аввал, яъни 12 июлда тайёрлаб қўйилганлиги маълум бўлди.

15 июлда бўлиб ўтган давлат тўнтариши ташаббусидан 3 кун аввал тайёрлаб қўйилган рўйхатнинг биринчи қисмида 164 муҳожирнинг исми ёзилган. Мазкур рўйхат 12 июлда “Иммиграция” идорасининг бош мудирлиги тарафидан тайёрланганлиги, ундан сўнгра хавфсизлик идорасига топширилганлиги айтилмоқда.

Қўлга олинган ва тергов жараёни якунланган икки ўзбек муҳожир биринчи навбатда депортация қилинди. Олинган хабарларга кўра, Ўзбекистонга депортация қилинган муҳожир Аҳмадуллоҳ Даидулаев самалётдан тушиши билан Ўзбекистон хавфсизлик ходимлари тарафидан қамоққа олинган. Туркиядан депортация қилинган ўзбек аёл Камолахон Тоирова ҳам Ўзбекистон миллий хавфсизлик ходимлари тарафидан қўлга олиниб, тергов қилингандан сўнг қамоққа ташланганлиги ва у ерда кома ҳолатга тушиб қолганлиги айтилмоқда.

Истанбулда муҳожирларни бирин-кетин ҳибсга олиш амалиёти бошланиши ортидан Ўзбекистон миллий хавфсизлик ходимлари ҳам ўз юртларида ҳаракатни бошлашди. Яъни улар ҳам Истанбулда қўлга олинган муҳожирларнинг Ўзбекистондаги уйларини босишиб, уларнинг оила аъзоларини терговга торта бошлашди.

Туркистон:

Эрдуғоннинг нияти бузилган экани илгарироқ маълум бўлганида, мусулмонлар ҳарбий давлат тўнтаришга уринишни ўз ҳолига ташлаб қўйишган бўлишармиди! Чунки улар Эрдуғоннинг режимини қўллашгани йўқ. Балки, бу юртда мусулмонларга муомала яхшироқ эканидан ва Ислом ва мусулмонларга кучли зулм қилган собиқ ҳарбий режимни қайтиб келишини хоҳламаганларидан мусулмонлар кўчага чиқишди ва ҳарбийларга кўкракларини тўсиб, қурбон бериб бўлса ҳам вазиятни сақлаб қолишди.

Эрдуғон эса, ўша кундан бошлаб, аввалдан таёрлаб қўйилган рўйхатлар билан минглаган мусулмонларни жазолай бошлади. Биринчи сафарини Россия томон уюштириб, Путинни рози қилиш учун юзлаган Ўрта Осиё муҳожирларини қамоққа олди. Ваҳолангки Путин Туркияни мусулмон қочоқлари билан тўлдириб юборган эди. Путин Сурияда ҳали ҳам мусулмон фарзандларимизни қонини кун сайин оқизиб келаяпти.

Эрдуғон куфр уюштирган ҳарбий тўнтариш ҳаракати учун мусулмонларни жазоляпти. Куфрни эса очиқ қўллаб қувватлай бошлади. У ҳатто Каримов билан парралел йўналиш принципини қўллаб, куфр давлатлари ҳам қилмаган ёвузликка қўл урди. Яъни, Ўзбек режимидан қочиб, паноҳ сўраб борган муҳожирни бирорта мамлакат орқага қайтариб, Каримовнинг жаллодларига топшириб берган эмас эди.

Биродарлар, оламий куфр системасининг нияти бузулди. Яъни уларнинг нияти аввал бошдан бузуқ эди, лекин энди улар инсоний ҳуқуқ тенглигини сақлашдан бош тортишяпти. Улар бизларнинг юртларимизни мустамлака қилиб, бойликларимизни талон торож қилиб, энди ўзларимизни сиёсий муҳофаза қилишдан ҳам бош тортишяпти. Лекин устимиздан ўз ҳукумдорликларини кўтаришмоқчи эмас. Шу боис улар Эрдуғонга босим беришдан бош тортишмоқда. Ҳудди бир вақтлар Саддамга, Каримовга, Милошевичга, Асад ва ҳоказо мусулмонларни қатлиом қилган диктаторларга қилмишлари учун ҳеч қандай босим ўтказмаганларидек, Эрдуғонга ҳам тегишмайди. Улар фақат ўз манфаатларига тескари иш қилиб қўйгандагина бу ваҳший диктаторларни алмаштиришади ёки ўлдиришади. Шунинг учун биз мусулмонлар куфр системасининг мурувватини кутиб ўтирмай, бош кўтаришимиз керак. Ўз қувватимиз ёрдамида тинчлик чиқишларимиз билан танкларга қарши туриб берганимиз сингари, Эрдуғоннинг репрессиясига ҳам чек қўйишимиз керак. Чунки золимнинг ким экани унга бўлган муносабатимизни ўзгартирмайди. Биз золимлардан қутуламиз деб, ҳаётимизни хавфга қўйиб, мавжуд ҳокимиятни сақлаб қолган эдик. Энди шу ҳокимиятнинг ўзи золим бўлди. фарқи нимада!!??

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here