ҲАҚИҚАТ КЕРАКМИ, ЖИДДИЙМИСАН? (2)

719
0

بسم الله الرحمن الرحيم

ҲАҚИҚАТ КЕРАКМИ, ЖИДДИЙМИСАН? (2)

Биринчи ҳақиқат Аллоҳ Таолонинг борлиги; У бутун Коинотнинг эгаси бўлиб, ақлни асос қилиш шарти билан, унга эгалик қилишда ҳеч ким У Зотдан талашмайди ёки шерикликни даъво ҳам қилолмайди, балки бу ҳақиқатни тан олади ва унга ишонади. Чунки унинг далили ўзида мужассам бўлиб, ҳар бир оқил уни “ақл кўзи” билан кўриб туради. Аммо уни инкор қилган аҳмоқлар тарихда бўлгани каби хозирда ҳам бор. Буни шундай тушунамиз: сиз эгалик қилаётган уйни бошқа биров талашиши мумкин. Качонки уй сизга қарашлик эканига ҳужжат келтирсангиз, шунда уни талашган одам ўзини аҳмоқлик қилганини тан олади, ҳеч бўлмаганда қуруқ даъвосидан тийилади. Шунга ўҳшаб Коинот эгасини тан олмасдан, ўзлари бошқа нарсага(м:бут-санамларга) нисбат берганларни нақадар аҳмоқ эканини, улар битта чивинни ҳам ярата олмаслигини, ҳатто чивин улардан ториб олган нарсани ҳам сақлаб қололмасликларини, яъни уларнинг даъволари аҳмоқлик эканини ақлий далил билан Аллоҳ Таоло баён қилган:

يَاأَيُّهَا النَّاسُ ضُرِبَ مَثَلٌ فَاسْتَمِعُوا لَهُ إِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ لَنْ يَخْلُقُوا ذُبَابًا

 وَلَوْ اجْتَمَعُوا لَهُ وَإِنْ يَسْلُبْهُمْ الذُّبَابُ شَيْئًا لَا يَسْتَنقِذُوهُ مِنْهُ ضَعُفَ الطَّالِبُ وَالْمَطْلُوبُ

“Эй инсонлар, бир масал айтилгандир, бас унга қулоқ тутинг: Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб ола билмаслар. (Демак ўша бутлардан ҳожатини) раво қилишни сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-нотавондир”. [22:73]

Ёки илоҳликни даъво қилган подшоҳ Намруд Иброҳим алайҳис-саломга: «Сен бизларни даъват қилаётган Парвардигоринг қандай зот?» деганида Иброҳим пайғамбар айтдилар: «Парвардигорим ўз бандаларига жон бериб, жон олгувчидир». Шунда Намруд: «Бу менинг ҳам қўлимдан келади», деб икки кишини келтирди-да, бирини ўлдириб, яна бирини қўйиб юборди. Иброҳим алайҳис-салом унинг аҳмоқлигини кўргач, дедилар: «Менинг Парвардигорим қуёшни шарқдан чиқаради. Агар сен чиндан ҳам қудрат эгаси бўлсанг, уни ғарбдан чиқаргин-чи?!» Ана шундагина Намруд жавоб тополмай лол бўлиб қолди, яъни Аллоҳ Таолонинг “ҳужжати” бўлмиш Ер куррасини айланишига ўзгартириш киритишни талаб қилиб, унинг даъвоси аҳмоқликдан бошқа нарса эмаслигини далиллаб берган:

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِي حَاجَّ إِبْرَاهِيمَ فِي رَبِّهِ أَنْ آتَاهُ اللَّهُ الْمُلْكَ إِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّي الَّذِي يُحْيِي وَيُمِيتُ قَالَ أَنَا أُحْيِي وَأُمِيتُ قَالَ إِبْرَاهِيمُ فَإِنَّ اللَّهَ يَأْتِي بِالشَّمْسِ مِنْ الْمَشْرِقِ فَأْتِ بِهَا مِنْ الْمَغْرِبِ فَبُهِتَ الَّذِي كَفَرَ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

“Аллоҳ подшоҳлик берганидан ҳовлиқиб Иброҳим билан Парвардигори ҳақида талашган кимсанинг (Намруднинг) ҳоли-хабарини билмадингизми? Қайсики Иброҳим: «Парвардигорим тирилтириб, ўлдирадиган зотдир», деганида, у: «Мен (ҳам) тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим айтди: «Албатта Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради. Сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи?» Шунда бу инкор қилувчи довдираб қолди. Аллоҳ золим кимсаларни ҳидоят қилмайди”.  [2:258]

Яратгувчини ошкора ёки зимдан тан олиб, У Зот ёки Қоинот ҳақида ҳаёлга келган гапларни гапириш ҳам ақллик инсонга тўғри келмайди. Демак, юқоридаги шартимизга кўра булар ҳақида ҳам ҳақиқатларни билмоқчи бўлсак, яъни Яратгувчимиз бўлмиш Аллоҳ Таолонинг бизни ва борлиқни яратишдан мақсади нима?, қандай яшашимиз керак ва юртимизда қандай тасарруф қилсак тўғри бўлади? ва ҳоказо, бу саволларга ақлимиз жавоб беролмайди. Чунки Аллоҳ Таолони ақл асосида топган бўлсак ҳам, Унинг болигига шак шубҳасиз ишонсак ҳам, Унинг “Зоти”ни хис қилмаганимиздан, У Зот ҳақида ҳеч қандай фикр билдиролмаймиз. Демак, У Зотни ҳужжатсиз “сиёсатга аралашмайди” ёки “бизни яратиб, ҳайвонлар ёки парандалар каби ўз ҳолимизга ташлаб қўйган” деган гаплар ҳаёлпарастик ёки бошқаларга тўтидек ё маймундек тақлид қилишдан бошқа нарса эмас. Бу иккинчи бир ҳақиқат бўлиб, уни давомини кейинги баҳсимизда давом эттирамиз.

Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here