Мадрасаларни рўйхатдан ўтказиш таклиф қилинмоқда

541
0

Мадрасаларни рўйхатдан ўтказиш таклиф қилинмоқда

  Қирғизистонда кундан кунга кучайиб бораётган исломий муҳит нафақат расмий ҳукуматни, балки унга ҳомийлик қилиб Ислом динига қарши  курашиш учун маблағ ажратаётган куфр етакчиларини ҳам ташвишга солиб қўймоқда. Шу сабабли ҳам бу давлатлар қирғиз ҳукуматидан жамиятда  исломий фикр ва кўринишларни суриб чиқаришни талаб қилишмоқда. Расмий ҳукумат эса Ислом ва мусулмонлар устидан назорат қилишни турли идора ва марказларга топшириб қўймоқда. Шу сабабли ҳам дуч келган идора ёки марказ  мусулмонлар фикр ва қадриятларига қарши ошкора курашни бошлаб юборди.

Маълумки, ўтган ҳафтада шаҳар санэпидназорат маркази тунги вақтларда масжидларда чақирилган азон товуши аҳолини безовта қилаётгани тўғрисида кўплаб аризалар келиб тушаётган баҳонаси билан 19 июлдан бошлаб Бишкек шаҳрида тунги вақтларда овоз кучайтиргичлар орқали азон айтишга тақиқ қўйган эди.

Бугунга келиб эса президент қошидаги дин ишлари бўйича комиссияси мадрасаларни рўйхатдан ўтказиш таклифини кўтариб чиқди. Мазкур комиссиянинг маълумотига кўра, мамлакатда 72 мадраса фаолият юритади. Бироқ уларнинг бирортаси ҳам расмий рўйхатдан ўтиб, тегишли сертификат олган эмас.

Шу сабабли комиссия диний билим бериш соҳасида стандартлар ишлаб чиқиб, уларни рўйхатдан ўтказиш таклифи билан чиқди. Бунинг учун Ишенали Арабаев номидаги давлат университети билан биргаликда стандартларни ишлаб чиқиш ва сертификатлаш бўйича лойиҳа тайёрланмоқда. Мазкур лойиҳа натижасида мамлакатдаги диний билим берувчи маҳкамаларни тартибга солиш режалаштирилаётгани хабар қилинмоқда.

Мадрасаларни рўйхатдан ўтказишдан мақсад эса уларнинг фаолиятларига чек қўйишдан иборат. Дин ишлари бўйича комиссия мадрасалар олдига улар бажариши мумкин бўлмаган шартларни қўяди. Шартлар бажарилмагач эса мадрасалар фаолияти тугатилади. Бундай тажриба аллақачон Ўзбекистон ва Тожикистон синовидан ўтиб бўлган.

Ўзбек ҳукумати узоқ йиллардан бери Ислом ва мусулмонларга қарши адоват билан олиб бораётган кураши натижасида бугунги кунда фақат расмий ҳукумат, хусусан, президент Каримов талабларига мос келган саноқли мадрасалар қолди холос. Тожик ҳукумати ҳам 2013- йили таълим вазирлигидан махсус рухсат олиш баҳонасида мамлакатда фаолият қилаётган олтита мадрасадан бештасини фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйган эди. Ўтган ҳафтада эса “мадрасалардаги таълим шартлари устав талабларига тўғри келмаганлиги сабабли” фаолияти қайта тикланишига рухсат берилмади.

Бугунга келиб бундай қисмат Қирғизистондаги мадрасаларини ҳам кутиб турибди. Ўсиб келаётган ёш авлодга исломий таълим ва фикрлар бериши мумкин бўлган, ёшларни ҳалол ва ҳаромни фарқига борадиган қилиб тарбиялайдиган мадрасалар ёпилиши ортидан эса жамиятда бузуқчилик авж олади. Расмий ҳукуматни ҳам, уни маблағ билан таъминлаб келаётган куфр давлатларини ҳам асл мақсадлар шундан иборат.

Агар бизлар ҳукуматнинг бу ишига ҳам ҳудди ғойриисломий баннерлар илиниши ва масжидларда овоз кучайтиргич орқали азон айтилишига тақиқ қўйилиши каби эътиборсиз бўладиган бўлсак, куфр яна бир мақсадини тўсиқларсиз амалга ошириб олади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here