Яҳудий вужуди ҳам Форс Кўрфазидаги кемалар қатнови хавфсизлигини ҳимоя қилиш баҳонасида араб давлатлари билан бирга АҚШ етакчилиги остидаги коалициясида иштирок этадиган бўлди

464
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий вужуди ҳам Форс Кўрфазидаги кемалар қатнови хавфсизлигини ҳимоя қилиш баҳонасида араб давлатлари билан бирга АҚШ етакчилиги остидаги коалициясида иштирок этадиган бўлди

Ҳижрий 1440 йил 5 зул-қаъда, милодий 2019 йил 6 август сешанба куни Ал-Жазира сайти қуйидаги хабарни тарқатди (хабардаги айрим сўзлар ўзгартирилган): «Яҳудий вужуди Ташқи ишлар вазири Исраэл Кац Форс кўрфази денгиз хавфсизлиги мудофааси бўйича АҚШ даъват қилган коалицияда яҳудий вужуди ҳам иштирок этишини очиқлади. Бундан олдин унинг америкалик ҳамкасби Майк Помпео ўз давлати олтмишдан зиёд давлатни ўз ичига оладиган коалиция тузиш ниятида эканини маълум қилган эди.

Кнессетга қарашли ташқи ишлар ва хавфсизлик қўмитаси йиғинида қилган нутқида Кац яҳудий вужудининг АҚШ ва минтақадаги шу хусусда олиб бориладиган мунозараларда қатнашиши, разведка ва бошқа соҳаларда коалицияда иштирок этиши ҳамда бу борада юксак қобилият ва устунликка эга экани тўғрисида гапирди. У яқинда июн ойи охирида Абу Дабига сафар қилганини, сафари чоғида Амирликларнинг олий даражадаги бир расмийси билан учрашганини, учрашув ортидан яҳудий вужуди ташқи ишлар вазирлигига кўрсатма берганини таъкидлади. Бу кўрсатма Форс Кўрфазидаги кемалар қатнови хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган АҚШ коалициясига яҳудий вужудини ҳам қўшиш тўғрисида бўлган».

Роя газетаси шарҳи:

Америка минтақа тузилмасини қайта ишлашни ва буни мана шундай коалиция ва қутблар орқали амалга оширишни мақсад қилган. Бу коалицияларнинг зоҳири Ислом ва мусулмонларга қарши адоватга, ботини тил бириктирувларга тўла.

Америка мусулмон юртлари ҳукмдорлари, хусусан, Форс кўрфази давлатлари ҳукмдорларига «олабўжи» қилиб кўрсатишда Эрондан фойдаланар экан, айни юртлардаги ўз манфаатларини у ерларга янада қаттиқ чанг солиш билан мустаҳкамламоқчи. Ҳатто манфаати тақозо қилганда у ерларда уруш оловини ёқиб, бузғунчилик ва вайронагарчилик содир этяпти. Яқин йилларда содир бўлган Сурия, Яман, Ливиядаги ҳодисалар бунга яққол мисол бўлади.

Бу кофир давлат минтақага яҳудий вужудини ўзининг ўша ерга нисбатан назарияси асосида қўшмоқчи. Шунинг учун, Фаластин масаласини йўқ қилиш учун ўзининг машъум битимини тиқиштирди. Чунки яҳудийлар вужудининг араб давлатлар билан бўлган коалициясига қўшилишига тўсиқ бўлаётган нарса Фаластин масаласидир.

Жиноятчи яҳудий вужудининг араб давлатлари билан ушбу коалицияда иштирок этиши араб давлатлари ҳукмдорларининг айбларини яшириб турган бир парча пардани ҳам очиб ташлади ҳамда уларнинг ҳақиқатан кофир Ғарбга малайлигини ва ўз халқига хоинлигини тасдиқлади.

Инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат ўзига қарши тўқилаётган фитнани аллақачон англамоғи вақти келди. У қаршилик ва мудофаа ҳаракати, деган ёлғон шиорларга алданмаслиги, дарҳол ҳаракатга келиб, бундай тоғут режимларнинг барчасини ағдармоғи ва уларнинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожига асосидаги рошид Халифаликни барпо этмоғи даркор. Халифалик яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаб, бутун мусулмон юртларидан АҚШ ва унинг малайлари нуфузини йўқ қилади.

Роя газетасининг 2019 йил 14 август чоршанба кунги 247-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here