Маҳмуд Қор: Давлат тўнтаришига уриниш ортидан нималарга гувоҳ бўлдик?

430
0

Маҳмуд Қор: Давлат тўнтаришига уриниш ортидан нималарга гувоҳ бўлдик?

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қор ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали “(Туркияда бўлиб ўтган) давлат тўнтариш ташаббуси бизга нималарни кўрсатди?” номли баёнотини нашр қилди. Мазкур баёнот 15 моддадан иборат бўлиб, Туркиядаги давлат тўнтаришига бўлган уринишнинг нозик жиҳатларини ёритиб беради:

  1. Гарданига халқнинг хавфсизлиги юкланган Туркия қуролли кучларининг ичида ўз халқига қурол кўтарадиган ва уларни вахшийларча қирғин қиладиган қанчадан-қанча қотиллар борлигини кўрдик.
  2. Ўз бойликларимиз эвазига сотиб олинган ҳарбий самолётларимиз террорнинг ҳомийси бўлган Исроил, Россия, АҚШ ва Ғарб давлатларини эмас, балки ўзимизнинг полиция ва халқимизни бомбалаётганини кўрдик.
  3. Туркияда давлат тўнтаришга уриниш бошланиши биланоқ, Туркиянинг доимий иттифоқчиси бўлган АҚШ ўз манфаатлари учун фуқаровий ҳукумат ва демократиядан воз кечиб, ўз ҳамкори Туркияни сотиши  мумкинлигини кўрдик.
  4. Туркия демократия ишқида бир неча йиллардан буён аъзо бўлишга ошиқиб келаётган Европа Иттифоқи давлат тўнтаришга бўлган уринишни зимдан кузатиб, вазиятга қараб позиция эгаллашини кўрдик.
  5. Мустамлакачи давлатлар тарафидан очиқ тарзда қўллаб-қувватланмас экан, Туркиядаги малайларнинг ўзлари давлат тўнтаришини амалга ошира олмаслигини кўрдик.
  6. Адолат ва тараққиёт партияси ва Эрдоған билан бир неча йиллаб ҳамкорликда иш юритган ва Америка томонидан қўллаб қувватланган  “Параллелчилар”дан инглизларга малай хунтачилар ҳам фойдаланганини кўрдик.
  7. Бир қанча йиллар мобайнида Мусулмонларга террорист тамғасини босиб, уларни суд қилиб келган  ва Адолат ва Тараққиёт партияси томонидан ардоқланган “Параллелчи” ҳуқуқшуносларнинг ўзлари бугун терроризм моддаси бўйича тергов қилинаётганини кўрдик.
  8. Туркия давлати хунтачиларнинг орқасида турган Англияни ва давлат тўнтаришини ўзоқдан кузатиб турган АҚШни дўст тутишда давом этар экан, асло буюк давлат бўла олмаслигини кўрдик.
  9. АҚШ ва ғарб давлатлари ошкоро ёрдам берган ёки бермаганлигидан қатъий назар, давлат тўнтаришига уриниш оркали Туркияни ва Туркия қуролли кучларини зайифлаштирганини ва обрўсига путур етказганлигини кўрдик.
  10. Бу ҳодиса жараёнида инглизларнинг ҳам, америкаликларнинг ҳам қони эмас, аксинча мусулмонларнинг қони тўкилганлигини кўрдик.
  11. Ҳалқнинг кучига ишонмай, демократик давлатлар ва режимлардан ёрдам кутган кимсаларга, халқ  танкларга қарши кўксини қалқон қилиш билан қандай жавоб берганлигини кўрдик.
  12. Майдонларда “Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар” дея давлат тўнтаришига қарши турган мусулмонларнинг отатуркчилар ва илмонийларга нисбатан нафрат-ғазабини кўрдик.
  13. Давлат тўнтаришига тўсқинлик қилган халқнинг муваффақиятини “демократиянинг ғалабаси” деб кўрсатишга уринган кимсаларнинг ғаразли ниятларини кўрдик.
  14. Исломий туйғу ва ҳиссиётга эга бўлган бу халқ Аллоҳнинг ҳукмлари билан бошқариб, адолат ва эзгулик билан ҳукм юритадиган Рошид Халифаликни қандай ҳимоя қила олишларини кўрдик.
  15. Ва ниҳоят, яқин кунларда мусулмонларнинг Халифалик сояси остида Расулуллоҳ с.а.в.нинг байроғини юқори кўтаришаётганлигини ҳам кўрамиз, иншааллоҳ.

Ҳизб ут-Таҳрир  Туркия вилояти матбуот бўлимининг раиси Маҳмуд Қор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here