Назарбоев Олмаотадаги отишмаларни теракт деб атади

501
0

Назарбоев Олмаотадаги отишмаларни теракт деб атади

 Бугун, 18 июл кунининг биринчи ярмида Қозоғистоннинг жанубий пойтахти ҳисобланадиган Олмаота шаҳри марказидаги Алмали тумани ИИБ биноси ҳамда МХХ департаменти биносига қуролли шахслар томонидан уюштирилган ҳужум туфайли мамлакатда террорчиликнинг энг юқори “қизил” даражаси эълон қилинди. Шаҳарда кун давомида аксилтеррор амалиёти ўтказилди. Амалиёт давомида отишма ижрочилари бўлган икки киши ҳибсга олинди. Шундан сўнг Асилтеррор маркази Олмаота шаҳрида ўтказилган аксилтеррор амалиёт якунлангани ҳақида хабар берди.

 “Айни вақтда шаҳарда барқарор ҳолат ҳукм сурмоқда. Вазият ҳуқуқ тартибот органлари назорати остида. Шаҳарнинг турли туманларида отишмалар давом этгани ҳақидаги хабарлар асоссиз”,- дейилади ИИВ хабарида.

 “Террорчиларга қарши ўтказилган амалиёт якунлангани муносабати билан Олмаотадаги террорчилик хавфининг “қизил” даражаси “сариқ”қа ўзгартирилди”,- дейилган Қозоғистон хавфсизлик қўмитаси расмий хабарида.

 Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишида Олмаотада бўлиб ўтган отишмаларни теракт деб атади ва ҳалок бўлганларнинг ҳамда жароҳатланганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Президент воқеа юзасидан кенг миқёсли тергов олиб боришни ва шаҳардаги одамлар гавжум бўладиган жойларда хавфсизликни таъминлашни тайинланди.

 Сўнгги маълумотларга кўра, отишмада 7 киши нобуд бўлган, 8 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here