Ҳур муслималар яҳудийлар қамоқхоналарида таҳқирланмоқда…

73
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳур муслималар яҳудийлар қамоқхоналарида таҳқирланмоқда…

Уммат орасидаги Мўътасимлар қани?!

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти нашр қилган баёнотда бундай дейилади:

«Яҳудий вужуди қамоқхоналарида маҳбуса аёлларнинг тажовузга учраши ва таҳқирланиши хавотир уйғотади. Бу вужуднинг зулми шу даражага етиб бордики, қамоқхона нозирлари қуролсиз маҳбусаларга тажовуз қилиш ва бошларидан рўмолларини ечишга журъат қилишмоқда. Биз бундай жиноят ва қонунбузарликлар манзарасида, феминистик ташкилотлар ва CEDAW конвенсияси даъватчиларининг бунга қарши овозини эшитмаяпмиз. Чунки муслима маҳбусалар масаласи уларнинг устувор вазифалари ва лойиҳалари доирасига ҳамда ушбу ташкилотлар ҳомийларининг манфаатлари доирасига кирмайди. Чунки бу ташкилотларнинг нимани гапириши ва қандай дастурларни амалга ошириши шу ҳомийлар томонидан белгиланади.

Ислом Умматининг қонини қайнатиб, унга Росулуллоҳ ﷺнинг Исро даргоҳлари олдидаги бурчини эслатиш учун, шунингдек, уни Ақсо масжиди ва бошқа асиру асираларни яҳудийлар қўлидан озод этиш сари ҳаракатга келтириш учун покиза муслималар таҳқирланишининг ўзи кифоядир. Фаластин маъмурияти ва мусулмон юртлардаги бошқа режимлар эса, қўрқоқ ва тил бириктирувчи бўлиб, шоша-пиша яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришдан бошқа нарсани билишмаяпти.

Агар мусулмонларнинг бошида битта Исломий давлати бўлганда эди, яҳудий вужуди бу каби ҳужумларга мутлақо журъат қилолмасди. Чунки Исломий давлатга румликлар қўлидаги биргина асир муслиманинг ноласига қулоқ тутиб, уни қутқариш учун бутун армиясини тортиб борган Мўътасимлар раҳбарлик қилади… Бу раҳбарлар ҳар бир ерни ва номусни ҳимоя қилиб, бу борада ҳаргиз ён бермайди.

Эй мусулмонлар армиялари!

Орангизда ушбу шарафга, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали Аллоҳнинг динига нусрат бериш ва уни азиз-ғолиб динга айлантириш шарафига ноил бўладиганлар борми?! Унутмангки, эртага сиз ҳам Аллоҳнинг ҳузурига борасиз ва бу бечораларга нусрат бериш, нолаларига қулоқ солишдан воз кечганингиз учун албатта жавоб берасиз… Бас, ўша кунда жавобингиз қандай бўлади, ўйландингизми?!

Роя газетасининг 2021 йил 12 январ чоршанба кунги 373-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here