Бишкекда кечки намозларга азон айтиш таъқиқлаб қўйилди

547
0

Бишкекда кечки намозларга азон айтиш таъқиқлаб қўйилди

Туркистон:

Фуқоролардан келиб тушаётган аризаларга таянга ҳолда, давлат санэпидемик назорати томонидан “Бишкекда кечки намозларга айтиладиган азон чақирувлари овоз кучайтиргичлар билан айтилмасин”, деб буйруқ чиқарилди. Бир неча ўнлаган йиллардан бери айтилиб келинаётган азон чақириқлари бугунга келиб, баъзи одамларни уйқуларига халақит қила бошлаган эмиш.

Атамбаев Тошкентда Каримов билан учрашганидан кейин Ислом ва мусулмонларга нисбатан ёмон томонга ўзгарди. У мусулмонларга қарши фитна ҳаракатларини уюштира бошлади. Унинг мақсади мусулмонларнинг жиғига тегиш билан, улар томонидан бирор моддий ҳаракат юзага келтиришдир, у шуни кутяпти. Ҳеч бўлмаганда, ўзига ва ҳукуматига қарши исломий раъйи омнинг нафратини ошириб бориш билан, ҳолатни кескинлаштириб, роса авжига чиқариб туриб, мусулмонларнинг номидан бирор ноқонуний ҳаракатлар уюштирмоқчи.

Биз бу каби ҳаракатларни ҳозир Туркия ва Арманистонда кенгроқ шаклини, Қозоғистонда эса кичикроқ шаклини кўриб турибмиз. Лекин бу ҳаракатларнинг ортидан фақат бир мақсад амалга оширилади. У ҳам бўлса, ўзлари учун ноқулай ва мухолиф кучлардан ҳамда ҳолис мусулмонлардан мамлакатни тозалашдир. Қирғизистон ҳам уларнинг ортидан етиб олмоқчи. У ҳам бир қанча мухолиф кучлар ва исломий муҳитни синдириб юбормоқчи. Бунинг учун уларга мусулмонларнинг номидан қўпорув ёки оммавий қирғин амалиёти керак. Яқинда сайлов бўлиши кутилаётган бир пайтда вазиятни кескинлаштиришдан, ўзига қарши уммат вакилларини провокация қилишдан бундан бошқа мақсад кўзда тутилмайди.

Етакчи гуруҳ сайловгача аввал исломий муҳитни тозалаб олиб, сўнг бошқа мухолиф кучларни синдириб юборишни мақсад қиляпти. Лекин масаланинг иккинчи томонида муаммолар бор. Бюджетимизда, куз фаслига бориб, кучли етишмовчиликлар  келиб чиқиши кутиляпти. Даромад деярли йўқ. Ҳар йили тўпланиб келинаётган киримлар чиқимлардан анча ортда қолиб кетди. Чет давлатлар ҳам қарз беришдан бўйин товлаб туришипти. Россия ҳукумати инқироз ҳолатида. Бунинг натижасида Россиядаги миллионлаган фуқороларимизнинг ишчи ўринлари ёпилиб қолиб, уларн юртимизга қайтиб келишмоқда. Бу эса, йиллик миллий маҳсулотимизнинг ўсишининг тўхтаб қолишига ва ишсизлар армиясига яна қўшимча ишсизларнинг қўшилишига сабаб бўлади.

Ҳукумат кириб келаётган инқирозни диктаторлик режимини кучайтириш билан кутиб олишни мўлжаллаяпти. У Каримов сингари бир қатор диктаторлардан таъсирланиб, уларнинг ёлғон ваъдаларига яна ишонмоқчи бўляпти. Мободо Атамбаевнинг бошлаган амалиёти муваффаққият қозона олмаса, яъни худди Турк генераллари сингари мувоффаққиятсизликка учраса, АҚШ генералларни сотиб юборганидек, улар ҳам уни сотишади. Атамбаевни эса, ташқи қувватлар моддий қўллаб юборишмаса, ўзининг бунча мусулмонга қарши курашиши учун қуввати етмайди. У бу ҳақда ҳали курашни бошламай туриб, жиддий ўйлаб кўриши керак.

Қирғиз сиёсатчилари ичида ғазаб отига минган миллионлаган мусулмонларни етаклаб кетиши мумкин бўлган шахслар топилади. Етакчи давлатлар эса, ҳамиша кучлилар томонида бўлишади. Бунга Акаевни ва Бакиевни ноқонуний бўлса ҳам қувиб чиқаришаётганида призидентимизнинг ўзи гувоҳи бўлган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here