ЖИННИНИ ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ

542
0

بسم الله الرحمن الرحيم

ЖИННИНИ ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ

Демократия ҳар бир шахс учун эркинликлар тўла таъминланишини шарт қилади. Шу ялтироқ сўз оммани аҳмоқ қилмоқда. Буни бизга олиб кирганлар, шу асосида конституциямизни тузишиб беришди. Унда эркинликлар қуйидаги:

1) Эътиқод эркинлиги.

2) Фикр эркинлиги.

3) Мулк эркинлиги.

4) Шахс эркинликларида ўз ифодасини топган

 Лекин бу умумий эркинликлар ҳамма учун эмас. Масалан; мусулмонлар “анъанавий Ислом” деб номлашган, ўз сиёсатларига мослаштирган чегарадан чиқишларига таъқиқлар қўйишади. Қулоқ солмасдан, эътиқоди бўйича яшашда давом этганларни қамаш, қувғин қилиш ёки оғзига “қулф солиш” каби тўсиқлар қўйишади. Бу гапимизга ҳизб йигитларини ҳамда, устоз Рашод қори ва устоз Чубак ҳожиларни, ҳатто шу йилги ҳайт намозини ўқишда омма мусулмонларни ҳуқуқлари топталганини далил қилишимиз мумкин.

Аммо гейларга, ор-номусуни сотишга мажбуран ёки енгилтакликдан қадам қўйганларга ёки халқни алдаб, мустамлакачи кофирларга қарам қилувчиларга эркинликлар кафолатланган. Чунки бу демократия! шундай эмасми?! Хоинлар ўз халқига хиёнат қилишса, катта йўл. Чунки амалларни текширадиган ўлчов “фойда-зиён”дир, нимани ўзи учун фойда деб билса, ўшани қилади-да. Битта хоинлик билан қўйилган имзо учун юз минглаган ҳаром пуллар келиб турса, ундан воз кечиши аҳмоқлик эмасми?! Уларда ор-номус ёки Аллоҳдан қўрқиш, Қиёмат куни жавоб бериш, деган гаплар йўқ, чунки динни ҳаётга аралаштириш мумкин эмас, шундай эмасми?!

Энди йигитлар эрга тегишни хоҳлашса, марҳамат. Қизлар танасини сотиш йўлига юришса, карейс ёки хитойликка турмушга чиқишмоқчи бўлишса, бемалол. Чунки бу демократияда, шармандаликлар тўғрисида гапириш қолоқлик, шундай эмасми?! Аммо педофиллар бошни қотирдими?, уларни қилмишларини кўпчилик ўлимга лойиқ деб, қонунга ўзгартириш киритишини талаб қилишмоқдами?! Улар қаердан келишиб қолишди деб ўйлаяпсизларми? Улар ҳам бошқалар қатори, ўз хоҳишлари бўлган ёшлар билан ифлос ишларини қилишмоқчи-да. Ўлим жазосини қонунга киритсак, бегуноҳларни ўлиб кетиши ўйлантиряптими?! Чунки қонунни ижро қилувчилар ҳам ишларини “фойда-зиён” асосида олиб боришади. Шунинг учун бегуноҳни жиноятчи қилиб, жиноятчини оқлаб қўйиш одатий ҳол бўлиб қолди-да.

Мен ҳокимиятдагиларга ёки депутатларга гапирмоқчи эмасман, чунки улар ҳамма нарсани яхши билишади. Уларнинг дарди ҳисоб рақамидаги сонни каттартириш, миллионларни миллиардларга етказишдир. Агар жиноятларининг ошкор бўлиши вақти келиб қолса, халққа татбиқ қилиб келаётган  қонунга ўзларини топширишмайди, балки “акалари”ни олдига қочиб қолишади. Ўз халқи уларни қизиқтирмайди; бегуноҳ қамалаётганлар, ҳуқуқлари боймол бўлаётганлар, оч-яланғочлар, яшаш шароитлари қийин аҳволдагиларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Жамият қандай аҳволга қараб кетаётгани ҳақида гапирмасам ҳам бўлади. Амеркалик ёзувчи, жамиятшунос Джек Лондон(1876-1916) айтганидек; улар “кучли ва ақлли” инсонлар бўлиб, “демократия-аҳмоқлар орзуси” деб, оддий демократлар устидан роса кулишади ва уни “орзу” бўйича қолишини хоҳлашади.

Бу гапини қаердан олди экан – деб интернетни қидириб овора бўлманглар. Ўзимизни яқин тарихга бир назар ташлаш кифоя. Мана чорак асрдан буён орзулар билан кунлар, ойлар, йиллар ўтмоқда. Президентлар алмашди, вазирлар, бош вазирлар бирин кетин ўзгармоқда. Депутатлар ҳар хил “қийим”лар билан келишмоқда. Лекин менга айтингчи, нима ўзгарди?! Тўғри, ҳаммаси ҳам разил бўлишиб кетишмаган. Ҳақиқатни излаётганлари ҳам оз эмас. Масалан: Турсунбой Бакр ўғли Чубак ҳожини ўлгунимча ҳимоя қиламан деб, ҳақни халққа етказаётгани учун жон куюктирганини ҳамма билади.

Лекин демократия деб умри тугаб кетаётган бечораларнинг яқинларига катта масъулият тушмоқда. Кўр-кўрона ошиқ бўлиб қолишган “демократия”сини, ҳаёт ҳақиқатларини тушунтириш ёру-биродарларининг, яқинларининг зиммасида. Бас кил!, унга “тупур”, шунча алданганинг етар! – деб талаб қилишлари, “демократия”дан тавба қилгунларича уларга қаттиқ туриши, тезда-тезда зиёратлар қилиб туриши ҳақиқий дўстлик бўлади. Аммо жиннилик қилиб туриб олса, шунча балолардан кейин ҳам, дунёдаги сиёсий воқиа-ҳодисалардан, айниқса, Сурияда, Мисрда демократияни башараси очилгандан кейин ҳам, бизга демократиясини алдов ва куч билан тиқиштираётганларнинг қанчалар ваҳший инсонлар эканлиги, улар фақат ўз фойдаларинигина кўзлаб юришлари, фойдали деб билишса бизларни ҳам балоларга ҳеч иккиланма дучор қилишлари ошкор бўлганига қарамасдан демократияни ташламайман деб оёқ тираб туриб олса, ундайларга даво йўқ.

“Демократия”- грекча сўз: “demos” – “халқ”, “cratos” – “ҳокимият” дегани бўлиб, “халқ ҳокимияти” деган маънони англатади. Ҳақиқатда ҳокимият халқникими?! Халқнинг талаби шуми?! Халқ “Кумтордан бизга ҳеч нарса тегмаса ҳам Канадаликлар ташиб кетаверишсин, фойдасини АҚШ кўрсин” демоқдами?! Кун ўтказишга ҳеч қандай иш тополмасдан бозорга бориб, бир бурда нон топиш учун харакат қилаётганларга ёрдам бериш ўрнига улардан солиқ олишни халқ талаб қилаяпдими?! Газимизни бошқаларга қоқи баҳосида сотиб, ўзимизга қолган “борми-йўқми”нинг ўртасидаги газга Европа нархида тўлашни ёки 10-15 тийинга тушаётган электор энергасига бир неча бор ҳақ тўлаб раҳбарларни милярдер қилишни халқ хоҳламоқдами?! Халқ “Биз бошқа давлатларга бориб қуллик қилгимиз келяпти, уларнинг ҳақоратларини ва оилалардан, яқинлардан узоқларда яшашни хоҳлаймиз, фарзандларимиз кўчаларда ҳам катта бўлиб қолишади” деб, депутатларни мажбурламоқдаларми?! Гейларни кўриб, “янги кўчат” Ғарб томонидан бизларга ҳам келиб қолибди, уларни асраб – авайлайлик, бошқа шаҳар ва қишлоқларга ҳам кўпайтириш учун уларни “ҳуқуқлари”ни ҳимоя қилайлик – деб халқ хоҳламоқдами?! Исломни қандай бўлса, шундайлигича, одамларни алдамасдан, рўйи-рост етказаётганларни халқ “террорист”, “экстремист” демоқдами, “уларни қамаш керак, акс ҳолда яшаш жойларимиз ҳавфли бўлиб қоляпти, хеч бўлмаса оғизларига кулф солиш керак, бизга ўзинглар ишлаб чиққан қалбаки Ислом ҳам бўлаверади, чунки биз қалбаки нарсаларга, ташландиқ нарсаларга ўрганиб қолган халқмиз” – деб халқ талаб қилмоқдами?! “Ёшларимизни мактабданоқ бузуқликларга кўниктириб борайлик, вояга етишгунларича ўқиб, ҳаётга тайёр бўлишлари тўғрисида изланмасанглар ҳам, ҳижоб кийишларига қаршилик қилайлик” – деб ота-оналар мажбурламоқдами?! Йўқ, йўқ, йўқ! Бу халқимизнинг хоҳши эмас, албатта. (ҳақиқатни излаётганларга бўлган гапларимизни кейинга қолдираман).

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here