Туркиядаги ҳодисалар ортида ким турибди?

486
0

Туркиядаги ҳодисалар ортида ким турибди?

16 июл тунда бошланган ва муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтаришига уриниш ортидан ҳодисада айбдор деб топилган ҳарбийлар деярли ҳар соатда қўлга олингани ҳақидаги хабарлар тарқамоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон бу ҳодиса ортида АҚШдан бошпана топган Фатҳулла Гуленнинг тарафдорлари турганлигини билдирди. АҚШда истиқомат қилаётган Гулен эса Эрдуғоннинг даъволарини асоссиз даъво, деб атамоқда. Шундай бўлсада Туркия президенти АҚШ ҳукуматидан уни Туркияга топширишларини талаб қилди.

“Пенсилваниядаги у шахсни Туркияга топширинг. Агар биз сизнинг стротегик ҳамкорингиз бўлсак, демак ҳамкорингизнинг бу талабини бажаринг. Сиз биздан қайси террорчини сўраган бўлсангиз уни сизга топширдик. Энди сиз ҳам бизнинг террорчилар рўйхатимиздан ўрин олган шахсни бизга топширинг”, деди Эрдуғон АҚШга хитоб қилиб.

Бироқ Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилоятининг таъкидлашича, Бу ташаббус Гулан ҳаракатининг ёлғиз ўзи журъат қила оладиган уриниш бўлиши мумкин эмас. Балки бунинг ортида мустамлакачи давлатлар турганлиги аниқдир.

“Бу ташаббус фақат параллел давлат тузиш билан танилган Гулан ҳаракатининг ёлғиз ўзи журъат қила оладиган уриниш бўлиши мумкин эмас. Узоқ йиллар давомида мусулмонларга душманлик қилиб келган мустамлакачилардан хабарсиз бу иш содир этилиши асло мумкин эмас. Шундай экан, ҳар доимгидек бу ишнинг бошида турганлар мустамлакачилардир. Яъни давлат тўнтаришига айбдор деб қаралаётган сиёсатчилар ва қўмондонлар дўст тутган ғарбликлар бу ҳаракатнинг асосий раҳнамоларидир. Эй ҳукумат расмийлари ва қўмондонлар! Шундай дўстларингиз бор экан, душманга ҳожат йўқлигини қачон тушуниб етасизлар?”, дейилади жумладан Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти тарафидан берилган баёнотда.

Туркистон:

Туркияда бўлиб ўтган ҳодисалар Ўрта Осиёда бўлиб ўтган шунга ўхшаш бир неча воқеаларни эсга солди.

Андижон воқеаси, 1990 ва 2010 йилдаги Қирғизистонда бўлиб ўтган миллатлараро тўқнашиш воқеалари, икки маротаба Акаев билан Бакиевни қувиб чиқарилишидаги Қирғизистон ҳукуматларининг алмашиш воқеалари ва ҳоказо. Бу ҳодисаларнинг барчасида юзлаган, баъзида минглаган оддий инсонлар ҳаётдан кўз юмишди. Лекин бу тўпалонларнинг деярли ҳаммаси ўша вақтларда Ўрта Осиёда кучли мустамлакачилик таъсири бўлган Россиянинг ёрдами ва ташаббуси билан амалга оширилган эди.

2005 йили Ғарб мустамлакачилари Каримовдан етакчиликни олиб қўйиш учун жиддий ҳаракатлар олиб бораётган эди. Улар Каримов режими томонидан зулмга учраган барча қувватлар билан тиғиз алоқалар ўрната бошлаган бир пайтда, Каримов Россия билан тил бириктирди. Улар Ғарб мустамлакачилари уюштиришга ҳаракат қилиб боришаётган инқилобий ҳаракатларидан аввалроқ, қалбаки инқилобий қўзғалон уюштиришиб, Ғарбпараст қувватларнинг ҳаммасини кесиб юбормоқчи бўлишди. Минглаган мусулмонларнинг ҳалок бўлиши билан ва чет мамлакатларга қочиб кетишлари билан ниҳоясига етган бу қўзғалонга Ўзбек хавфсизлик хизмати ходимларининг ўзлари уйма-уй юриб одамларни намоишга чақириб чиқишган эди. Одамлар “хавфсизлик ходимларининг ўзлари биз билан бирга эканлар, демак Каримовнинг куни битган кўринади”, деб алданиб қолишди. Ўшанда бир неча минглаган одам ҳалок бўлган эди.

2005 йили эса Акаев Бакиев билан алмаштирилди. Сўнг 2010 йили Бакиев ҳам муваққат ҳукумат қўли билан қувиб чиқарилди. мазкур ҳар иккала давлат ағдарилиши ҳам Россиянинг ташвиқоти ва молиявий сарф харажати билан амалга оширилди. Россия Қирғизистондаги қалбаки инқилоблар билан АҚШнинг минтақадаги ҳарбий базаларини ва бошқа таъсир қувватларини йўқ қилмоқчи бўлди. Натижада юзлаган бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлишди.

1990 ва 2010 йиллари Қирғизистоннинг жанубий ҳудудида Ўзбек ва Қирғизлар ўртасида миллатлараро уруш уюштирилди. Бу миллатчилик асосидаги урушларнинг ҳар иккаласи ҳам Россиянинг ҳомийлиги ва бевосита иштироки билан амалга оширилди. Минглаган одамлар ҳалок бўлди.

Бу каби ишлар Тожикистон, Қозоғистон ва бошқа мустамлака бўлган давлатларда тез тез содир бўлиб туради. Мустамлакачи давлатлар бу каби ифлос амалиётларни ўзларининг муайян манфаатларини рўёбга чиқариш учун уюштиришади.

Охирги вақтларда Туркияда қўпорувчилик амалиётлари тез тез амалга оширила бошлади. Ахири кечаги давлат ағдарилишига бўлган ҳаракат амалга оширилди. Бу қўзғалон ҳам илмонийликка асосланган оламий системанинг қонуниятига хилоф равишда амалга ошган иш эмаслиги аниқ. Чунки халқаро сиёсат (яъни дунё сиёсатига таъсир ўтказа оладиган етакчи давлатлар иттифоқи) бирорта мустамлака бўлган учунчи давлатнинг ўз ҳолича бирор йирикроқ амалиётни уюштиришига рухсат бермайди. Бундай ишларда халқаро сиёсатда таъсир қувватига эга бўлган бирор давлатнинг билвосита ёки бевосита иштироки бўлиши шарт. Бу ёзилган ёки ёзилмаган халқаро қонун ва қоидалар билан муҳрланган халқаро глобал сиёсат бўлиб, ўта ифлос йўллар билан ижро этилиб келинади.

Энг ёмони шундаки, мусулмонларнинг раҳбарлари ва сиёсатчиларининг деярли ҳаммаси бу кетувлардан ва ифлос амалиётлардан хабардордир. Улар ҳатто бу минглаган фуқороларининг ўлимлари билан якунлапаётган амалиётлар ким томонидан ва нима мақсад учун амалга оширилаётганини билишади. Ўзларини билмагандек кўрсатиш билан, ўша кофир гуруҳларга шерик эканларини билдириб қўйишмоқчи бўлишади. Ундан ҳам ёмони, улар ўз юртларидан бу қилмишлари учун ёлғондакам жиноятчилар қидиришади. Ўзлари учун ноқулай ва мухолиф қувватларни бартараф этиб олишмоқчи бўлишади. Куфр томонидан уюштирилган қўпорув ишлари учун деярли ҳар сафар мусулмонлар нишонга олинади ва ноҳақ жазоланади.

Россия ва Туркиядан бирдек таъсирланиб келаётган Қирғизистонда ҳам, шу каби қўпорув амалиётлари амалга оширилиши кутилмоқда. Бунинг учун аввало қўпорув ҳаракатлари ҳақида кўп гапирила бошланади. Яъни бу каби ифлос амалиётлар уюштирилишидан аввал шу ишга таёрлаш жараёни бўлиб ўтади. Сўнг бу ишларни амалга ошириши мумкин бўлган гуруҳлар таёрланади. Бу гуруҳлар кофир айғоқчиларидан тузилган бўлиши мумкин. Ёки мазлум ва қасоскор мусулмонларга мамлакатда ўша қўпорув амалиётини амалга ошириб олиши учун куфр қувватлари шароит яратиб бериши билан амалга оширилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам Ислом ва мусулмонлар айбдор деб топилиб, қувғинга олинади.

Шу кунларда 6 нафар милиция ходими бандитлар билан тиғиз алоқада экани учун ишдан четлатилди ва устиларидан жиноий иш қўзғатилди. Аввалроқ Иссиқ Кўлга бораётган Рус оиласини йўлдан тўсиб, бор бисотини тўнаб кетган милиция ходимлари қўлга олинган эди. Милиция ходимларининг пул учун қотиллик ва бошқа жиноятлари жуда кўп исботини топади. Бу билан биз бутун орган ходимларини террористлар деб атамаяпмизку. Уларга ҳатто ишончсизлик билдириб, салоҳиятларини озайтирмадик. Аксинча, уларга янги ва янги ҳуқуқ ва салоҳиятлар бериб, ўзимизнинг ҳимоямизни уларга топшириб келяпмиз.

Демак бир ёки минг мусулмонни ёки Исломни ниқоб қилиб олган кофирни қилган ножўя ҳаракати учун, бутун мусулмонларни ва уларнинг қадриятларини айбдор деб ҳисоблаш тўғри эмас. Бу гапларни биз, Қирғизистонда қўпорув амалиёти уюштириш учун шароитлар яратишга ҳаракат олиб бораётган ғаламис қувватларга айтаяпмиз. Мусулмонлар сизларнинг ифлос ҳаракатларингга ишонмай қўйди. Оввора бўласиз. Инша Аллоҳ № 50 қамоқхонада уюштирган ифлос амалиётидаги сингари яна юзи қаро бўласиз. Вақт бор, тўхтанг тавба қилинг!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here