Тожикистонда Имомали Раҳмон шахсига сиғинишлик

516
0

Тожикистонда Имомали Раҳмон шахсига сиғинишлик

Шу йилнинг 27 февралида “Озодлик” радиосининг берган хабарига кўра, Ҳисор туманининг аёл-қизлар қўмитаси 60 ёшлар атрофида бўлган илғор аёллар рўйхатини тузган. Бу аёллар 200 метр газмолни  ўзаро ўрталарида тақсимлашлари керак эди. Гап Имомали Раҳмоннинг боғ барпо қилишда иштирок этиш учун Ҳисор туманига борганда, ҳурмат юзасидан унинг оёқларига тўшалган пойандоз ҳақида кетяпти. У мансабдор шахсларга 200 метрли пойандоз тикилиши керак бўлган газмолни ҳар бир аёлга 3 метрдан бўлиб беришни топширган.

Эслатиб ўтамиз, Имомали Раҳмонни миллат раҳнамоси деб эълон қилингандан сўнг, мамлакатда, жумладан, мансабдор шахслар ўртасида ҳам унинг шахсини улуғлаш кампанияси бошланди. Масалан, мамлакатда таниқли, диний ишлар бўйича мутахассис Абдулло Мухаққиқ президентнинг хотини Азизамони мусулмонларнинг онаси деб улуғланмиш Ойша онамизга қиёслаб, Тожикистон муслима аёлларининг раҳнамоси деб аташни таклиф қилди. Тожикистон миллий университетининг баъзи факультетларига “Имомали Раҳмон- янги тожик давлатининг меъмори” деб номланган янги курс киритилди.

Имомали Раҳмоннинг қандай давлат раҳбари эканлигини унинг 23 йиллик президентлик лавозимида қандай ютуқларга эришганига қараб баҳоласа бўлади. Тожикистон бугунги кунда евроосиёнинг энг камбағал давлати ҳисобланади. 2012 йилдаги БМТ ҳисоб-китобига кўра, аҳолининг ярмидан кўпи қашшоқликда яшайди. Карнеги фондининг таҳлилига кўра, аҳолининг асосий қисми меҳнат муҳожирларига айланган. Халқаро банкнинг ҳисоб-китобига кўра, 2012 йилдаги пул ўтказмалари миллий ВВПнинг ярмидан кўпини таъминлаган.

АҚШнинг халқаро ривожланиш агентлигининг маълумотларига кўра, аҳолининг 30% да вазият танг аҳволда. Айниқса, балоғатга етмаганларга жуда қийин бўлаяпти. 5 ёшгача бўлган болаларнинг 12% да оғирлик вазнининг етишмаслиги, 26% да эса бўйининг ўсиш ва ривожланиши еб-ичишнинг етишмаслигидан оқсамоқда. БМТнинг маълумотларига кўра, таълим даражаси 88-91 ўринларда қалқиб туради.

Тожикистон халқи биринчи навбатда мусулмонлардир. Авваламбор улар давлат хукмдорининг ўзини ўзи улуғлашидан нафрат этишлари керак. Исломга кўра, хукмдор – оддий фуқаро ҳисобланади. Масалан, адолатли халифа Умар ибн ал-Хаттоб улкан ҳокимиятга эга бўлишига қарамасдан, шу даражада камтарона ҳаёт кечирди-ки, Византия империясининг элчиси Мадинага келиб, аҳолидан мўминлар амирининг саройи қаердалигини сўраганда, улар амирнинг қасри ҳам, қалъаси ҳам йўқлигини айтишди.

Бундай пайтда унинг масжидда дам олишини, чунки кечалари шаҳар кўчаларини айланиб, унинг аҳолиси хақида қайғуришини айтишди. Исмининг ўзигина император ва қиролларни титратган амирнинг бу даражадаги камтарона ҳаёти Византия империяси элчисини жуда ҳайратда қолдирди. Масжидга бориб қум устида ухлаб ётган одамни кўриб, ҳайратдан қотиб қолди.

Золим ҳукмдор Имомали Раҳмон эса, давлатни инсон томонидан ўйлаб топилган қонунлар билан бошқаради, куфр давлатларига хушомадгўйлик қилиб бу ватанни сариқ чақага сотди. Ислом ва исломдан бўлган барча нарсаларга қарши очиқ курашмоқда. Оллоҳнинг қонунини унинг қонунидан баланд қўйганлиги учун мусулмонларни қамаб қийнамоқда.

Шунинг учун ҳам унинг ўрни тарих мағзавахонасида, унинг чўзилиб кетган ҳокимият тепасидаги йиллари эса минтақа тарихининг энг қора ва энг шармандали саҳифаларида қолади.

Умар Форсий.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here