Америкада ирқчилик можароси кучаймоқда

465
0

Америкада ирқчилик можароси кучаймоқда

АҚШ полицияси қисқа муддат ичида юзлаган қора танли инсонларни отиб ўлдирди. Вашингтон Пост газетасининг полиция зўравонликлари ҳақида тарқатган маълумотларга кўра, 2016-йилда полиция томонидан ўлдирилган қора танли инсонларнинг сони 505 тага етган.

Сўнгги уч кунда қуролсиз бўлишига қарамай, икки қора танли шахснинг полиция томонидан отиб ўлдирилиши мамлакатдаги қора танлиларнинг қўзғалишига туртки бўлди. Айниқса, полициячилар тарафидан қора танлиларнинг отиб ўлдираётгани тасвирланган икки видеонинг интернет орқали тарқалиши ортидан полицияга қарши кучли намойишлар тўлқини юзага келган. Тасвирдан полиция ходимлари ҳеч қандай қуроли бўлмаган қора танлиларга кетма-кет ўқ узиб ўлдирганлигини ва ҳақорат қилиб сўкканлигини кўриш мумкин. Ғазабннок намойишчилар орасига кириб олган баъзи қуролли шахслар полициячиларга ўт очиши натижасида беш полиция ходими ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Адлия вазирлиги норозиликларга сабаб бўлаётган воқеа юзасидан тергов бошлади. Ҳукумат расмийлари ҳодиса юзасидан тергов бошланганлигини ва ўт очган полиция ходими мажбурий истефога чиқарилганлигини эълон қилди.

Оқ танли полиция ходимларининг қора танлиларга қарши салбий муносабатига қуролли қаршилик кўрсатилиши натижасида мамлакатда “фуқаролар уруши” чиқиб кетиши ҳақида хавотирлар туғилмоқда. Нью-Йорк Пост газетаси ҳам мазкур қаршилик ҳаракатларини “фуқаролар уруши” деб таърифлади.

Полиция тарафидан қора танли шахсларнинг ўлдирилиши юзасидан Фаcебоок тармоғи орқали ўз муносабатини билдирган АҚШ президенти Барак Обама хавфсизлик кучларини воқеаларга доир адолатли тергов қобилиятига ишонишлигини таъкидлади. Обама полиция зўравонлигининг “жиддий муаммо” эканлигига ишора қилар экан, бу адлия тизимидаги умумий муаммонинг бир қисми бўлгани каби, хавфсизлик кучлари ўзлари хизмат қилаётган жамият орасида ишончга эга эмаслигини кўрсатишини қўшимча қилди. Бироқ, Обамага кўра, унинг бу муаммоларни тилга олиши ўз ҳаётини хавф остига қўйяётган полиция ходимларига нисбатан ҳурматига зид келмайди.

«Бу фақат қора танлиларнинг муаммоси эмас, бу фақат лотин америкаликларнинг ҳам муаммоси эмас. Бу барчамиз ўйлаб кўриш керак бўлган барча америкаликларнинг муаммосидир”, деди НАТО саммитида иштирок этиш учун Полшага борган президент Обама.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқлари Омбудсмани Константин Долгов юқоридаги қотилликлар Далласда юз берган фожиада бир қанча қора танлиларни ўлдирган полициячиларга жазо берилмаганинг натижаси эканлигини олға сурди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here