Таъзия

612
0

Таъзия

 “Новости-Казахстан” агентлиги берган хабарга кўра, 23 июн куни Олмаота-Остона автотрассасида юз берган йўл транспорт ҳодисаси натижасида беш нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди. “Mercedes Vito” микроавтобуси ва “Setra” автобуси тўқнашиб кетиши оқибатида тўрт тўрт ёш бола ва бир аёл киши ҳаётдан кўз юмиб, тўрт киши турли даражада тан жароҳати олган.

 Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Олмаота вилоятининг Жамбул туманида содир бўлган ҳодиса натижасида қазо бўлган беш кишининг кимлиги аниқланди. 23 июн куни уларнинг жасади Жамбул тумани Узинагаш касалхонасига етказилган.

 Қазо бўлганлар:

  1. Махамадалиев Исломжон Исроилжанович, 2002 йили туғилган;
  2. Махамадалиев Илёсбек Исроилжанович, 2007 йили туғилган;
  3. Махамадалиев Иброҳимжон Исроилжанович, 2003 йили туғилган;
  4. Алишерова Нурсулуу Базарбаевна, 1982 йили туғилган;
  5. Тойчиева Албина, 2002 йили туғилган.

“Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз У Зотга қайтувчимиз”

 Қарағанда вилояти Приозерск шаҳар шифохонасига тушганлар:

  1. Казибеков Ислом Жўлонович, 1978 йили туғилган. Ўш вилояти Қорасув туманининг Правда қишлоғидан.
  2. Мамиталиев Муктарбек Жээналиевич, 1987 йили туғилган. Ахси тумани Авлетим қишлоғидан.
  3. Бердибай ўғли Керээз, Бозорқўрғон туманидан.
  4. Шунингдек, йўл транспорт ҳодисаси натижасида уч фарзандидан айрилган 1980 йилда туғилган хайдовчи Махамадалиев Исроилжон Ахмадалиевич.

 Биз, Туркистон сайти ходимлари улуғ Рамазон ойида йўл таранспорт ҳодисаси натижасида вафот этган ватандошларимизни Аллоҳ Ўз раҳматига олишини, қилган солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини сўраб қоламиз. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига эса гўзал сабр ва ажру азим сўраб, ўз ҳамдардлигимизни билдириб қоламиз.

 Ҳодиса натижасида жароҳат олганларни тезроқ шифо топишларини ва яқинлари даврасига қайтиб, қолган умрларини Аллоҳнинг розилиги йўлида, Унинг рози қиладиган амаллар билан яшаб ўтишларини тилаб қоламиз.

 Туркистон.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here