ШҲТ сафини кенгайтирмоқда

469
0

 Ҳиндистон, Покистон ва Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиш масалалари, ташкилотнинг 23-24 июн кунлари Тошкентда бўлиб ўтажак юбилей саммитида муҳокама этилади. Анжуман ишида Россия президенти Владимир Путин ҳам иштирок этади, деб маълум қилган Россия етакчиси ёрдамчиси Юрий Ушаков.

 Унинг айтишича, Ҳиндистон ва Покистонни ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида қабул қилиш жараёни давом этмоқда ва у якуний босқичга кирган.

 “Улар, ташкилотнинг 2017 йили Қозоғистонда бўлиб ўтадиган саммитида тўлиқ қабул қилиниши кутилмоқда”, – деди Ушаков.

 Эроннинг ШҲТга аъзо бўлишига тўхталган Ушаков, расмий Кремл бу мурожаатни рад этиш учун ҳеч қандай асос кўрмаётганини таъкидлаган.

 “Эроннинг ШҲТга аъзолик борасида берган аризасини давлат раҳбарлари ёпиқ эшик ортида муҳокама қилишса керак”, – дея аниқлик киритган Россия президенти ёрдамчиси.

Туркистон: 

ШҲТ ташкилоти халқаро сиёсатда таъсирли қувватга эга бўла олмади. У ҳам оламда юзлаган таъсирсиз харқаро ташкилотлар сафидан жой олди.

Ҳар қандай халқаро ташкилотнинг муваққияти ва мавқеъи уни тузган етакчи давлатнинг харқаро сиёсатдаги ўрни ва вазнига боғлиқ бўлади. Етакчи давлатнинг халқаро сиёсатдаги даражаси эса, унинг мабдаий ва мафкуровий принципларидан келиб чиққан халқаро обруйига боғлиқдир. ШҲТ ташкилотининг асосчилари ва етакчилари бўлмиш Хитой ва Россиянинг ҳар иккисида ҳам, юқоридаги оламий етакчиликка асос бўла оладиган омилларнинг бирортаси мавжуд эмас. Шунинг учун бу каби ташкилотлар фақат расмиятчиликка ва арзимас ишлар билан кифояланишга маҳкум бўлади.

Тарихда НАТОга қарши тузилган “Варшава шартномаси давлатлари” номи остида саккиз давлатдан иборат ташкилот мавжуд эди. Уларни собиқ СССР давлати бирлаштириб, капиталистик лагерга қарши социалистик принципларга асосланган коммунистик мабда (система) билан муайян минтақани улардан ҳимоя қилиб туришар эди. СССР билан бирга коммунистик мабда ҳам қулади. “Варшава шартномаси” ташкилоти ҳам, ўз ўзидан йўқ бўлиб кетди.

Россиянинг ҳозирги аҳволи ўта ночор. Унинг, суяниши мумкун бўлган бирор мафкураси ҳам йўқ. Россия капиталистик сиёсий система билан кетаётганини даъво қилгани билан, иқтисодини социалистик принциплардан олган ноаниқ бир тузум асосида олиб бораяпти. Худди мана шу бетайин башқарув системаси Россияни иқтисодий бўҳрон ва инқироз ҳолатига солиб қўйди.

Хитой эса бунинг акси. У коммунистик мабдани ўз сиёсатига асос қилгани билан, иқтисодий системасини деярлик капиталистик асосга қуриб олган. Бу ҳам ўта хавфли система бўлиб, худди бўғизланган ҳўкизни эслатади. Хитой ҳам яқин келажакда жуда кучли иқтисодий бўҳронни бошидан кечиради.

Бу икки давлатнинг сиёсатлари хунаса одам мисоли, бетайинликни пайдо қилди. Энди бу икки қудратли давлат халқаро сиёсат майдонида ўз мавқеъларининг бир қисмини бўлса ҳам сақлаб қолиш учун жон бериб ҳаракат қилишяпти. Улар мағлубиятларини тан олишди. Энди ўз юртларини сақлаб қолиш мақсадида, ҳар хил ташкилотлар пайдо қилиб, исломий мафкуравий, оламий ҳаракатни тўхтатиб қолиш учун салмоқли ҳисса қўшаётгандек кўринишяпти. Чунки куфр олами мавжуд оламий система воситасида бирдамлик ва ҳамфикрлик билан, фақат исломий мабдаий ҳаракатга қарши бир томонлама ҳаракатланиша олишади.

Шунинг учун бу каби мувоффаққиятсиз ташкилотлар фақат “терроризм, экстремизм” каби муаммоларни кўтаришиб олиб, ўзларини бу муаммоларни бартараф қилиш учун нималардир қилишаётгандек кўрсатишга ҳаракат қилишади. Аслида  булар ўзларининг халқаро сиёсатда ҳеч қандай таъсирга эга эмасликларини яширишмоқчи бўлишяпти. Шунингдек, АҚШ олиб бораётган Ислом ва мусулмонларга, уларнинг исломий мабдаий уйғонишига қарши уруш майдонида ўзларини иштирокчи қилиб кўрсатишмоқчи бўлишади. Шу мақсадда Россия Сурияни АҚШнинг рухсати билан, у кўрсатиб берган тинч аҳоли яшовчи минтақаларни бомбардимон қилаяпти.

Россия билан Хитойнинг мавқейи ва иқтисодий ҳолатлари, яқин келажакда юксалмайди. Аксинча тубанлашиб бораверади. Демак ШҲТ каби уларга кўз тиккан ташкилотларнинг барчаси, инқироз ва муваффаққиятсизликка учраши муқаррар. Унга аъзо бўлаётган давлатлар ҳам буни билишади. Лекин расмиятчилик ва ўзгариб турувчи дунёдан яна бир умид уларни бу ташкилотга аъзо бўлишга ундайди. Бу ташкилотга аъзо бўлиш билан, етакчи давлатни ўзларига эътиборини тортмоқчи бўлишади.

Қирғизистон давлати бу ташкилотлардан бирор яхшилик умид қилишлари калтафаҳмлик бўлади. Яъни уларнинг шартларини бажармоқчи бўлиб, мамлакатда нотинчликлар келтириб чиқариш, мусулмонларга қарши бўҳтонлар тарқатиб, уларни тинч ҳолатларидан қўзғатиш, ёлғон қўпорув амалиётлари уюштиришлари учун уларга шароитлар яратиб бериш ва улар уюштирган қўпорув амалиётларида ўз фуқоролари бўлмиш мусулмонларни айбдор қилиб уларга зулм ишларини олиб бориш.. ва ҳоказо. Бу ташкилотлар, Қирғизистонни ўзлари учун сохта террорчилар учун курашиш майдони қилиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here