Ҳукумат диний қатламларни жуда хорлай бошлади

549
0

Туркистон:

“Озодлик радиоси”  қирғиз хизматининг 11 июнь куни тарқатган хабарида, Жалол обод областининг Ноокен районидаобласт милицияси, ММХҚ  ва қозият вакиллари биргаликда экстремист деб гумон қилинаётган бир қатор шахсларга нисбатан оператив амалиётлар ўтказилганлиги ҳақида ёзди. http://www.azattyk.org/a/27791994.html

Мободо бу фитнакаш, Ғарбпараст ахборот агентлигининг айтаётганлари рост бўлса, Қирғизистон муфтиёти орган ходимлари билан уйғунлашиб, бир тан бўлиб ишлашаётган бўлади. Бу уларнинг илмонийлик сиёсатига тўғри келмас эди шекилли. Яъни улар диний вакиллар мамлакат ишларига киришишлари жоиз эмас деб эътиқод қилишар эдику.

Ҳукумат диний қатламларни жуда хорлай бошлади. Хоҳласа уларни умуман ҳеч нарсага аралаштирмай қўяди. Хоҳласа, уларни пастга уриб, хоинлар сингари ўзлари билан ҳар хил ифлос амалиётларга олиб чиқишади.

Шу ерда бир савол туғилади, ўзи мамлакатда нималар бўлаяпти?

Қирғизистон мамлакати қувватдан кетаяпти. Чунки у илмонийлик деб номланган, демократия ақидасига ўралган бир беътайин йўлни танлади. Илмонийликни уларнинг ўзлари ҳатто ҳар хил тушунишади ёки баъзилари умуман тушунишмайди. Жамият эса аксари мусулмонлардан таркиб топган бўлиб, унда исломийлашиш жуда тез  сурат билан илдамлаб боряпти.

Устимиздаги носоғлом сиёсий элита эса, фақат призидентлик сайловида ўз креслоларини сақлаб қола оладиган йўлларни излашаяпти. Қирғизистон фуқоролари исломийлашиб бораётгани боис сиёсий элита бир неча кланларга бўлиниб кетиш арафасида турипти. Улар ҳозирдан диний обруйга эга бўлган шахслар ва жамоаларни ўз аро бўлиштира бошлашяпти.

Призидент Алмазбек Атамбаев Муфтий, Жанар Акаев ва яна бир қатор шахслар билан кўришди. Шундан кейин Муфтий ҳазратлари призидентнинг позициясини ўзи учун марказ қилиб олди ва матбуот анжуманида Чубак ҳожининг позициясига қарши гапирди. Демак, призидент Чубак ҳожининг Жанарга ҳамда СДПКга қарши баёноти ва позициясини ўзига ва етакчи гуруҳига қарши йўналтирилган сиёсий ҳаракат деб билди. Ўз навбатида у ҳам Жанар Акаевни ўз ҳимоясига олиб, қўл остидаги муфтиётни ишга солди. Агар призидентнинг ўйлаган ўйи рост бўлиб, қандайдир кучлар исломий шахс ва уламоларнинг сиёсий заифликларидан фойдаланиб, уларни сиёсий майдонга олиб кириб, ўзларининг сиёсий рақибларига қарши йўналтиришаётган бўлишса нима бўлади? Юқоридаги орган ходимлари Қозиёт вакилларини хавфсизлик ишларига жалб қилиб, биргаликда ҳарбий амалиётлар олиб боришаётган бўлишсачи? Бу ўт билан ўйнашиш қатори баҳоланиши мумкин бўлган иш эмасми!?

Улар рағбатлантиришаётган исломий қувватларнинг ҳар бири, бир бирига қарши йўнала бошлашса нима бўлади?  Исломий вакилларнинг ҳар бири  атрофига ўз тарафдорларини торта бошлашсачи? Вазият қизиганидан – қизиб, кескинлик даражаси чўққисига чиқиб борганида, ЦРУ ёки ФСБ сингари ташқи учинчи кучлар томонидан бирор масжид портлатиб юборилиши билан иш қаёққа қараб кетиб қолиши мумкин?!  

Қирғиз элитаси ичида бундай фикрлай оладигани қолмади шекилли. Улар фақат ташқи кучларни рози қилиш мақсадида уламоларимизни куфр атамалари бўйича “мўътадиллаштириш” ва “родикал”ларга қарши йўналтириш ҳақида ўйлашаяпти. Шундан келиб чиқиб, қозиларни қўрқитиб бўлса ҳам ўз амалиётларига шерик қилиб олиб чиқишаяпти. Натижада, мусулмонлар орган ходимларига бўлган салбий туйғуларини энди козиёт ва муфтиётларга ҳам қаратишяпти. Бу эса, куфр учун сомондек ёндириб юбориш осон бўлган ҳолатни пайдо қилиб беради.

Бу йўналишдан қайтинглар, эслатиб ўтамиз, куфрнинг Қирғизистонга нисбатан нияти тоборо бузулиб боряпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here