ИСЛОМ ДЕПУТАТЛАРНИНГ ҚЎЛЛОВИГА МУҲТОЖ ЭМАС

426
0

 بسم الله الرحمن الرحيم

 

ИСЛОМ ДЕПУТАТЛАРНИНГ ҚЎЛЛОВИГА МУҲТОЖ ЭМАС

 

Аллоҳ Таоло инсонни яратиб, уни ақл неъмати билан бутан маҳтуқотлардан мукаррам қилди, фаришталарни унга сажда қилдириб, бу ақл наъматини нақадар буюк неъмат эканини билдириб қўйди. Лекин ақл фақат Аллоҳ Таолони топишга ва унинг неъмати бўлган Исломни билиш ва ўша асосида яшаш учун бир восита халос. У Аллоҳ Таолога қонун чиқаришда шерик бўлишига олиб бормаслиги керак. Аллоҳ Таоло айтади:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا إِلَهًا وَاحِدًا

 لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ

Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир. [9:31]

Адий ибн Хотам: «Улар роҳибларини Худо қилиб олмаганлар» деди. Пайғамбар(с.а.в):«Уларга ҳаромни ҳалол қилиб, ҳалолни эса ҳаром қилиб беришмаганми ахир. Мана шу уларни (яъни роҳибларини) Худо қилиб олишларидир» деб айтганлар.

Шунинг учун “қонун” чиқаришга ўзини давогар деб билиш ёки кимдир бировни “қонун” чиқаришига рози бўлиш кечирилмайдиган гуноҳ бўлиб, бундай мўмин тезда тавба қилиши керак. Ҳар қандай мўмин уламолардан ҳам ҳукм сўраётганда; “сизнинг фикрингиз нима” деб эмас, “менга шу воқеликка бўлган Аллоҳ Таолонинг ҳукмини айтинг” деб сўраши ва унга таслим бўлиши шарт, агар мўмин бўлса. Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

– „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар.          [4:65]

Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ

 مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً مُبِينًا

– „Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган – буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғам-барига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди“,           [33:36]

Масалан: жумъа вақтида ҳар қандай ишни ташлаб, Аллоҳни зикрига шашилинглар деб бутун коинотни яратган Яратгувчимиз буюрган аятини ўқиб, билиб туриб бандаларга буни қилиш учун руҳсат беринглар деб айтиш мўминнинг иши эмас. Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (яъни Аллоҳнинг зикрига — Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир. [62:9]

Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here