Қозоғистонда қуролли ҳужумлар

530
0

 Сўнги вақтларда Қозоғистонда кескинлашиб бораётган сиёсий ходисалар ортидан президент Нурсултон Назарбоев ўз ҳокимиятини янада мустаҳкамлаш пайига тушиб қолган кўринади.

 Қозоғистонда “Ер кодекси”га ўзгартиришлар киритилиши ортидан Актобе, Семей ва Атирау шаҳарларида апрел ойи охири ва май ойида бўлиб ўтган норозилик намойишларида президент истеъфосини талаб қилиб юзлаб одамлар иштирок этишган эди. Мазкур ходисадан Назарбоевга қарши бирор-бир етакчи давлат ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолиш мумкин бўлганлиги сабабли Назарбоев буни олдини олиб синалган усул “террористлар томонидан қуролли ҳужум”спектаклини яна бир бор “саҳналаштирди”.

 Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, 5 июн куни Актобе шаҳрининг 3та туманида отишмалар юз берди. Отишмалар давомида 3 киши ҳалок бўлиб, 10дан ортиқ киши жароҳатланган. Маълум қилинишича, номаълум шахслар қурол сотиладиган дўконга ҳамда ҳарбий қисмга ҳужум қилишган.

 ИИВ матбуот хизмати вакили Алмас Садубаевнинг маълум қилишича, “Паллада” қурол дўконига уюштирилган ҳужум натижасида дўкон сотувчиси ўлдирилган, бир киши жароҳатланган.

 Шунингдек, ҳарбий қисмга уюштирилган ҳужум натижасида бир зобит ва бир ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ҳамда 9 ҳарбий хизматчи жароҳатланган.

 Шаҳардаги савдо марказлари ҳамда йирик дўконлар ёпиб қўйилган, одамлар эвакуация қилинган. Шунингдек, жамоат транспорти ҳаракати ва кўнгилочар мажмуалар фаолияти тўхтатилган.

Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра, ҳужум қилганларнинг 3 нафари ўлдирилган, 1 киши қўлга олинган.

“Бир неча жиноятчи бинолардан бири ичида қамалда қолган, яна бир қанчаси қочиб кетди. Уларни қўлга олиш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда”,- дейилади хабарда.

 Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилганлар диний экстремистик гуруҳ аъзолари бўлишган. Шаҳарда айни вақтда аксилтеррор амалиётлар режими жорий этилган.

Туркистон: 

Ҳа, бу Каримов уюштирган 1999 йилдаги 16 февраль ёки 2005 йилдаги Андижон воқеъаларини эслатаяпти. Путиннинг 1999 йилдаги Россия бўйлаб, қоторасига бир қанча қўпорув амалиётларини уюштирганига ҳам ўхшаб бораяпти. Назарбаевнинг мақсади ҳам, ўша вақтдаги Каримовникидай қабиҳ бўлса ажаб эмас. Унда, жараённинг кейинги кетуви қуйидагича бўлади.

Назарбаев худди Каримов сингари исломий кучларни рўйкач қилиб, ўзига мухолиф бўлган қувватларнинг барчасига уруш очади. Қўлидаги салтанатдан фойдаланиб, бир канча вақтга фавқулотда ҳолат эълон қилади. Бу вақтда ўз фуқороларини қўрқувда ушлаб туриш учун, яна бир неча қўпорув амалиётлари уюштириши ҳам мумкин. Назарбаев ҳам, Қозоғистонда ўз режимини мустаҳкамлаш билан, авторитар бошқарув системасини кучайтириб бораверади. Юқоридаги амалиётларнинг барчаси мухолифат фикрлар учун муҳит пайдо қилаётган шароитларни йўқ қилиш учун ўйлаб топилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here