Лавров Сурияда қийин вазиятга тушиб қолганлигини билдирди

495
0

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Сурияда тинчлик ўрнатиш” учун Москва ва Вашингтон ўртасида олиб борилаётган мулоқотлар давом этаётганлигини билдирди.

“Спутник” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россиянинг маҳаллий телеканалларидан бири “360 градусов Подмоскове” каналига интервью берган Лавров қизғин давом этаётган мулоқотлардан қандай қилиб турли битимлар келиб чиқиши ҳақида бир нарса дейиш қийинлигини, чунки Сурияда қийин вазиятга дуч келиб қолганлигини билдирди. Шунинг билан бир қаторда Лавров жиҳодий гуруҳларга қарши курашда янада қаттиқ, самарали ва кучли чора тадбирлар кўришни биринчи ўринга қўйиш зарурлигига амин эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бошқа бир томондан Лавров АҚШнинг Суриядаги баъзи мўътадир мухолифатчиларни авайлаб асрашга ҳаракат қилаётганлигини ҳам олға сурди. Россия ташқи ишлар вазири Вашингтон Москвадан баъзи минтақаларни ҳаводан ҳужумга тутмаслигини талаб қилганлигини маълум қилди. Лавровга кўра, Вошингтон у минтақаларда ўрнашиб олган мўътадил (демократия тарафдори бўлган) мухолифатчиларнинг ҳужум остида қолишидан ташвишланмоқда.

“Бизга баъзи минтақаларни ҳужумга тутмаслигимизни, у ерда муътадил мухолифатчилар жойлашганлигини айтишмоқда”, “Бироқ бу муътадил мухолифатчилар террорчилар ўрнашиб олган жойлардан чиқиб кетишлари лозим. Бу борада анча вақт олдин келишиб олган эдик”, деди Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сурия мужоҳидларига қарши кураш олиб бораётган Ғарб давлатларининг асосий қисми вақтни қўлдан бой бермай туриб, жиҳодий гуруҳларни йўқ қилиш лозимлигини эътироф қилганлигини ҳам қўшимча қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here