Муборак рамазон ойини кузатиш натижаси эълони

544
0

Аузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим

شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِيَ أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَن كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ يُرِيدُ اللّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلاَ يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُواْ الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُواْ اللّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

«Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинди. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг)саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз» [Бақара 185]

Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга ҳамда ул зотга эргашиб, йўлидан юрган, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган, шаръий аҳкомларни эса амалларига ўлчов ва ҳукмларига манба қилган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд:

Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра Gнинг бундай деганларини эшитгандим: Набий A ёки Абу Қосим A айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةََ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўза тутинглар (рўзани бошланглар), ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Якшанбадан душанбага ўтар кечасида муборак рамазон ойи кузатилгандан кейин ойни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга биноан, эртага душанба куни муборак рамазон ойининг биринчи кунидир.

Барчамизга маълумки, Рамазон Қуръон ойидир. Бу ой Ислом тарихида нусратлар ойи бўлган. Зотан, Рамазонда Бадр ғазоти бўлиб ўтди. Роббул оламин ушбу ғазотни фурқон-ажратиш куни, дея атади. Зеро, бу кунда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ҳақ билан ботил ўртасини ажратди. Шунингдек, Макка ҳам Рамазонда фатҳ қилинди.

Ҳижрий 13 йилнинг Рамазон ойида буюк саркарда Мусанно ибн Ҳориса қўмондонлиги остида Бувайб жанги бўлиб ўтди. Унда мусулмонлар сони атиги саккиз минг, Форслар сони эса юз минг эди. Бу жанг мусулмонлар учун улкан ғалаба билан якун топди.

Ҳижратнинг 92 йили Рамазон ойида Водий Барбот жанги бўлди. Унда Ториқ ибн Зиёд – роҳимаҳуллоҳ – қўмондонлиги остидаги ўн икки минг нафар мусулмон Рудрик қўмондонлиги остидаги юз минг салибчи испанларга қарши жанг қилди. Шунга қарамай, бу жангда мусулмонлар аниқ ғалабани қўлга киритдилар. Жанг саккиз кун тўхтовсиз давом этди. Унинг ортидан Шимолий Африкадан Ғарбий Европага қадар бўлган минтақанинг, қолаверса бутун Европанинг тарихи ўзгариб кетди.

Ҳижрий 658 йил Рамазоннинг 25 куни бутун дунёни ларзага солган жанг, Айн Жолут жанги юз берди. Сайфиддин Қутз – роҳимаҳуллоҳ – қўмондонлиги остидаги ушбу жангда кўп сонли татар қўшини устидан исломий ғалаба қўлга киритилди. Натижада одамлар бошига қанчадан-қанча азобу уқубатлар солган татарларнинг туғёни йўқ қилинди.

Ҳа, буларнинг барчасида ибрат оладиган кишилар учун гўзал ибрат-намуналар бор. Зеро, ушбу рамазон ва Қуръон ойи дангасалик, уйқу ойи эмас. Аксинча, бу ой Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилиш ва душманларига қарши жанг қилиш орқали оламлар Роббиси калимасини олий қилиш учун фаолиятга ундовчи имон ойидир.

Шунинг учун биз сизларни Сайкс-Пико асоратларини тугатиш учун биз билан биргаликда фаолият қилишга чақирамиз. Чунки бу шартнома Уммат бирлигини парчалаб, уни Аллоҳ ва Росулига қарши уруш очган хоин ҳукмдорлар бошчилигидаги заиф давлатларга бўлиб ташлади. Бу хоин ҳукмдорлар шариатни бекор қилиб, уни татбиқ қилишга чақираётган зотларга қарши курашишмоқда.

Мана Ҳизб ут-Таҳрир қизиб бораётган фикрий ва сиёсий курашга кириб сизларга маккор Ғарбнинг режаларини фош қилиб бермоқда, Исломнинг мустақим йўлини аниқ кўрсатмоқда. Шундай экан покиза қўлингизни Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қўлига беринг. Шояд Аллоҳ бу покиза қўлларингиз билан Исломий Умматга нусрат ва ғолибликни муваффақ қилса. Шояд Аллоҳ Ҳизб ут-Таҳрир амири, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта қўлида аниқ фатҳни битса. Натижада унга халифа сифатида Аллоҳнинг Китоби ва Улуғ Пайғамбари Суннати асосида байъат берасиз ҳамда Халифаликда Аллоҳнинг ҳаниф шариатини қоим қилиб, Ислом даъватини бутун оламга ҳидоят машъали сифатида кўтариб чиқасиз ва Исломий Уммат инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат ҳолига қайтади.

Эй армия зобитлари, шуни яхши билингларки, Аллоҳ албатта Ўзининг динига нусрат беради. Агар сизларнинг қўлингиз билан бермаса, бошқа холис зотлар қўли билан буни амалга ошириб, уларни ўз дини нусрати бахтига мушарраф қилади. Шундай экан бу буюк шарафни қўлдан бой бермай, Уммат сафига қўшилинг. Ўшанда Аллоҳ розилигига, дунё ва охират азизлигига эришиб зафар топасиз.

Мен шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан ушбу муборак ой муносабати билан йўлланган табрикни Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага ва барча мусулмонларга етказаётганимдан мамнунман. Аллоҳ Субҳанаҳудан барчамизни ушбу мағфират ва яхшиликлар ойи бўлмиш рамазон ойида дўзахдан озод этилган бандалар жумласидан қилишини ҳамда Лайлатул Қадрга етказиб унинг ажрига эришган зотлардан қилишини сўраб қоламиз.

Аллоҳим, осмонлару ернинг Парвардигори, бизни тез орада, кечиктирмай, иккинчи рошид Халифаликда мусулмонлар халифасига байъат бериш билан шарафлантир…

Аллоҳим омин, омин, омин.

Ўзининг муқаддас китобида

أَتَى أَمْرُ اللَّهِ فَلَا تَسْتَعْجِلُوهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُون

«Аллоҳнинг фармони келиб қолди. Бас, уни шоштирманглар. (Аллоҳ)уларнинг (яъни мушрикларнинг) ширкларидан пок ва юксакдир»  [Наҳл 1]

деб айтган оламлар Парвардигори ҳақ-рост сўзлагувчидир.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Душанба куни ҳижрий 1437 йил рамазон ойининг биринчи куни.

Биродарингиз Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси0hizb-340x264-300x233

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қаватПочта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here