Штайнмайер: Сурия инқирози бизни ташвишга солмоқда

442
0

Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штайнмайер Сурия масаласини муҳокама қилиш учун Саудия ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр билан учрашди. Учрашувдан сўнг ўтказилган муштарак матбуот анжуманида Штайнмайер Сурия инқирозига сиёсий ечим топиш учун шу пайтгача олиб борилган уринишлар муваффақиятсиз якун топганлигидан ташвишда эканлигини билдирди.

“Сиёсий ечим топиш учун уринишларимиз ҳанузгача самара бермади. Бу эса ҳаммамизни ташвишга солмоқда. Лекин муваффақиятга эришиш учун бор кучимизни сарфлаш мажбуриятини зиммамизга оляпмиз”, деди Германия Ташқи ишлар вазири.

Феврал ойининг бошида Мюнхенда имзоланган “Сурияда вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш” ҳақидаги битимга ишора қилиган Штайнмайер, ўт очишни тўхтатиш битими тинимсиз бузилганлигини, айниқса Ҳалаб ва Дамашқ атрофида танглик кучайганини эслатиб ўтди. Шунингдек, Штайнмайер сулҳ давомли бўлиши учун Россия ва Америка ўртасида узлуксиз учрашув бўлиб турганлигини илова қилар экан, келгуси кунларда вазият тинчланишига умид билдирди.

Штайнмайер сўзи давомида Суриядаги мухолифат кучларини сиёсий ечимдан бошқа муқобил йўл йўқлигига қаноатлантириш лозимлигига урғу берди. Унинг таъкидлашича, сиёсий ечим борасида ташкил этиладиган музокаралар “ҳокимият ўзгаришини” англатади ва келажак музокараларда “ўтиш даври” қандай амалга ошиши муҳокама қилинади.

Туркистон:

Аксар сиёсатчилар, таҳлилчилар, сиёсий партиялар етакчилари, халқаро ахборот воситалари, журналистлар, ёзувчилар, ва ҳатто баъзи Исломий ташкилотлар Сурия масаласи устида сўз юритган пайтда “Сурияда фуқаролар уруши бўляпти”, деган фикрни олға суришиб, гўёки Сурияда ички низо бўлаётгандек талқин қилишади. Агар Сурияда фуқаролар уруши бўлаётган бўлса, Ғарб давлатларининг раҳбарлари Сурия инқирозидан нега бунчалик ташвишга тушмоқда? Ҳатто америкалик масъуллар Сурияда юз бераётган ҳодисалар Американинг миллий хавфсизлигига таҳдид туғдиришини очиқ айтишди. Уларни бунчалик хавотирга солаётган нарса нима?

Ўз-ўзидан аён бўлиб турибдики, Суриядаги урушлар ҳеч қандай фуқаролар жанги эмас, балки ҳазоратлар жангидир, яъни Ислом билан куфр ўртасидаги жангдир. Ғарбнинг турли даражадаги масъуллари буни очиқ айтишмоқда. Чунки улар бу курашдан ўзларининг ҳазоратларига келаётган хатарни ҳис қилишмоқда. Ҳа, Сурия қўзғолони Ғарб ҳазоратининг барбод бўлганини аниқ фош қилиб турибди ва бу ҳазоратнинг қулашига Аллоҳ Таоло изни билан яқин қолганини таъкидлаб турибди.

АҚШ ва Ғарб давлатлари бу қўзғолон уларнинг ҳазоратларига, стратегик манфаатларига ва халқаро майдонда тутган мавқеларига таҳдид солишини яхши билади. Шунинг учун у бу қўзғолонга ҳар тарафдан зарба бериш ва “терроризм” каби ёлғон шиорлар остида уни йўқ қилиш учун бор кучларини сарфлашмоқда. Бироқ Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари буни билишмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here