Қирғизистонда ўспиринлар орасида ўз жонларига қасд қилиш ҳолати кўпаймоқда

486
0

Қирғизистонда болалар ўз жонларига қасд қилиш ҳолати, оламий стандардлар бўйича ўта хавфли даражага етиб борди. Парламентда эса, бу қатлларни янада кучайтирилишига шароит яратиб берувчи қонун таклиф қилинаяпти.

Қирғизистон парламентининг 27 май куни навбатдаги йиғилишида, болалар ўлими ҳақидаги статистик маълумот айтиб ўтилди. Маълумотга кўра 2015 йили 102 нафар ўспирин бола ўз жонига қасд қилган. 2016 йил бошидан буён, 49 нафар ўспирин ўз ҳаётига қўл солган. Шу охирги май ойининг ўзида 10 бола ўзини ўлдирган. Депутатлар бу ҳолатни ҳалокатли деб жар солишди.

Иссиқ кўл областининг Жетиогуз туманидан келган бир ўспиринни отасининг аризаси ўқиб берилди. Аризада, “болам ўз жонига қасд қилишидан аввал, милицияга чақирилган эди. Тергов пўписаларидан кейин уйга қайтиб келиб болам ўз жонига қасд қилди” деб ёзилгани ўқиб элон қилинди.

Охирги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали, ҚСДП партиясидан депутат Қияндек Сатиболдиев томонидан илгари сурилган, 14 ёшдан бошлаб жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қонунни қабул қилиш таклифига қарши акция бораяпти. Акцияни ўта шиддат билан авж олиб бораётганига сабаб, юқоридаги болалар ўлимининг статистик кўрсаткичлари, яна бир неча баробар ортиб кетишининг олди олинмоқчи бўлаётганидандир. Оддий халқ, бу қонун қабул қилинса нима оқибатлар келиб чиқишини яхши ҳис қилаяпти. Бу қонун орган ходимлари ичидаги носоғлом шахслар учун даромад манбаъларига қўшимча бир тармоқ бўлади.

Эътибор беринг, охирги май ойининг ўзида 10 та бола ўз жонига қасд қилди. Охирги ойларда бу қонунни рўйкач қилиб, орган ходимлари тинмай рейдлар уюштира бошлашгани сир эмас. Улар компютерли ўйин хоналаридан, ресторан ошхона ва кўчалардан ёш болаларни олиб кетишиб, ота оналарига жарима сола бошлашди. Кўриб турганимиздек, шу вақтда ўз жонига қасд қилиш ҳолати дарров кўпайди. Агар парламент ва Призидент бу қонунни қабул қилишса, нима оқибатлар рўй бериши мумкин?! Булар статистикани келтиришаяпти. Шу каби ифлос ният билан таклиф қилинаётган қонун, бир дона фарзандимизни йўқотишимизга арзийдими. Агар фарзандимиз ҳатто бирор жиноят қилганида ҳам, турмада унинг кейинги ҳаёти нима бўлади?! Турмалар ёш болаларни тўғри йўлга сола оладиган ҳолатдами?! Бирорта мисол келтира оласизларми?

Бу қонун таклифи фақат куч орган ходимларининг талабларини бажариш мақсадида киритилган эди халос. Улар экстремистларни рўйкач қилишди. Лекин бу бир баҳона эди. Уларнинг мақсадлари бузуқ. Ота она фарзанди учун охирги нонидан ҳам воз кечиши мумкин эканини улар яхши билишади. Орган ходимлари мусулмон фуқороларнинг охирги мол мулкларини тортиб олиш услубини ишлаб чиқишди. Баъзи бир номини ошкор қилишдан ҳозирча қўрқаётган оилалар фарзандини колониядан сақлаб қолиш мақсадида ҳатто банкдан кредит олишаяпти.

Эй мусулмон биродарлар, бу каби жирканч услублар, ҳаммамиз учун улкан офатлар олиб келади. Унга қарши кураш олиб бораётган ҳаракатларга қўшилинглар. Ҳукумат ҳолдан тойиб боряпти. Улар, (айниқса солиғ ва куч орган ходимлари) энди оддий фуқороларнинг охирги емишини болса ҳам тортиб олиш пайига тушишади. Қўлларидаги биз берган салтанат ва салоҳиятлардан фойдаланиб, бизларнинг устимизда ҳар хил бўлмағур қонунлар ишлаб чиқа бошлашади. Огоҳ ва зийрак бўлайлик. Чунки биз мусулмонларни – ўзимиздан бўлак – уларнинг ҳеч бири ҳимоясига олмайди. Улар бизни “террорист, экстремис” деган куфрнинг воқеъда йўқ бўлган атамалари билан атаб, бутун мусулмонларни устиларига зулм эшигини очиб берувчи шароитларни яратиб олишаяпти. Бизларни заифлаштириб олиш учун бор имкониятларидан фойдаланишаяпти. Бизнинг заифлигимиз тарқоқ ва бир биримизга адоватли эканимизда. Буни куфр олами ҳам жуда яхши билади. Қувватимиз эса, аксинча бирлашиш ва бир биримизга муҳаббатли бўлишимизда. Бу фақат исломий мафкура бажара оладиган иш бўлиб, “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммаду Росулуллоҳ” асосидаги, Росулуллоҳ САВнинг суннатларига мувофиқ яшашга бўлган интилишимиз ортидан келади инша Оллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here