«Ойни этак билан ёпиб бўлмайди»

651
0

«Ойни этак билан ёпиб бўлмайди»

 Мусулмонларнинг Халифа бор пайтидаги ҳолатлари билан унинг йўқлик пайтидаги ҳолатлари

 Наҳотки, воқеа-ҳодисаларни кузатиб бораётган ҳар қандай инсофли киши бугунги ойдек равшан ҳақиқатни топиши учун албатта қаттиқ ҳаракат қилиш керак бўлса, ахир, бу ҳақиқат ҳижрий 1342 йилда жинояткор яҳудий Мустафо Камол қўли билан усмонийлар Халифалиги қулатилгандан буён Ислом Уммати бошига не-не балолар ёғдирилганини кўрсатиб турибдику?! Уммат Халифалик қуёши сўнгандан бери ҳануз зулматда ҳаёт кечириб, фарёд қилмоқдаку?! Дарвоқе, ўшанда Британ ташқи ишлар вазири (1919-1924) лорд Жорж Керзон айни жиноят таъсирини «Биз Туркияни йўқ қилдик. Туркия бугундан кейин ҳаргиз оёққа туролмайди… Чунки биз унинг Исломда ва Халифаликда гавдаланувчи қувватини йўқ қилдик», дея сифатлайди. Унинг дўсти Буюк Араб инқилоби (1916 йил) етакчиси Лоуренс ҳам ўзининг махфий мактубларида бундай сўзларни ёзган: «Афтидан, Шариф Ҳусайн бизга фойдаси тегадиган одамга ўхшайди. Чунки у бизнинг исломий фронтни парчалаш ва усмоний империяни тор-мор этиш… каби бевосита мақсадларимиз билан ҳамқадам юрмоқда… араблар устида тўғри «ишланса», улар сиёсий парокандалик ҳолатига тушадилар, яъни бир-бирини кўролмайдиган ва жипслашиш қобилияти йўқ майда амирликларга айланадилар».

Бу фожеа ва офатлар китобини бирма-бир варақлаб чиқишга инсон ожизлик қилади… Чунки, Ислом шариатининг ҳаётдан четлатилиши оқибатида келиб чиққан бу фожеалар Умматга жуда қимматга тушди. Масалан, аввалда мустамлакачи кофир Ғарб Умматни мустақил қарор чиқара олмайдиган ўнлаб давлатчаларга бўлди…, ҳатто улар тепасига шундай малай ҳукмдорларни ўтқазиб қўйдики, улар шу хўжайинлари буйруғи асосида Аллоҳнинг шариатига қарши курашдан бошқа ташвишни билишмади.

Халифаликни йўқлиги оқибатида юзага келган аҳволни батафсил айтиб ўтишга фурсат сиғмагани сабабли улардан энг муҳимларини айтиб ўтмоқчиман:

  • Биринчи, Аллоҳ шариати бекор қилинди. Бу – сифатлашга тил ожизлик қиладиган мусибатдир. Чунки мусулмон Аллоҳнинг шариатидан узоқда яшар экан, унинг Исломи мукаммал бўлмайди. Чунки инсон томонидан ўйлаб топилган куфр қонунларига бўйсуниш, Ислом наздида, еру осмонни яратган Аллоҳ Субҳанаҳуга холис қуллик ҳисобланмайди:

أَلَا لَهُ الْخَلْقُ وَالْأَمْرُ تَبَارَكَ اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ

«Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир, барча оламлар Парвардигори-Аллоҳ буюкдир» [Аъроф 54]

  • Исломий юртлар мустамлакачи давлатлар ҳукмронлиги остида қолди ва ҳаётда шариатга мувофиқ яшаш истакларини йўқотди.
  • Мусулмонлар мустамлакачи давлатларнинг «бўлиб ташла, ҳукмрон бўласан» сиёсатига бўйсуниб қолдилар. Бу бўлиб ташлаш оқибатлари уларга улкан фалокатларни олиб келди: нафақат яҳудийлар Ақсони ва Росулуллоҳнинг Исро масканларини топташга муваффақ бўлишди, балки исломий юртлардаги хоин ҳукмдорлар ҳам мустамлакачи хўжайинлари кўрсатмаларини бажариш билан шуғулланишди. Фуқароларни қириб, юртларни вайронага айлантириб, ҳўлу қуруқни баравар ёққан урушлар ҳам шу кўрсатмалардан бири бўлди. Исломий юртларимиз мана шу лаҳзада ҳам ҳануз мустамлака остида яшамоқда. Ҳукмдорларнинг мусулмонларни қутқармай, Фаластин, Марказий Африка, Бирма, Чеченистон, Кашмир, Филиппин каби юртларда қатли ом қилинишига қўйиб берганликлари ҳам шу хоинликлари сирасига киради. Уларнинг мусулмонларни қирғинга қўйиб беришларининг навбатдагисини эса бугун Сурияда гувоҳи бўляпмиз.
  • Ҳукмдорлар исломий юртлардаги жамиятларни ғарблаштириш, мусулмонларнинг исломий шахсия асосларини фикрий, сиёсий, сақофий ва иқтисодий соҳаларда бузиш каби мустамлакачилик сиёсатини ижро этишмоқда. Мақсадлари, Исломни мусулмонлар ҳаётидан бутунлай ўчириб ташлаш, ҳеч бўлмаганда, уни фақат шахсга оид ибодатларгагина чеклаб қўйишдир. Зеро, бу нарса мусулмонларнинг уйғониши ва уларнинг мустамлакачилик кишанларидан озод бўлишларида заррача фойда бермайди.
  • Бу хоин ҳокимлар сарой «уламолари» билан тил бириктирмаганларида эди, бунчалик залолатда узоқ давом этмаган бўлардилар. Чунки бу шайх уламолар динларини дунё эвазига алмаштириб, ўз ихтиёрлари билан ҳукмдорларнинг ноҳақ ишларини ҳақ қилиб кўрсатишди. Энг камида, уларнинг жиноятларига сукут қилишди, аввало, Аллоҳнинг шариатини бекор қилишдек жиноятларига сукут қилишди. Бугун улардан кўпчилигини зарари бору фойдаси йўқ бўлган фатволарни, воқега умуман алоқаси йўқ маърузалар қилиш билан ҳаддан ошишаётганини, анави золим ҳукмдорлар жиноятларига эса уялмай қараб туришганини гувоҳи бўляпмиз. Ахир, бу ҳукмдорлар кофирларга ёрдам беришяпти, Аллоҳнинг шариатини четга чиқариб, уни татбиқ этишга даъват қилаётган мусулмонларга қарши курашишяпти, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалол қилишяпти:

إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللَّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلًا أُوْلَئِكَ لَا خَلَاقَ لَهُمْ فِي الْآخِرَةِ وَلَا يُكَلِّمُهُمْ اللَّهُ وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلَا يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ  وَإِنَّ مِنْهُمْ لَفَرِيقًا يَلْوُونَ أَلْسِنَتَهُمْ بِالْكِتَابِ لِتَحْسَبُوهُ مِنْ الْكِتَابِ وَمَا هُوَ مِنْ الْكِتَابِ وَيَقُولُونَ هُوَ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَمَا هُوَ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَيَقُولُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

«Аллоҳга берган аҳд-паймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқ, қиёмат кунида Аллоҳ уларга сўз қотмайди, раҳмат назари билан боқмайди ва гуноҳларидан покламайди, улар учун аламли азоб бор. Улардан (яҳудийлардан) яна бир гуруҳи борки, сизлар Китобдан (Тавротдан) бўлмаган нарсани Китобдан деб ўйлашингиз учун Таврот китобини тилларини бураб (бузиб-ўзгартириб) ўқийдилар ва Аллоҳнинг ҳузуридан келмаган (ўзларининг сўзларини) «Аллоҳнинг ҳузуридан келган», дейдилар, улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзлайдилар» [Оли Имрон 77-78]

Демак, инсофли кузатувчи кишига Иломий Умматнинг Халифалик қулатилганидан сўнг тушган аҳволи билан, Халифалик соясида баҳра олган ҳолати ўртасини солиштира олиши мушкул эмас экан. Аввало, Ислом Уммати раббоний шариат бошқаруви соясида баҳра олди, чунки бу давлат ҳидоят, раҳмат, ғамхўрлик, куч-қудрат ва адолат давлати бўлди. Биз мусулмонларнинг қандай қилиб ер юзининг мағрибию машриқига эга бўлганларини гўвоҳи бўлсак, ўзимизда фахр шуурини туямиз ва мусулмонлар қўлида бўлган ўша ҳазорат, ободонлик, фикрий ва маданий тараққиётни қайтишини ўйлаб, юракларимиз ўртаниб-энтикиб кетади. Зотан, бошқа юртларимизда ҳам одамлар Халифалик соясида яшашга муштоқ, улар ҳам ўз юртларининг исломий армиялар томонидан фатҳ этилишига интизор. Исломий армиялар юртларимизни фатҳ этишидан олдин мусулмонлар қалблари шу армиялар томонидан фатҳ қилинди, шаҳар қишлоқларимизга кириб келишларидан олдин қалбларда уларга бўлган муҳаббат мустаҳкам ўрнашди. Бунинг далилини, одамларнинг тўп-тўп бўлиб Аллоҳнинг динига кираётганларидан ва куфр миллатлари томонидан – Туркистон, Болқон каби – заминлари босиб олиниши ортидан бошларига тушган шунча азоб-уқубатларга қарамасдан, Исломга маҳкам ёпишаётганидан ҳам кўриш мумкин.

Дарҳақиқат, айрим инсофли тадқиқотчилар Испаниядаги ҳазорат ҳақидагина эмас, бошқа юртлардаги исломий ҳазорат ҳақида ҳам ҳикоя қилганлар. Машҳур Гюстав Лебоннинг «Одамлар араблардек адолатли ва меҳрибон фотиҳларни кўрмаганлар», деган сўзлари ҳам шулар жумласидан. Льюис Сейдиу эса кўпроқ Африкага кириб борган исломий ҳазорат омиллари ҳақида гапириб, жумладан, бундай деган: «Ағлаблар авлоди бор кучларини аямай, савдо-сотиқ, саноат ва қишлоқ хўжалик соҳаларини ривожлантирдилар. Натижада, саҳролик аҳоли билан соҳилбўйи аҳолиси ўртасида алоқаларни енгиллаштириб, омборхоналар вужудга келтирдилар, йўллар қуриб, юк ташиш хавфсизлигини таъминладилар, Марокаш ҳудуди билан Миср ўртасида умумий почта хизмати ташкил қилдилар. Сўнг асосий портларда ишлаб чиқариш учун алоҳида ўрин яратдилар, чунки уларда қудратли Флот мавжуд эди ва бу билан денгиз ҳукмдорларига айланган эдилар». Халифа Абдулҳамид II бунёд этган темир йўли бугунги кунгача Халифалик давлатининг буюклигига реал ибрат бўлиб қолмоқдаки, халифа бу ишни ўша пайтда давлат молияси танг ҳолатда бўлишига қарамай уддасидан чиққан. Худди шунингдек, айни тақдирий муҳим тармоқ мустамлакачи кофир Ғарб ўрнатиб қўйган малай давлатларнинг ҳам омадсизлигига гувоҳлик бермоқда. Чунки Ғарб чизган чизиқдан нарига ўтмай келаётган режимлар пайдо бўлганига бир аср бўлганига қарамай, ушбу тармоқни тўхтатиб қўйишди.

 

Усмон Баххош

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here