Жубайр: Агар АҚШ Сурияга қўшин юборса биз ҳам қараб турмаймиз!

512
0

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Адил Жубайр агар АҚШ Сурияга қўшин юборадиган бўлса Саудия ҳукумати ҳам Сурияда ҳарбий амалиёт олиб боришини маълум қилди. Сурия президенти Башар Асаднинг вазифазидан кетиши борасида қарори қатъийлигини билдирган Жубайр бу масалада АҚШ билан ҳамкорлик қилишга ва Сурияга қуруқликдан ҳарбий куч юборишга тайёр эканлигини таъкидлади. Жубайр  Франциянинг “Франcе 24” телеканалига берган интервьюсида Сурия Президенти Башар Асаднинг сиёсий ёки ҳарбий воситалар орқали албатта мансабидан бўшатилиши кераклигини олға сурди.

“Сурия инқирози Башар Асад амалдан кетса ниҳоясига етади. Бу 6 ой давом этиши ё уч ой ёки уч йил давом этиши ҳам мумкин. Бу Асадга боғлиқ”, деди Саудия ташқи ишлар вазири.

“Аввал ҳам айтганимиз каби, бу иш бир томонлама бўлмайди. Биз АҚШ бошчилигидаги коалициянинг бир қисмимиз. АҚШ ИШИДга қарши кураш мақсадида Сурияга қуруқликдан қўшин юборадиган бўлса, Саудия Арабистони ҳам махсус қўшинини юборишга тайёрдир”, дея қўшимча қилди Жубайр.

Аммо Ҳалаб қонли қирғинга учраб, мусулмонлар нолалари бутун дунёни ларзага солган бир пайтда барча Исломий ўлкалар ҳокимлари билан бир қаторда Адил Жубай ҳам оғзига талқон солиб жимгина сукут сақлашни афзал кўрди. Чунки хўжаинлари нима иш қилса бу унинг учун шубҳасиз тўғридир. Ҳозирда ҳам у Сурия мусулмонларини қирғин қилаётган Россия каби босқинчи кучларни Суриядан қувиб чиқариш учун қўшин жўнатмоқчи эмас, балки АҚШнинг номидан мусулмонларга қарши жангга кириш учун махсус қўшинларини сафарбар қилмоқчи. АҚШ эса “Террорчиларни йўқ қилиш” ёки “ИШИдга қарши кураш” баҳонасида гоҳо халқаро коалиция қўли билан, гоҳида эса Россия қўли билан Сурия халқини қирғин қилаётгани кундек равшан.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here