Тожикистонда Наҳзати Исломия аъзолари устидан суд ҳукми ўқилди

552
0

 Куни кеча ёпиқ эшиклар ортида, аниқроғи ОАВ иштирокисиз Тожикистон Назҳати Исломия ташкилоти устидан суд ҳукми ўқилди. Унда ҳатто  сиёсий  айбланувчи шахсларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этолмади. Ўтган йилнинг март ойидаги сайловларда деярли ниҳоятда кам овоз  тўплаган бу ташкилот раҳбарлари устидан жиноий иш қўзғатилди. Назҳати Исломия аъзолари бундан 7 ой муқаддам  Эмомали Раҳмон режими томонидан қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш камераларига жойлаштирилган эди. Эндиликда  Суд ҳукми эълон қилинди.

 Маҳбуслар ичида ягона аёл Зарафо Раҳмоновага нисбатан тазқилар кучайтирилгани ва уни Назҳати Исломияга қарши кўрсатма беришликка мажбур қилишгани айтилмоқда. Суд  ҳукми  билан Зарафо Раҳмонова  5 йилга  озодликдан маҳрум қилинди, қолганлари 16 йилдан 30 йилгача ва ундан юқори муддатга, 5 нафар Назҳати Исломия масъуллари  бўлса абадий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Тожикистонда фаъолият  юритган, сўнги йилларда қаттиқ тазйиқга дучор бўлган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари такроран халқни огоҳликка чақириб, мўътадил Исломга рози бўлмасликни ва Шариатни тўлиқ татбиқ этадиган  ягона исломий давлат барпо қилишлик сари даъват қилиб келди. Аммо ҳукумат уларга қарши қаттиқ кураш олиб борди. Бу ишда ҳукуматга уламолар, таъкидлаб ўтиш жоиз бўлса, айнан шу Назҳати Исломия раҳбарлари яқиндан ёрдам беришди. Халқ кўзига Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини адашганлар деб эълон қилишди, ҳатто мақолалар ёзишди, ижтимой тармоқларда Ҳизб аъзоларга нисбатан турли ҳақорат тошларини  тап тортмасдан отишди. Ҳолбуки Ҳизб ут-Таҳрир куфр системасини асл башарасини очиб берган эди. Душманлар токи динига кирмагунизча сиздан асло рози бўлмаслигини Шаръий далиллар билан исботлаб берган эди. Айни пайтда куфр системаси фақат бир жамоа билан эмас балки Исломга қарши отланаётгани тўғрисида хабар беришди, аммо аксарият мусулмонлар, хоссатан ўз раҳбарларига кўр-кўрона эргашиб кетадиган биродарларимиз уларга адоват назари билан боқишди.

Аллоҳ Таоло айтади:

  • Эй мўминлар, ( сизлардан бўлган) бир қавм ( бошқа) бир ( мўмин ) қавмдан масхара қилиб кулмасин  – эҳтимолки,  ( ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлса …   [Ҳужурот :11]

Мана Ҳизб ут-Таҳрир огоҳлантирган зулматли кунлар келиб, барча исломий жамоаларга нисбатан тазйиқлар бошланиб кетди. Бу тўғрида Марказий Осиё раҳбарлари гўё ким ўзарга ўйнашмоқда.

 Нима  бўлганда ҳам мусулмонлар бир жасаддилар, Назҳати Исломиянинг бошига келган мусибат – барча Уммат вакилларига келган қайғу ҳисобланади. Аллоҳдан мазлумларга нажот  беришлигини сўраб дуо қилайлик. Парвардигор нусрати билан  бизларни шодлантирсин,  ягона байроқ остида бирлашишликни насиб этсин, мусулмонларни одил Халифалик давлати билан сийласин. Омин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here