Халифалик ағдарилишининг 95 йиллиги хотираси

504
0

Халифалик ағдарилишининг 95 йиллиги хотираси

Келинг, башариятни куфр зулматидан Ислом нурига олиб чиқиш учун Ислом қуёши олдидаги булутларни тарқатайлик

Ражаб ойида мусулмонлар Халифалик давлатини йўқотганларига тўқсон беш йил бўлди. Росулуллоҳ A имом Бухорийнинг Абу Ҳурайра Gдан ривоят қилган ҳадисида

«وَإِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», дедилар. Халифа йўқ бўлган кундан бошлаб, еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби дунёнинг барча томонидан мусулмонларга ташланишди, шариатимиз аҳкомларини тўхтатиб, бошимизга не-не балоларни ёғдиришмади… бир бутун давлатимизни майда давлатчаларга бўлиб ташлашди, бойликларимизни талон-тарож қилишди, қонларимизни дарё қилиб оқизишди, икки қибламизнинг биринчисини, Росулуллоҳ Aнинг Исро ва Меърож ўринларини топташди, уларнинг зулм ва қирғинларига дучор бўлмаган мусулмон қолмади. Зулм, қийноқ ва қатли омлар Бирма ва Марказий Африкадан тортиб, бошқа юртларимиздаги барча мусулмонларга етди.

Гарчи кофир давлатлар ўн тўққизинчи асрда фикрий урушни бошлаб, мусулмонларга Ислом фикрларини бузиб кўрсатиш орқали ўнлаб йиллар мобайнида Халифаликка зарба беришган бўлса-да, Аллоҳнинг фазлу карами ила, бугун Халифаликни талаб қилувчи овозлар баралла янграмоқда. Индонезиядан то Малайзияга, Покистондан Туркияга, Шому, Ливану Фаластинда то Тунис ва Суданга қадар барча исломий юртларимиз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари олиб бораётган фаолиятлар ва тадбирларга гувоҳ бўлди.

Мисол учун, Ҳизбнинг Истанбул ва Анқарада ўтказган кўп сонли иштирокчилар қатнашган конференцияси, кечаги камолчи илмонийлардан қолган-қутган ва Халифалик барпо этиш талабларини бузишга беҳуда уринаётган кимсаларнинг ҳаловатини бузди. Ҳизб Фаластин, Ливан, Тунис ва Суданда ҳам қатор тадбирлар, конференциялар ўтказиш билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш сари Умматни ҳаракатга келтирмоқда. Зотан, ўз ҳокимиятига эга Халифалик давлатисиз ҳаётда Ислом бўлмайди. Ушбу давлат Ислом шариати билан бошқариб, Аллоҳ ҳалол қилганки нарсани ҳалол, Аллоҳ ҳаром қилганки нарсани ҳаром қилади, мусулмон ва ғайримусулмон дохил ўз фуқаросига шаръий аҳкомлар билан ғамхўрлик қилиб, адолат, хавфсизлик ва тинчлик улашади. Барча инсоният Ислом нури ва ҳидояти соясидан баҳра олиб, халқаро мустамлакачилик зўрлаб ўрнатган репрессив режимлар оловида жизғинак бўлишдан халос бўладилар. Ислом Уммати илгари бўлганидек, яна инсонлар учун чиқарилган энг яхши умматга, раббоний рисолага эга Умматга айланади. Бу Уммат бузуқ ва бузғунчи моддий ҳазоратга тобелик ғуборларини эгнидан қоқиб ташлаб, унинг ифлослиги ва балоларидан бутун башариятни халос этишга киришади, уларни Ислом адолати ва раҳматига буркайди.

Биз Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдасига чуқур ишонамиз ва Унинг ваъдаси ҳақдир:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا ۚ وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ﴾

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир»         [Нур 55]

Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилдилар:

«إِنَّ اللهَ زَوَى لِي الأَرْضَ فَرَأَيْتُ مَشَارِقَهَا وَمَغَارِبَهَا وَإِنَّ أُمَّتِي سَيَبْلُغُ مَلْكَهَا مَا زَوَى لِي مِنْهَا»

«Аллоҳ ерни менга йиғиб кўрсатди, шунда унинг кун чиқишидан кун ботишигача барча жойларини кўрдим. Аниқки, Умматим мулки менга йиғиб кўрсатилган жойларгача етиб боради».

Аллоҳ ва унинг Росулининг сўзлари ҳақ-рост, куфр ва унинг аҳли сўзлари ёлғондир.

 0hizb

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here