Мистура АҚШ ва Россияни бор кучи билан ҳаракат қилишга чақирди

451
0

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан Де Мистура агар Сурияда оташкесимга амал қилинса, тарафлар музокара столига ўтиришлари мумкинлигини билдирди. Бунинг учун у АҚШ ва Россияни оташкесимни сақлаб қолиш учун бор кучини сарфлаб, ҳаракат олиб боришга чақирди.

Де Мистура Женевадаги Сурия бўйича музокаралар ҳақида БМТ Хавфсизлик Кенгашини телеконференция орқали хабардор қилгандан сўнг журналистлар учун махсус баёнот берди. Сурияда ҳужумлар давом этаётганлигига эътиборни жалб қилган Мистура бундай вазиятда асло музокара ўтказиб бўлмаслигидан ташвишда эканлигини билдирди.

“Жангларни тўхтатиш шартномасининг ташвишли даражада ёмонлашиб кетиши музокараларга раҳна солди. Музокаралар давомида ҳар куни бир воқеа юз берди. Бир неча соат олдин Ҳалабнинг Шарқидаги касалхонага уюштирилган ҳужумлар пайтида охирги педиатр (ёш болалар доктори) ҳам ўлдирилди. Сўнгги 48 соат ичида ҳар 25 дақиқада бир суриялик ўлдирилган, ҳар 13 дақиқада эса бир суриялик жароҳат олган”, деди Мистура.

Томонлар ўртасида ҳали ҳам тушунчада катта фарқлар борлигини урғулаган Мистура сўзини шундай давом еттирди: “Июл ойига қадар энг камида бир ёки икки марта музокаралар бўлади… жангларни тўхтатиш шартномаси ҳар замон қулаши мумкин, уни қутқариш керак. АҚШ ва Россия феврал ойида қилгани каби “жангларни тўхтатиш шартномаси”ни такрор амалда жорий этмоқлари лозим. Учрашувларни май ойида бошлашни режалаштиряпман, аммо жангларни тўхтатиш шартномаси ва зўравонликни камайтириш феврал ойидаги даражасига етса, ана ўшанда кейинги давранинг қайта бошланиши ўзига хос бир маъно касб этади. Шунинг учун мен АҚШ ва Россияни бор кучини сарфлаб, ҳаракат қилишга чақираман”.

Сўнги олинган хабарларга кўра, Америка ва Россия Сурияда жангларни тўхтатиш борасида келишиб олган. Россиянинг РИА ва ТАСС ахборот агентликлари тарқатган хабарларда айтилишича, Сурияда ўт очишни тўхтатиш жума кунидан шанба кунига ўтар кечасининг ярмидан эътиборан кучга кирган. Бу ҳолат Мистуранинг ташвишли чақириғидан ҳеч қанча вақт ўтмай юз берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here