Фаластинлик 12 ёшли қиз қамоқдан чиқди

472
0

 Мустамлакачи давлатлар томонидан (Исроил) вужуди мусулмонлар юрти Фаластинга мажбуран экилганидан буён орадан 68 йил ўтди. Мана қарйиб 70 йилдирки яҳуд вужуди хоин мусулмон ҳокимлар розилиги ва сукути остида фаластинлик диндош биродарларимизга нисбатан кўнгилларига келган жиноятларни содир этиб келишмоқда.

 Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган яҳудийлар хоин мусулмон ҳокимлар ўзларига қарши бирор иш қилиш у ёқда турсин, ҳатто ёмон кўз билан ҳам қарашга қодир эмасликларини жуда яхши билишади. Шу сабабли ҳам улар сўнгги вақтларда фаластинлик мусулмонларга, хусусан, ожиза аёлларга нисбатан шавқатсиз курашни кучайтириб юборишди. Кўчада кетаётган муслималарни шафқатсизларча отиб ўлдириш, қилган жиноятларини хаспўшлаш учун марҳумаларнинг олдига пичоқ ташлаб қўйиш яҳудлар учун оддий ишга айланиб қолди.

 Бундан ташқари, тиш-тирноғигача қуролланган яҳуд аскарлари фаластинлик мусулмонлар уйига ярим кечаси бостириб кириб, ёш болаларни ухлаб ётган жойларидан қўллари ва кўзларини боғлаб олиб чиқиб кетиши, сўнг уларни ўзларига қарши пичоқ билан таҳдид қилганликда айблаб қамоққа ташлаш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.

 Куни кеча фаластинлик 12 ёшли қиз яҳудлар қамоғидан озод қилинди. Дима ал-Вави Ғарбий соҳилдаги яҳудларга пичоқ билан ҳужум қилиш ниятида бўлганликда айбланиб, 9 феврал куни қамоққа олинган ва суд ҳукми билан 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Аммо юқори инстанцияларга йўлланган шикоят ортидан Дима ал-Вави муддатидан олдин озод қилинди.

 Яҳуд ҳарбий қонунларига мувофиқ 12 ёшга тўлган фаластинликлар озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

 Туркистон:

Куфр системаси мусулмон мамлакатларини юзлаган бўлакларга бўлиб юборди. Ҳозирга келиб,биз мусулмонлар куфрнинг чизиб берган чегараларига шундай кўникиб қолдикки, қўшни давлат деб билган юртда юқоридаги каби зулмлар бораётса ёки мусулмонлар очликдан, куфр армиялари босқинларидан ўлиб кетаётган бўлса ҳам, Аллоҳдан қўрқмай “бизларнинг юртларимизни Аллоҳнинг ўзи шунақанги ҳолатлардан сақласин” деб дуо қилаяпмиз.

Биз қўрқоқ ва дунёсевар заиф мусулмонлар бўлиб қолдик. Уламоларимиз юқоридаги Фаластинлик қизимиз учун албатта биз жавобгар эканимизни билишади! Имкониятларимиз бор эканини ҳам билишади! Мусулмонларнинг шу кундаги қуввати ўта кучли эканини ҳам бишади! Лекин шу исломий қувватни “мўътадил ислом” номи билан куфрнинг жилови остига боғлаб беришга қаттиқ ҳаракат қилишаяпти.

Улар кофирларнинг юқоридаги каби минглаган жиноят ва зулмлар қилиб келишаётганини кунда кўриб туришса ҳам, худди кўр ва кар инсонлар сингари яна куфр билан музокаралар олиб бориш ҳақида бемалол гапиришяпти.Уларнинг бирортаси, юқоридаги қизимизга ва бошқа очиқ мазлум мусулмонга ҳатто “азиятингизга шерикмиз”, деб қўйишдан ҳам қўрқишади.

Куфрнинг “бўлиб ташла ва ҳукмрон бўл” деган мустамлака қилиш принципи ўзлари учун жуда манфаатли иш бераяпти. Улар бизларнинг нафақат жисмларимизни балки қалбларимизни ҳам бўлиб юборишди. Агар биз ҳам ўз манфаатларимизни рўёби учун, исломий асосларга маҳкам боғланиб,исломий принципларни маҳкам тута бошлаганимизда эди. Куфр системаси, яҳудийларни очиқ ҳимоя қилишга журъат қила олмай қолишар эди. Ўзлари ҳам дунёнинг ҳар бир четида мусулмонларга бўлган ифлос муносабатларини ўзгартиришар эди. Аллоҳ бизларни бирлаштириш билан Ўзинг нусратини бер.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here