Тони Блер: Кучимиз етмайдиганга ўхшайди

473
0

Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер Ғарб давлатлари раҳбарларини Украина борасида Россия билан ўрталарида чиққан келишмовчиликларни бир четга суриб “радикал ва сиёсий Ислом” таҳдидига қарши бирлашиш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

“Ғарб давлатларининг раҳбарлари ўрталаридаги келишмовчиликка қарамай, бирлашмоғи лозим. Биз Сиёсий Исломга қарши курашиш учун барча низоларни унутмоғимиз, хусусан Россия ва Хитой билан ўртамиздаги ҳар қандай келишмовчиликдан кўз юмиб туришга тайёр туришимиз лозим”, деди Тони Блер бугун Лондонда қилган нутқида.

БМТ, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Россиянинг Ўрта шарқ бўйича вакили Тони Блер қудратли давлатлар ўзларининг ким томонда эканликларини аниқ белгилашлари ва “кимлиги кўриниб турган гуруҳлар”га дастак беришни тўхтатишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Блерга кўра, “радикал ва сиёсийлашган Исломий ҳаракатлар” дунё миқёсидаги сиёсий кундалик мавзуларнинг энг биринчи қаторидан ўрин олиши лозимдир.

Ғарб Сурия масаласига аралашмаганлиги учун оғир тўлов тўлаши мумкинлигидан огоҳлантирган Блер Сурияда “яхшиликдан дарак берувчи ечим топиш” фурсатини қўлдан бой берилганлигини ҳам тилга олиб ўтди.

Шунингдек, Блер Исломни амалда ижро қилиш истагидаги радикал кўзқараш сабабли юзага келган таҳдид бутун дунёни қамраб олганлигини урғулади.

“Радикал Ислом таҳдиди жамоатчиликнинг, ҳаттоки давлатларнинг барқарорлигига путур етказмоқда. Глобаллашув замонида тинч яшаш имконини зайифлаштирди. Бу таҳдидни қабул қилмай, унга қарши фаол тарзда қарши курашга ҳам кучимиз етмайдиганга ўхшайди”, деди собиқ бош вазир.

1 COMMENT

  1. ALLOHGA QASAMKI ALBATA KUCHINGLAR ETMAYDI CHUNKI SEN MARAZLAR KOFIRLAR ERU OSMONNI ROBBISIGA URISH OCHISHGANSANLAR,BU ERU OSMONNI ROBBISINI KUCHU QUDRATINI CHEKI YUQ BULGAN ZOT,SEN NAJASLARNI KUCH QUVATING BIR SOATLIK SABRNI OLDIDA HECH NARSA EMASDUR.IN SHA ALLOH !!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here