Исломий ҳамкорлик ташкилоти ниҳоий декларациясини эълон қилди

500
0

Истанбулда бўлиб ўтган Исломий ҳамкорлик ташкилоти саммитининг сўнгги кунида ниҳоий декларация эълон қилинди.  Декларацияда ташкилотга аъзо давлатларга нисбатан “террорчилик” таҳдидига эътибор қаратилди. Ташкилотга аъзо давлатлар ташкилот доирасида халқаро полиция тизимини жорий этишга келишиб олдилар. Мазкур полиция “терроризм” ва бошқа жиноятларга қарши кураш олиб боради.

Ғарб давлатларида ортиб бораётган Исломофобия ва Мусулмонларга қарши ирқчилик ҳужумларининг ортиб боришидан xавотирлар билдирилган декларациясида жанглар туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлаётган миллионлаган Суриялик қочқинларнинг чекаётган азоблари ташвиш туғдирувчи эканлиги қайд этилди. Шунингдек, декларациясида Фаластин худудида Исроил амалга ошираётган босқинчиликлар, фаластинликларнинг уйларини бузиб ташлаб, ўрнига ноқонуний аҳоли пунктларини қуриш, ўзбошимчалик билан амалга оиширилаётган қотилликлар ва хибсга олишлар ҳамда Ғазонинг қамал қилиниши танқид остига олинди. Яҳудий босқинчилигига қарши Қуддус шарифни ҳимоя қилиш учун бир қатор чора-тадбирлар кўриш таъкидланди.

Хусусан декларациясида Исломий хамкорлик ташкилоти БМТ маданиятлар иттифоқининг мақсадларини, тамойилларини ва ташаббусларини амалга оширишда унга боғлиқлигини тасдиқлаганлиги билдирилди. Ташкилотга аъзо бўлмаган давлатларда босим остида қолган ва хуқуқлари поймол этилган мазлум мусулмон озчиликларга ёрдам қўлини чўзишга чақирилди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон Саммитнинг очилиш нутқида мазкур йиғилиш уммат учун фойдали бўлишига умид билдирди. Дунё фақат беш давлатдан иборат эмаслигига тўхталган Эрдуғон БМТ ислоҳотга мухтож бўлиб қолганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Бугун мусулмонлар дунёнинг кўп жойларида адолатсизлик остида азоб чекаётгани туйғуларга таъсир қилмоқда. Ўз мамлакатларида зулм остида яшаётган мусулмонлар Ғарб давлатларига кетишмоқда. Ғарб мамлакатларида ҳам улар нафратга дуч келишади. (БМТдаги) Вакиллик адолатсизлиги тинчсизликнинг асосий сабабларидан биридир. Масалан БМТ хавфсизлик кенгашида дунё ахолисининг тўртдан бир қисмини ташкил этган мусулмонлардан бир дона бўлса ҳам доимий вакил борми? Вақтинчалик аъзо бўлишнинг бирор бир маъноси йўқ. Беш аъзодан бири салбий иш тутса бўлди, тамом! Дунё фақат бешта давлатдан иборат эмас. БМТ ислоҳ қилиниши керак. Биз хаққимизни талаб қилишимиз учун курашмоғимиз лозим. Биринчидан xавфсизлик, адолат ва ривожланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Адолатдан умидни узган одамларни террор ташкилотларнинг фойдаланишига қўл келиши муқаррардир. Биродарликни сўзда эмас, амалда кўрсатайлик”, деди Эрдуғон.

1969 йилда тузилган Исломий ҳамкорлик ташкилотига 56 давлат аъзодир. БМТдан сўнг дунёдаги иккинси ўриндаги энг катта ташкилот ҳисобланган Исломий ҳамкорлик ташкилоти барча исломий ўлкаларни бир жойда тўплайдиган ягона ташкилотдир. Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида 3 йилда бир марта саммит ташкил қилинади.  Ташқи ишлар вазирларининг анжумани ҳар йили мунтазам ўтказилади. Бу гал ташкилотга раҳбарлик қилиш Мисрдан Туркияга ўтди.

Туркистон:

Бу ташкилот ва яна шу каби ислом ниқоби остидаги бошқа ташкилотларни оламий сиёсатнинг кетувига заррача таъсири йўқ. Улар умматни уйғониб бориш жараёнини ортга суриш учун куфр ўйлаб топган лоиҳа асосида иш олиб боришади. Бу каби ташкилотлар оламда куфр олиб бораётган зулмларга қарши нимадир қилишаётгандек кўриниш орқали умматни хотиржам қилишмоқчи бўлишади.

Аслида бу ташкилотга аъзо давлатлар юқоридаги каби йиғинлари билан, айтайлик Фаластин муаммосида Исроилга ўз армияларини олиб кира олмаётганларидан, мусулмонларни ва жамоатчиликни чалғитмоқчи бўлишади. Уларнинг гапиришаётган гапларининг эса, зиғирча таъсири йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here