Эрдоған: Биз ЛГБТга қаршимиз!

1289
0

Президент Эрдоған: Биз ЛГБТга қаршимиз!

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған сайлов олди компаниясида сўзлаган нутқида давлатларни кучли давлатга айлантирадиган омиллардан бири оила эканлигини қайд этар экан, рақибларини ЛГБТга мойилликда айблади. Эрдоғаннинг таъкидлашича, у миллатнинг хоҳши ва кўрсатаётган йўналишига қараб иш тутади. Рақиблари эса, ноинсоний оқимларни қўллаб-қувватлаб, ўлканинг ютуқларига кўр-кўрона ҳужум қилади.

“Биз ҳар бир масалада ким нима деганига эмас, миллатимиз нимани хоҳлаётганига ва миллатимиз бизга қандай йўналиш кўрсатаётганига қараймиз. Улар эса, ЛГБТ тарафдорларидир, шундай эмасми? Биз ЛГБТга қаршимиз. Чунки биз оиланинг муқаддаслигига ишонамиз. Улар ЛГБТ бўлишда давом этсинлар. Биз оиламизни бузмаймиз. Чунки давлатларни кучли давлатга айлантирадиган нарса оиладир ва бу кучли оилалар ичида ЛГБТга ўрин йўқ. Шунинг учун 14-май ЛГБТ тарафдорларига дарс бериб қўйиш куни бўлади”, деди Эрдоған.

Изоҳ: Мутахассисларнинг таъкидлашича, Туркияда ЛГБТ (лезбиян,  гей,  бисексуал,  трансгендер)ларнинг энг кучайган даври ҳозирги амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг бошқарув даврига тўғри келади. Масалан, 2003 йил июн ойида биринчи марта Ламбдаистанбул (ЛГБТ бирдамлик уюшмаси) томонидан Истанбулнинг Истиқлол кўчасида ЛГБТ “ғурур юриши” ўтказилди. Бир ҳафта давом этган “ифтихор ҳафталиги”нинг сўнгги кунида “Истанбул фахри” деб номланган ЛГБТ юриши ташкил қилинди. Шундан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган ушбу шармандали юришда ЛГБТ вакилларидан ташқари, санъаткорлар ва сиёсатчилар ҳам иштирок этади. “Шараф юриши”, дея номлаб олишган бузуқликни тарғиб қилувчи юришлари чоғида “Бизга кўникишга мажбурсиз” дея жар солишади. Шунингдек, Туркияда ЛГБТ ҳамжамияти учун гей-барлар ва гейларга доир бизнесклублар ҳамда турк ЛГБТлар орасида кенг қўлланиладиган ўзларига хос ижтимоий тармоқлар ҳам мавжуд.

2007 йилда Истанбул университетида “ЛГБТ талабалар”нинг биринчи расмий ҳамжамияти ташкил этилди. Бурсада “Гўккушағи” ЛГБТТ уюшмасининг асосчиси Ўйку Эврен Ўзен 2007 йилда мустақил депутатликка ўз номзодини қўйди. Кейинчалик, энг кўп овоз билан Бурса-Османгази тумани ва вилоят делегациясига сайланди. Бурса “Гўккушағи” ЛГБТТ ассоциацияси Туркиянинг трансгендер ҳуқуқлари бўйича биринчи расмий уюшмасидир. 2011-йил июн ойида Диёрбакирда ташкил этилган биринчи курд ЛГБТ гуруҳининг “Ҳевжин” матбуот бўлими “Курд гомосексуаллари ва транссексуаллари ҳам бор” шиори остида намойиш этилди. 2015 йил 7 июндаги парламент сайловларида ЛГБТ ҳуқуқлари фаоли Бариш Сулу Халқ демократик партияси томонидан парламентга номзод қилиб кўрсатилди. Буларнинг бари иқтидор жаноб Эрдоғаннинг қўлидалиги пайтида юз берган ҳодисадардир. Бироқ Эрдоған ҳукумати бу ишларга қарши ҳеч қандай чора кўрмади. Фақат 2015-йилнинг 28-июн куни ташкил қилинган ўн учинчи “Истанбул ғурур юриши” Рамазон ойига тўғри келгани боис, хавфсизлик нуқтаи назаридан Истанбул ҳокимлиги тарафидан тўхтатиб қўйилди. Юришда қатнашган депутат Маҳмут Танал ва депутат Филиз Керестечиоғлу ўз баёнотлари билан тинч намойишларнинг олди олинишига қарши норозилик билдирди.

Президент Эрдоғаннинг Туркияда ЛГБТ гуруҳини таъқиқлаши у ёқда турсин, унинг зинога қўйилган жазони бекор қилиши кутилмаган ҳолат бўлди. Сўнгра у буни Ғарбнинг талаби билан қилганлигини очиқ тан олди. Қолаверса, Эрдўғон 2002-йилда ЛГБТ фуқаролари учун мутлақо тенг қонунлар яратиш ғоясини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган ва ўзи иштирок этган теледастурда “Гомосексуаллар ҳам ўз ҳуқуқ ва эркинликлари доирасида қонуний таъминланиши керак. Вақти-вақти билан баъзи телевидение экранларида уларга қарши кўрсатиладиган муомалани инсонпарварлик деб билмаймиз”, деган эди.

Булардан ташқари ушбу жирканч гуруҳга турли имкониятлар яратиб берадиган ва уларнинг жирканч ишларига қонуний тус берадиган “Истамбул шартномаси” ҳам 2011-йил 11-майда айнан Эрдоған ҳукумати тарафидан имзоланди. Ғарб қадриятлари асосида тузилган мазкур шартнома имзоланиши ортидан гомосексуал бузуқларга ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари ва бузуқликларини ёйиш учун кенг майдон юзага келди. “Истамбул шартномаси” ўз ичига олган 6284-сонли қонунга кўра, ЛГБТ вакиллари, шунингдек  унаштирилган ёшлар, бир-бири билан дўстлашганлар ва талабаларнинг никоҳсиз жуфт-жуфт бўлиб бир уйда яшашлари ҳимоя оситига олинади. Ушбу шартноманинг 3-моддаси “б” бандига аёлнинг аёл билан, эркакнинг эркак билан никоҳини қонунийлаштириш каби оила тузилишига мутлақо зид бўлган баъзи тушунчалар киритилган. Шартноманинг 4/3 бандида жинсий ориентация, жинсий танловлар ва ҳар қандай бузуқлик қонун билан ҳимояланган. Шартномада оила тушунчаси мавжуд эмас. Унда “эр – хотин” каби жинсни ажратувчи иборалар ўрнига “хонадош”, “жуфтлик”, “биргаликда яшовчи шахслар”, “шериклар”, “ҳаёт шериги”  каби иборалар киритилган. Гендер тушунчаси “Истамбул шартномаси”нинг марказида туради. Энг ачинарлиси, бу шартномада дин ва ор-номус зўравонлик манбаи сифатида кўрсатилган. Оиладаги эркак ўз аёли ёки қизининг кийимига аралашса, бу зўравонлик деб аталиб, унинг жазога тортилишига кифоя қилади. Ҳатто жамиятдаги қадриятларни ҳимоя қилиш ва ЛГБТ ҳаракатини қоралаш ҳам нафрат жинояти саналади ва ҳоказо… Ушбу шартномадан кўзланган асосий мақсад ахлоқсиз ЛГБТ гуруҳини қонунийлаштириш ўз-ўзидан маълум бўлганлиги учун жуда кўп инсонлар, жумладан зиёлиларнинг танқидига учради. Натижада ҳукумат 6284-сонли қонунни номигагина бекор қилди, амалдаги ижроси эса ҳали ҳам давом этмоқда.

Аммо бу фактлар ЛГБТ масаласида Эрдоғаннинг рақибларини оқлаш маъносини англатмайди. Чунки улар ҳам ЛГБТга ён босишда Эрдоғандан ўтса, ўтадики, ортда қолмайди. Бундай ахлоқсизликларга барҳам берадиган бошқарув тузуми фақатгина Халифалик давлатида мавжуддир. Шунинг учун мусулмонлар 14-май сайловлари билан чалғимасликлари ёки “икки зарарни енгилини танлаш” қоидасини ўринсиз ишлатишдан узоқ туришлари, аксинча, буларнинг барчасини четга суриб, Халифалик давлатини тиклаш учун бор кучлари билан ҳаракат олиб боришлари лозим.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here