Ақл – ақиданинг асоси, шаръий ҳукмларни тушуниш воситасидир

759
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

Ақл – ақиданинг асоси, шаръий ҳукмларни тушуниш воситасидир

Аммо у Аллоҳнинг ҳукмларини ўзгартирувчи эмас

Ислом ақлни ўз ўрнида ишлатишни фарз қилди, унинг ишлаш ўрни ақидани текшириш ва шаръий ҳукмларни тушунишдир. Аллоҳ Таоло юзлаб оятларда ақлни ишлатишга буюрган, масалан: “Бақара” сурасининг 170-чи оятида: “Қачон (мушрикларга): «Аллоҳ нозил қилган ҳукмларга бўйсунингиз», дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни қандай йўлда топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», дейишади. Агар оталари ҳеч нарсага ақллари етмайдиган, тўғри йўлни тополмайдиган бўлсалар, ҳам-а?” ёки “Моида” сурасининг 5-чи оятида: “Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва пайғамбарга келинглар», дейилса, улар:«Биз учун ота-боболаримизни нимани устида топган бўлсак, ўша етарли»,дейишади. Агар ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва ҳақ йўлни топа олмайдиган бўлсалар ҳам-а?!”.

 “Зухруф” сурасининг 22-24чи оятларида: “Балки улар: Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат – дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз дедилар. (Эй Муҳаммад), шунингдек Биз сиздан илгари бирон қишлоқ-шаҳарга бирон огохлантиргувчи-пайғамбар юбормадик, магар (юборганимизда) у жойнинг боёнлари: «Албатта бизлар уларнинг изларидан эргашгувчидирмиз», деганлар. (Шунда пайғамбарлари уларга) «Агар мен сизларга сизлар ота-боболарингизни (эътиқод қилган ҳолларида) топган диндан тўғрироқ динни келтирган бўлсам ҳам-а?» деганида, улар: «Албатта бизлар, сизлар элчи қилиб юборилган динга кофирдирмиз», дедилар”. (43:22-24)

Ушбу оятлардан шариат талаби бўйича Ислом ақидасини ақлий далил асосида ёки асли ақлда асосланган нақл асосида қабул қилиш фарз. Аллоҳ Таоло жоҳилиятдагиларни бир неча оятларда: “…оталари ҳеч нарсага ақллари етмайдиган…” деб уларни қоралаш билан ақл ишлатишни фарз қиляпти…

Аммо шаръий ҳукмларга эса, мутлақ таслим бўлишни, ҳатто кўнгилларида хеч қандай норозилик қолмасдан, тўла розилик билан қабул қилишни Аллоҳ Таоло талаб қилмоқда, аксинча кофир бўлади:

– „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар.  [4:65]

Демоқратлар аксинча бўлиб, ҳаётларининг ва келажагларининг асоси бўлган ақида борасида ақлларини ишлатишмаяпти. Улар ақидаларини қадимда Европа халқларидаги “дин” номидан ўз нуфузларини мустаҳкамлаган зодагонларнинг сиёсий ва иқтисодий зулмларидан қутилиш мақсадида, диндорлар билан келишишни таъминлаб берадиган “ўйлаб топилган” ақидани кўр-кўрона қабул қилишиб, ҳаётларини ўша асосга қурмоқдалар. Хозирга келиб бу ақида нақадар жирканч натижаларга олиб келганига қарамасдан ўз нуфузи астидаги халқларга ҳам малайлари орқали ҳар хил воситалар билан сингдиришга уринмоқдалар. Биздагилар эса уни маймунлардек қабул қилишда, тўтилардек сайрашда тиним билишмаяпти. Ақлларини озгина ишлатишса бундай гапни гапириш ўзи жуда шармандали. Лекин улар ақлларини ўз ўрнида ишлатишмасдан, Аллоҳ Таолонинг ишига аралиш борасида бир биридан ким ўзар қилишмоқда. Чунки бандага ҳукмни, нима қилишини, қачон қилишни ёки қандай қилишни Яратгувчиси, яъни Аллоҳ Таоло белгилаб бериши керак, банда эса уни тушиниб, яхшилаб амалга ошишриши керак эди.

Аммо шаръий ҳукмларни бузиш ёки уни ўрнига бошқасини тўғри деб билиш ёки камини тўлдираман дейиш ўзида илоҳликни даво қилиш, унга эргашганлар эса, уни Аллоҳдан бошқа “илоҳ” қилиш бўлади, Термизий чиқарган ҳадисда Адий ибн Ҳотам айтди: «Мен Набий(с.а.в)нинг олдиларга келдим – бўйнимда тилла хоч бор эди – у зот менга бутни олиб ташла дедилар. Ва «Бароат» сурасидан мана бу:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ

وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا إِلَهًا وَاحِدًا لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ

 Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир.   (9:31) оятни ўқиб, … шундай деганларини эшитдим: «Тўғри, одамлар роҳибларга ибодат қилишмаган, лекин роҳиблар бирор нарсани ҳалол дейишса, одамлар уларни ҳалол санашган, бирор нарсани ҳаром дейишса, уни ҳаром дейишган. Мана шу уларни (яъни роҳибларини) Худо қилиб олишларидир» деб айтганлар ».

Бундай оятлардан бехабар, аҳмақона ақидани ҳаётларига асос қилиб олган демократлар қўшхотинликка тўсиқлар қўйиш мақсадида қонун чиқариш илинчида юрган жоҳилларни тушинса бўлади. Улар қонунларини, ҳатто каниститутсияни ҳам ўзгартиришлари одатий ҳол. Лекин Аллоҳ Таолонинг Каломини тиловат қилиб туриб, баъзи бир ўз масъулиятини билмаган жоҳил, фойда-зиён асосида ҳаётини олиб бораётган фосиқларни баҳона қилиб, 15-16 ёшдаги қизларни никоҳига олиб, ташлаб кетишни шаръий ҳукмларни бузиш учун сабаб қилиш мумкинми, шу қизни ўз никоҳига олган “йигит” ўз маъулиятини тушунмаганлигида ва бундаги нуқсон ёшлигидаги таълим-тарбияни тўғри йўлга қўйилмаганида эканини билиб туриб, уларни айибдор қилиб, Аллоҳнинг ҳукмларига қарши чиқаётган олимларимизни қандай тушунамиз?! Агар ёшликдан “оила Аллоҳ Таолонинг буюк неъмати, уни арзимас нарсалар билан бузиш, ўз масъулиятини хис қилмаслик нонкўрлик бўлади” деб тарбияламаган мактабларнинг ва ота-онанинг нуқсони деб шариатни бузиш тўғрими? Ақли камолига етиб, оила қуришга тайёр эканини белгилашни шариат қизнинг валиси зиммасига юклаган-ку.

Бунинг учун диндаги ҳар бир инсоннинг: оила бошлиғининг, мактабнинг ва никоҳ битимини тузаётган йигит ва қизнинг вазифасини яхшилаб тушунтириш, ҳамда таълим-тарбияни келажак авлод учун шаръий асосда бўлишини йўлга қўйиш билан амалга ошишини одамларга тушуштириш керак.

Мустамлакачи кофирлар Исломдан бизни тўсиш мақсадида “бир жинслик никоҳ” яъни эркак эркак билан аёл аёл билан оила қуришини жорий қилишини талаб қилса, улар билан бир сафта туриб, унда ҳам шариатни бузишга киришиладими? 30-40 ёшдаги эркаклар ҳам 2-3 та бола ортириб, оилаларини ташлаб кетиб қолишмоқда, аёли уларни боқиш учун сарсон-саргардон бўлишмоқда деб никоҳни умумун бекор қилиб, эркак эркак билан оила қуришини жоиз қилиш учун, яъни жирканч қонунни оқлаш учун Шариатни бузиш йўллари изланадими? Субҳаналлоҳ.

Эй, устозлар! Эй, Пайғамбаримиз меросҳўрлари!

Сизларнинг вазифанглар динни бузиш эмас, ўргатиш. Уммат ўз Исломини билмаса динни кофирлар хоҳшига қараб таъвил қилиш, уларнинг калтабин ақлларига мослаштириш оғир жиноят. Аллоҳ Таолонинг хузирида ҳисоби қаттиқ бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

أَفَمَنْ يَمْشِي مُكِبًّا عَلَى وَجْهِهِ أَهْدَى أَمَّنْ يَمْشِي سَوِيًّا عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ

 Ахир юз тубан (яъни оёғининг остидан ўзга ёққа қарамасдан) юрадиган кимса Ҳақ йўлни топгувчироқми ёки қадди рост ҳолида Тўғри Йўлда юрадиган кишими?! [67:22]

И з о ҳ . Ушбу ояти карима кофир билан мўмин ҳақида келтирилган ибратли бир масалдир. Уни шундай тушунмоқ лозим: динсиз-эътиқодсиз кимса бирон илоҳий қўлланмасиз, ўтган кунини ҳам, келажагини ҳам унутиб, фақат бугунини қандай ўтказиш ғами, бугуннинг муаммоларини ҳал қилиш билан овораю-сарсон бўлиб, яъни фақат оёғининг тагига қараб кун ўтказади. Демак унинг эрта бир кун йўлидан чиқиб қолиши аниқ бўлган ҳар қандай тошга-тўсиққа қоқилиб, юз тубан қулаши ҳеч гап эмас. Аммо иймон-эътиқод эгаси эса Яратган юборган Илоҳий Қўлланма кўрсатиб қўйган Тўғри Йўлда, қаддини рост тутиб, қиладиган ҳар бир иш-амалида фақат ҳозирнинг ҳузурини кўзламасдан, балки Эрта – Қиёмат Кунидаги ҳисоб-китоб ва ажр-мукофотни ўйлаб боради. Бинобарин бугуннинг, яъни ўткинчи дунёнинг арзон матолари, уни ўзи танлаб олган Тўғри йўлидан адаштира олмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

قُلْ يَاأَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلَّا نَعْبُدَ إِلَّا اللَّهَ وَلَا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ

 Айтинг (эй Муҳаммад): «Эй аҳли китоблар, бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз — ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-бировларимизни Аллоҳдан ўзга худо қилиб олмайлик». Агар улар ушбу даъватдан юз ўгирсалар, унда сизлар (эй мўминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар — ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз», деб айтингиз!

Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here